Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2011 йил «1» ноябр
Download 119.5 Kb.
|
2.Фан дастури
- Bu sahifa navigatsiya:
- Физика ва астрономия асослари ФАН ДАСТУРИ
- Тақризчилар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Физика ва астрономия асослари ФАН ДАСТУРИ Билим соҳаси: 100000 - Гуманитар Таълим соҳаси: 110000 - Педагогика Таълим йўналиши: 5110100 – математика ўқитиш методикаси Тошкент - 2011 Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2011 йил «__1__»__ноябр_. 2011_ даги «_4_ » - сон мажлис баёни билан маъқулланган Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида ишлаб чиқилди. Тузувчилар: Нуриллаев Б.- «Физика ва уни ўқитиш методикаси» кафедраси доценти, пед.ф.н. Махмудова Х.М. - «Физика ва уни ўқитиш методикаси» кафедраси мудири в/б, пед.ф.н., доцент Раджабова О.С. - «Физика ва уни ўқитиш методикаси» кафедраси катта ўқитувчиси Тақризчилар: Мўминов И. - А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти “Умумий физика” кафедраси доценти,ф-м.ф.н. Ўсаров Ж.- Тошкент давлат юридик институти қошидаги Академик лицей физика ўқитувчиси, пед.ф.н.,доцент Фаннинг ўқув дастури Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (2011 йил «_13_ » __ноябр. 2011__даги «_3____» - сонли баённома) Кириш “Физика ва астрономия асослари” фани 5110100 – математика ўқитиш методикаси таълим йўналишида таълим олаётган талабаларига “Умумий физика” курсининг Механика, Молекуляр физика, Электромагнетизм, Оптика Атом, Ядро ва элементар зарралар физикаси бўлимларидан ва Умумий астрономиядан билим беришга мўлжалланган. Унда механик ҳаракат қонунлари тўғрисида феноменологик билимлар берилади, амалий кўникма ва малакани шаклланади, система (газ ва суюқлик хоссалари, қаттиқ жисмлар) хоссалари ўрганилади, электромагнит нурланишга оид масалалар ва бошқа ҳодисалар кўрилади, электромагнит майдон, унинг хусусиятлари, зарядланган зарралар билан ўзаро таъсири, материянинг янги бир тури бўлган электромагнит майдонларнингнг асосий хоссаларини, майдоннинг моддий мухитлар билан ўзаро таъсирлашувини ўрганади, ёруғликнинг қўриш соҳасидаги хоссаларини, тўлқин манбалари, ёруғлик тўлқинларини қайд қилувчи асбоблар, чизиқли ва ночизиқли оптика ўрганилади, микрооламга тааллуқли бўлган зарраларни, уларнинг табиатини структурасини ва ҳаракат қонунларини ўрганилади. Шунингдек, осмон жисмлари ва уларнинг тизимлари кечадиган барча жараён ва ҳодисаларнинг физик моҳиятларини илмий талқин этилади, бу ҳодисаларнинг кечишида ҳеч қандай ғайритабиий кучларнинг ўрни йўқлигига ва уларнинг эволюцияси мавжуд қонунлар; дунё миқёсида космик фазони ўрганиш ва ўзлаштириш, узоқ космик «саёҳатлар», космосда турли –туман тажрибалар, очиқ космосга чиқиш, космик фазо тўғрисида янгидан янги маълумотларни олиш йўллари, планетамиз, Ер тўғрисида, унинг табиий бойликлари хақида тушунчалар берилади ва ўрганилади. Download 119.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling