Фарғона давлат университети сиртқи бўлим “ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси


Download 181 Kb.
bet5/7
Sana30.04.2023
Hajmi181 Kb.
#1404715
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2 мавзу

Уларни турли қимматбаҳо тошлар: маржон, шиша, садаф ва бошқалар ўрнатиб безатиладиу Ҳозир Бухоро, Самарқанд, Хива, Қўқон ва бошқа замонавий заргарлик фабрикаларида баъзи бир оғир қўл меҳнатларини автоматлар бажаради. Умуман айтганда меҳнат бошқача принсипда бўлинган бўлиб, безак ашёларининг хилларини алоҳидаалох,ида усталар ясайдилар. Шу жараёнлар ҳам сех аъзоларига тақсимлаб берилган. Безак буюмларини тайёрлаш ҳам бирмунча механизасиялашган.


4. Заргарлик мақсулотларини ишлаб чиқариш турлари
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, соҳада рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, бунинг асосида янги иш ўринларини яратиш ва ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳисобига кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк ва “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг 2023 йил 1 мартга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартибини жорий қилиш, қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаси доирасида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади; заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиш учун “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қимматбаҳо металларга бўлган эҳтиёжини кўрсатган ҳолда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар товар-хом ашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан олинган қимматбаҳо металлар учун тўловни кафолатлаш мақсадида “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ билан келишилган ҳолда “Ўзмиллийбанк” АЖ кафолатини тақдим этади; “Ўзмиллийбанк” АЖ товар-хом ашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилган қимматбаҳо металлар учун банк кафолатини шартнома суммасининг 85 фоизигача (85 фоизи ҳам киради) миқдорда йиллик 2 фоизгача комиссия ундирган ҳолда тақдим этади; сотиладиган қимматбаҳо металл бўйича “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ билан ҳисоб-китоблар тўлов кунидаги Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб амалга оширилади; марварид, олмос ва қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари солинмайди.
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 02 октябрь куни “Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 834-сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу низомга кўра, қуйидагилар идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали:
а) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришга лицензия;
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;
в) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига олиб кирилган ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113- 7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисида;
г) Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси биржа савдолари орқали қимматбаҳо металларни сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисида;
д) “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти қимматбаҳо металлар сотиб олган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тақдим этиб боради.
Низомга мувофиқ, Давлат солиқ қўмитасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади.
Хозирги кунда заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш асрсан тўрт йўналиш бўйича олиб борилмокда: якка тартибда; серияли тартибда; қуймакорлик усули билан; филигран техникасини қўллаб.

Download 181 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling