Fanning shakllanishi va rivojlanishi Asosiy tushunchalarining ta’rifi Boshqa fanlar bilan bog‘liqligi va o‘zaro aloqalari «Табиат-жамият»


Download 29.61 Kb.
bet6/6
Sana18.09.2023
Hajmi29.61 Kb.
#1680664
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1 ММ

qisqacha xulosalar

Инсониятнинг ресурслардан оладиган ва ўз эҳтиёжлари учун сарфлайдиган барча маҳсулотари, буюмлари эрта ёки кеч чиқиндиларга айланади. Шу сабабдан табиат муҳофазаси тадбирлари орасида хомашё ва материалларни тўла ва комплекс қайта ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Чиқиндилар миқдорини камайтиришга имкон берадиган технологияни кенг қўллаш ва чиқиндиларни максимал даражада утилизация қилишни амалга ошириш уларнинг атроф табиий муҳитга зарарли таъсирининг олдини олишга хизмат қилади. Бу муаммолар ечимини топишда Чиқиндишунослик фани назарияси ва амалиёти муҳим аҳамиятга эга.


Ушбу фан табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фанининг янги шаклланаётган муҳим тармоғидир. Бу фан чиқиндилардан рационал фойдаланиш, уларни зарарсизлантиришни мақсадга мувофиқ йўналишларда амалга оширишнинг экологик иқтисодий хусусиятларини ўрганади.
Чиқиндишунослик фанининг предмети – табиат билан жамият ўзаро алоқалари жараёни ва хўжалик фаолиятида чиқиндилардан (иккиламчи ресурслардан) фойдаланишда юзага келадиган экологик-иқтисодий муносабатлар ва чиқиндилардан фойдаланишни тартибга солиш методларидир. Унинг объекти турли даражадаги экологик – иқтисодий тизимлардир (мамлакат, минтақа, корхона ва бошқалар).
Ушбу фаннинг асосий тушунчаларига қуйидагилар киради: «чиқиндилар», «иккиламчи ресурс», «чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш», «чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш объектлари», «чиқинди паспорти», «чиқиндиларни жойлаштириш лимити», «чиқиндиларни жойлаштириш объекти», «чиқиндиларни кўмиб ташлаш», «чиқиндиларни сақлаш», «чиқиндиларни утилизация қилиш», «чиқиндиларни қайта ишлаш», «чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативи», «хавфли чиқиндилар» ва бошқалар.
Ушбу фан иқтисодий, ижтимоий, табиий, техника фанлари билан узвий боғлиқ бўлиб, уларнинг ютуқларидан чиқиндилар муаммолари ечимини топишда кенг фойдаланади.
Илмий тадқиқотларда қуйидаги методлар кенг қўлланилади: тизимли таҳлил ва синтез, гуруҳлаш, экологик-иқтисодий баҳолаш, қиёсий таҳлил, ҳисоб-таҳлил, баланс, иқтисодий-математик, норматив ва бошқалар.
Чиқиндишунослик фанининг асосий вазифаси бозор иқтисодиёти талаблари, мамлакатнинг барқарор ривожланишга ўтиш стратегияси ва тактикаси, уларни турли бошқарув бўғинларида амалга ошириш хусусиятлари билан белгиланади.
Download 29.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling