Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар”
-жадвал. Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятининг
Download 320 Kb. Pdf ko'rish
|
2 5328162111874937143
1-жадвал.
Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятининг асосий кўрсаткичлари Айтиш жоизки, юқорида таъкидлаб ўтилган фармонга мувофиқ, иш билан бандликнинг ушбу шаклини рағбатлантириш мақсадида бир қанча қуйидаги имтиёз ва кафолатлар кўзда тутилган: – товарлар (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқариш бўйича касаначиларга буюртма берадиган корхоналар 2006 йилнинг 1 февралидан бошлаб 2021 йил 1 январигача, меҳнат шартномаси асосида касаначиларга тўланадиган маблағларга тенг миқдорда, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан Ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод қилинади; – корхоналарга меҳнат шартномаси асосида касаначиларга корхоналар буюртмаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил етиш учун асбоб-ускуна, жиҳозлар ва инвентарларни текин ёки ижара шарти билан бериш, жумладан, лизинг (молиявий ижара) асосида тақдим етиш ҳуқуқи берилади; – корхона томонидан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ касаначиларга корхона буюртмаси бўйича ишларни бажариш учун текин фойдаланишга берилган асбоб-ускуна, жиҳозлар ва инвентарлар улардан Кўрсаткич 2 010 2 011 2 012 2 013 2 014 2 015 2 016 Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси иштирокчилари сони, нафар 1 487 1 833 2 200 2 327 2 940 3 940 1 2639 Етказиб берилган маҳсулотлар бўйича шартномалари сони, дона 2 668 3 434 2 647 3 119 4 101 5 920 1 3318 Етказиб берилган маҳсулот ҳажми, млрд. сўм 1 822,5 2 623 3 681,8 4 795,9 5 424,3 6 315 7 904,5 фойдаланиш даврида мулк солиғидан озод етилади; – касаначилар буюртмачи-корхоналарнинг ишлаб чиқариш технологиясига тўлиқ амал қилган тақдирда, уй шароитида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва хизматларни қўшимча сертификатлаш ҳамда стандартлаш талаб етилмайди; – меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган корхоналарга касаначилар томонидан маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг қайтарилиши улгуржи савдо ҳисобланмайди ва лицензияланмайди; – касаначилар фаолияти буюртмачи-корхона қонунчиликда белгиланган тартибда текширилгандагина назорат қилувчи органлар томонидан текширилиши мумкин. Касаначиликнинг бир нечта турлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагиларда намоён бўлади: 1. Қўл меҳнатини осонлаштирадиган оддий мосламаларни қўлланиб бажариладиган қўл меҳнати (қўлда кашта тикиш, тўқиш, бичиш, маҳсулотни қадоқлаш, навларга ажратиш, яроқсизини ажратиш, бўяш ва ҳоказо) 2. Мураккаб бўлмаган асбоб-ускуналар қўлланиладиган тарзда механизациялаштирилган меҳнат (тикувчилик ишлари, совғалар ишлаб чиқариш, буюмлар йиғиш, маҳсулотларни консервациялаш, қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва ҳоказо) 3. Корхонага хизматлар кўрсатиш бўйича уйда бажариладиган иш (озиқ овқат ярим фабрикатларини тайёрлаш, қандолатчилик маҳсулотларини пишириш, кир ювиш ва кийим кечакларни таъмирлаш, қорамол боқиш ва етиштириш ) 4. Телефон, интернет каби алоқа воситалари қўлланиладиган тарзда масофадан туриб бажариладиган иш (маълумотлар тайёрлаб бериш ишлари, саволларни кўриб чиқиш ва ишлаш, аҳолига телефон орқали масофадан туриб таълим хизматларини кўрсатиш, ўтказмалар ва шу кабиларни бажариш) Касаначилик фаолиятининг ўзига хос моделлари 2-жадвал Мақсад Қўлланиш соҳаси 1.Корхонанинг халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқарадиган ва аҳолига хизмат кўрсатадиган фуқаролар билан кооперация алоқаларини ўрнатиш қўлланиш соҳаси – фаолиятлари мавсумий тусга ега бўладиган корхоналар. Мисол – чуст П/З уйда миллий пичоқлар, рўмоллар ва бошқа турдаги халқ ҳунармандлиги буюмларини тайёрлайдиган 24 нафар фуқаро билан меҳнат шартномаси тузган. Бундаги ютуқ касаначилик меҳнатини бажариладиган иш ўринларини юзага келтиришга кам сарф-ҳаражат қилинишидан иборат. 2. Технологик жараёнга киритилган ихтисослаштирилган касаначилик меҳнати иш ўринларининг яратилиши қўлланиш соҳаси – асосий маҳсулот ишлаб чиқариш учун айрим операциялар ёки буюмларни бажарилиши. Мисоллар – фурнитура ишлаб чиқариш, ярим тайёр маҳсулотларни чарҳлаш, бутловчи деталлардан буюмлар йиғиш, тикув, поябзал ва ҳоказо буюмларга қўлда ишлов бериш. 3. Корхонанинг ишлаб чиқариш дастурига киритилган маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича касаначилик меҳнати билан боғлиқ иш ўринларини яратиш. қўлланиш соҳаси – ишлаб чиқаришнинг айрим турларини корхонанинг ишлаб чиқариш майдонларидан касаначиларнинг истиқомат жойларидаги иш жойларига ўтказиш ва шунинг ҳисобига бўшаб қолган майдонлардан самарали фойдаланиш. Мисоллар – маҳсус кийим- бош, фартук ва қанорлар ишлаб чиқариш. Хулоса Корхоналар ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ўзаро чамбарчас боғлиқ жараёндир. Тармоқ ичидаги ва тармоқлараро саноат кооперациясининг кенгайиши тайёр маҳсулот, бутловчи буюм ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлашириш учун шарт- шароит яратади. Маълумки, маҳаллийлаштириш жараёни иқтисодиётнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги, самарали технологияларни татбиқ қилишни жадаллаштириш, маҳаллий хом ашё ва ишлаб чиқариш ресурсларидан кенг фойдаланиш, шу асосда замонавий рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, валюта маблағларидан тежамли ва оқилона фойдаланиш, шунингдек, янги иш жойларини яратиш имконини беради. Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши қуйидаги ижобий жиҳатлар билан тавсифланади: – мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш; – турли саноат тармоқларининг қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлари експортини кўпайтириш ва анъанавий експорт салмоғини камайтириш; – самарали ички ва тармоқлараро ишлаб чиқариш кооперация алоқаларини ривожлантириш; – иқтисодиётнинг реал секторида мамлакатимиз корхоналарининг кооперацияси салоҳиятидан юқори даражада фойдаланиш; – маҳаллий хом ашёни қайта ишлашни кенгайтириш, ишлаб турган корхоналарни замонавийлаштириш ва янгиларини ташкил етиш ҳисобидан иқтисодиёт таркибини такомиллаштириш ва ҳ.к. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling