Компьютер тармоги Компьютер тармоқларини уларнинг географик жойлашиши, масштаби ҳамда ҳажмига қараб қуйидагича турларга ажратиш мумкин: - Локал тармоқлар (Local Area Network, LAN);
- Минтақавий тармоқлар (Metropolitan Area Network, MAN).
- Глобал тармоқлар (Wide Area Network, WAN).
- Локал тармоқ - бир корхона ёки муассасадаги бир нечта яқин бинолардаги компьютерларни ўзаро боғлаган тармоқ.
- Минтақавий тармоқлар мамлакат, шаҳар ва вилоятлар даражасида компьютерларини ва локал тармоқларни махсус алоқа ёки телекоммуникация каналлари орқали ўзаро боғлаган тармоқлар.
- Глобал тармоқлар - ўзига бутун дунё компьютерларини, абонентларини, локал ва минтақавий тармоқларини телекоммуникация (кабелли, симсиз, сунъий йўлдош) алоқалари тармоғи орқали боғлаган йирик тармоқ.
Симзиз алоқа тармоқлари Симзиз алоқа тармоқлари Wi-Fi - Wireless Fidelity - IEEE 802.11 симсиз алоқа стандарти. Бино ичида 32 метргача бино ташқарисида 95 метргача бўлган масофада ЛҲТ ПКлари тармоқ платалари, қурилмалари ва уланиш нуқталари ўртасидаги алоқани таъминлайди. - WiMAX - Worldwide Interoperability for Microwave Access - IEEE802.16 стандарти. Бир ва кўп нуқталар ўртасида (мобил нуқталар билан биргаликда) маълумотларни симсиз узатиш технологияси. Маълумотларни узатиш тезлиги 70 Мбит/с гача, масофа 70 км гача (масофа узайиши билан тезлик пасаяди).
- Bluetooth — бу 100 метргача бўлган масофада қурилмалар орасида симсиз маълумотларни узатиш технологияси
Интернет тармоғи хизматлари. Интернет тармоғи хизматлари. WWW тушунчаси WWW (World Wide Web) - бутун жаҳон ўргимчак тўри деб номланувчи тармоқ. - WWW - бу Интернетга уланган турли компьютерларда жойлашган ўзаро боғланган ҳужжатларга мурожаат қилишни таъминлаб берувчи тизимдир. Айнан мана шу хизмат Интернетдан фойдаланишни соддалаштирди ва оммавийлаштирди.
- WWW асосида қуйидагилар мавжуд:
Do'stlaringiz bilan baham: |