Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси
Download 181 Kb.
|
2 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Заргарликда ишлатиладиган асбоблар
- Заргарлик буюмларини тайёрлаш технологияси
3. Заргарлик маҳсулотларининг турлари ва технологияси
Заргарликда ишлатиладиган материаллар; XVIII асрда заргарликда асосий материал тилла, кумуш, х,ар хил қотишмалар, бронза, чоқноқ тош ва рангли тошлар ишлатилган. Энг кўп ишлатилган нарса олтин ва кумушдир. XIX асрга келиб заргарликда олтин ишлатиш кўпайди. Ўрта Осиё территориясида заргарлик ишларида чоқноқ тошлар, рангли тошлар ва денгиз туҳфалари ишлатилар эди. Умуман олганда буларни ҳаммаси жавоҳирлар деб юритилади. Жавоҳирлар заргарликда кимматбаҳо тош хисобланади. Улар чиройлилиги, рангининг тиниқлиги, бир хиллиги, ялтироқлиги, товланиши, қаттиқлиги, турли рангда ўзгариши ва бошқа хусусиятларга эга. Улар уч даражага бўлинади. Биринчи даражали қимматбаҳо тошларга олмос, сапфир, зумрад, ёқут, александрит, шпинел, эвклаз, олтин, платина, марварид. Иккинчи даражали қимматбаҳо тошларга аквамарн, топаз, воробевит, гелиодор, қизил турмалин, демантоид, аметист, пироп, алмендин, сиркон, опал уваровит, учинчи даражали қимматбах,о жавоҳирларга нефрит, ёқутлар, феруза, кордиерит, гагат, қаҳрабо, малахит, кианит, эпидот, биллур, ситрин, халседон, агат, ақиқ, сердолик, содалит, пренит, ложувард, флюорит, андалузит, диопсид ва бошқалар киради. Xalsedon — у мармар денгизи қирғоғидаги қадимги Xalsedon шаҳри номидан олинган бўлиб ранги оқ, кулранг, ҳаворанг, сариқ, кўк, қизғишқўнғир бўлади. Унинг доғдоғ ёки йўлйўл турлари кўп. У абразив материаллар сифатида, соат тошлари тайёрлашда ҳамда заргарлик буюмлари тайёрлашда ишлатилади. Заргарликда ишлатиладиган асбоблар Бошқа касблар сингари заргарликда ҳам ўзига хос асбобускуналар ишлатилади. Лойли ўчоқ, чарм, ўтга чидамли лойлар, пайванд, найча, темир кисқичлар, болғачалар, металл тахта, металл қисқичлар, паргор, зубилалар, мисгарликда ишлатиладиган баъзи бир кескич асбоблар, чарх тош, кичкина қисқичлар, қолиплар, металлдан қилинган ҳар хил диаметрли ярим шарсимон чуқурчали қолипчалар, тункаларни қирқиш учун қайчилар, омбирлар, пайвандловчи асбоб ва бошқалар ишлатилади. Заргарлар бу асбобларнинг кўпини темирчи усталарга буюртма бериб ясат тириб оладилар. Баъзи бир заргарлар ўзлари ясаб оладилар. Бу асбобларнинг кўпчилиги бирор нарсага ўхшатиб ишланган масалан, Хивалик усталар қайчини туяқушга, яна бирлари қурбақага ўхшатиб ишлашган. Punson — (puanson) заргарликда ишлатиладиган асбоб бўлиб металлга нақш ишлашда ишлатилади. Заргарлик буюмларини тайёрлаш технологияси Заргарлик иши анча нозик ва мураккаб. Заргарликда кумуш, тилла, мис, қалай, жез ва бошқалар асосий хом ашё ҳисобланади, Авваломбор заргарлик буюмини ясаш учун хом ашё эритилади ва қуйиб олинади. Уни гоҳ қиздириб, гоҳ совутиб ишланади. Заргарлар ўчоқ ва бир икки қасқонли дамнингбосма маклида ишлашади. Кумуш ёки тиллани бўтага солиб, устидан бир чимдим танаккор сепиб, қўрага қўйилади. Даҳандам билан ўтни пуфлаб бўтадаги маъдан эритилади. Эритилган металлни режжага қўйиб қотирилади. Қотган металл сандонда хойис болға билан болғаланади Чўзилган металлни ғадирбудурлари дурушт эгов билан қолган излари майин эгов билан, ундан сўнг қирғи билан кетказилади, силлиқлаб ялтиратилади. Тайёрланаётган буюм текислаб бўлингандан сўнг, ўтга қўйиб дам берилади ва товланади. Товланган металл япалоқ ёки чорси омбир билан қисиб сандонга олинади. Шундан сўнг тайёрланаётган масалан, билагузук корчўп асбобида уриб эгилади. Уни эговлаб чизиб билагузук кўринишига келтирилади. Билагузук кирини кетказиб, пардоз берилади. Уни қора кислотада тозаланади. Заргарлик буюмларини ўйма ва қолипи усулда ясайдилар. Уларни турли қимматбаҳо тошлар: маржон, шиша, садаф ва бошқалар ўрнатиб безатиладиу Ҳозир Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон ва бошқа замонавий заргарлик фабрикаларида баъзи бир оғир қўл меҳнатларини автоматлар бажаради. Умуман айтганда меҳнат бошқача принсипда бўлинган бўлиб, безак ашёларининг хилларини алоҳидаалох,ида усталар ясайдилар. Шу жараёнлар ҳам сех аъзоларига тақсимлаб берилган. Безак буюмларини тайёрлаш ҳам бирмунча механизасиялашган. Download 181 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling