Бердоқ номидаги Қорақалпоқ давлат университети физика факултетининг 4-В Метралогия гурухи талабаси Ахметова Лочиннинг Хаёт
РЕЖА - Эргономика ҳақида тушунча.
- Эргономикадаги мослашиш турлари
- МАЭВ лар ва сенсомотор майдон
- Асосий эргономик вазифаларнинг синфланиши.
Эргономика - - бу меҳнат жараёнлари ва меҳнат қонуниятлари ҳақидаги фандир.
Грекча: ergon - меҳнат ва nomos - қонун деган сўзлардан келиб чиққандир. Эргономика- - техника,
- психология,
- физиология ва
- гигиена фанларининг чегараларида пайдо бўлган фандир.
Эргономикада - - анатомия
- биомеханика
- токсикология
- антропометрия
- биофизика
ва бошқа фанларнинг маълумотлари қўлланилади. Эгрономика сўзини биринчи бўлиб, 1875 йили ўзининг “Эргономика жиҳатлари, яъни меҳнат ҳақидаги фан” деган ишида поляк олими Ястшембовский таклиф қилган. Янги илмий фанни яратиш ғояси бошида, яъни 1921 йилда, рус олимлари В.М. Бехтерев ва В.Н. Мясиевлар уни “эргология” кейин “эргонология” деб аташни таклиф қилишган. 1949 йилда Англияда янги илмий фанни яратиш учун фаннинг ҳар хил соҳаларидан бир гуруҳ мутахассислар бирлашганларида эргономика тушунчаси қабул қилинди. Эргономиканинг ўрганиш объекти: “инсон-машина-ишлаб чиқариш муҳити” тизимидир. Эргономиканинг мақсади: Машиналар ва ишлаб чиқариш қуроллари параметрларини, ҳамда ишлаб чиқариш муҳити шароитларини инсоннинг физик ва психофизиологик имкониятларига мослаштиришдир, яъни меҳнат жараёнларини меъёрлаш (оптималлаштириш) ва барча кўнгилсиз ишлаб чиқариш омилларини бартараф қилиш ёки максимал даражада камайтиришдан иборатдир. Эргономикадаги мослашиш турлари Маълумотий мослашиш моҳияти: - Эргономика “инсон-машина-ишлаб чиқариш муҳити” тизимида шундай маълумотий моделни яратишни таъминлаши керакки:
- Бу модел кўрсатилган вақтда машинанинг ҳамма керакли кўрсаткичларини акс эттириши ва шу билан бир вақтда бошқарувчининг хотираси ва диққатини зўриқтирмасдан, маълумотларни хатосиз қабул қилишни, ҳамда қайта ишлашни таъминлаши лозим.
- Яъни, маълумотий модел инсоннинг физик ва психофизиологик имкониятларига мос келиши керак.
Маълумотий мослашишнинг аҳамияти: - Юқорида келтирилган тизимда маълумотий мослашишни шакллантириш жуда мураккаб масаладир.
- Бошқарувчининг хавфсизлиги, иш унумдорлиги, аниқлиги ва сифати шу масаланинг қанақа даражада ечилганлигига боғлиқ бўлади.
Маълумотларни акс эттирувчи воситалар (МАЭВ): - Жараёнлар кўрсаткичларини акс эттирувчи воситалар:
- Экранлар;
- Мнемосхемалар;
- Стрелкали асбоблар;
- Электрон асбоблар;
- Товушли, рангли ва бошқа турдаги асбоблар.
Do'stlaringiz bilan baham: |