Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўҚув курслари
Download 101.9 Kb.
|
Маъруза мат. Шарофиддинов Р.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.
- Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги
- “2022 — 2026 йилларда «обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”
жамоат ишларини бажарувчи шахс — белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган, шунингдек иш изловчи шахс сифатида рўйхатга олинган ва жамоат ишларида қатнашиш учун жалб қилинган фуқаро.
Мамлакатимизда бугун фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Фуқаролик жамиятининг энг мухим асоси хисобланган Маҳалланинг «фаол» моделини жорий этиш, уни аҳоли муаммоларини бевосита ҳал қилиш ҳамда ҳудудни ривожлантириш учун зарур ресурс ва имкониятлар билан таъминлаш мамлакатимиз хаёти бугунги кунининг ажралмас қисмидир. Шу мақсадда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, маҳалла фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бир қнча ҳуқуқий асослар, чора-тадбирлар, дастур ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 - мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш тизимини такомииллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81 фармони бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири бўлган Оила, хотин-қизлар ва кекса авлод вакиллари билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. Фармонда қуйидагилар оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгиланди. хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш; гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш; ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш; турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш; оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни «Аёллар дафтари» орқали манзилли қўллаб-қувватлаш; жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш; оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва уларнинг фаровонлик даражасини ошириш. Президентимизнинг ушбу Фармони билан Республикада оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг муаммоларига тизимли ечим топиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, илмий фаолиятга кенг жалб қилиш шунингдек оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш ҳамда хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш ва хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш Республика Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди. Фармон билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилиб Қўмита тузилмасига ўтказилди. «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтини «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти сифатида қайта ташкил этилиб Қўмита тузилмасига ўтказилди. Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси, «Оила ва жамият» газетаси, «Саодат» журнали, «Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила» халқаро илмий журналини Қўмита тузилмасига ўтказилди. Ўзбкеистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси лавозими — Бош вазир ўринбосари сифатида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасига — Қўмита раиси билан келишилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими — Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари сифатида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларига — Қўмита раиси билан келишилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозимлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига — Қўмита раиси билан келишилган ҳолда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозимлари киритилди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасидаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларидаги — ҳоким ўринбосарлари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларидаги — ҳоким ўринбосарлари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари бошлиқлари лавозимлари тугатилди. Фармон билан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими ўрнига хотин-қизлар фаоли лавозими маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда бир нафардан жорий этилди. Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари этиб хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, «Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш белгиланди. Ўзбкеистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун мажбурий ҳисобланади. Қўмита хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга масъул ҳисобланиши ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ўз фаолиятида Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бўйсуниши ҳамда улар олдида ҳисобдорлиги белгиланди. Фармонда қуйидагилар нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари этиб белгиланди: ижтимоий ҳамжиҳатлик ва адолатлилик тамойиллари асосида кекса авлод вакилларининг ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; кекса авлод вакилларига ўз вақтида, манзилли ва самарали ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш, уларга соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таълим, маданият ва транспорт тизимларидан кенг фойдаланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш; кекса авлод вакилларининг кафолатли ижтимоий ва моддий таъминотини ташкил этиш; замонавий иқтисодиётда кекса авлод вакилларининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириб боришга шароитлар яратиш; кекса авлод вакилларининг тизимли равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитларни яратиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу Фармони билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида тегишинча Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари амалдаги молиялаштириш тартиби ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақлаб қолинган ҳолда ташкил этилди. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди: маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маҳалла тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; маҳаллаларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш, аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини юксалтириш; нуроний ва кексаларни маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат, эзгулик ва раҳмдиллик сингари анъаналарни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга кенг жалб этиш; нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонунчилик ҳужжатларининг ижроси, шу жумладан ҳудудларда, айниқса, олис қишлоқларда кекса авлод вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатилишини мувофиқлаштириб бориш; ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексаларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш; маҳаллаларнинг моддий-техника таъминотини яхшилаш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Вазирлик нуроний ва кексаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, маҳаллалар билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда Вазирлик Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Фармондаги энг асосий масалалрдан яна бири маҳалла раиси маҳалла ҳудудининг аҳоли томонидан сайланган обрўли шахси бўлиб, аҳоли манфаатларини ифодалайди ҳамда ҳудудни комплекс ривожлантириш вазифалари амалга оширилишини ва фуқаролар муаммолари самарали ҳал этилишини ташкил этадиган лавозим сохиби сифатида унга қўшимча қуйлаги ҳуқуқлар берилишидир. Булар қуйдагилар: маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолиятини ҳудуддаги биринчи навбатда ҳал этилиши лозим бўлган муаммоларни бартараф этишга йўналтириш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини ўрнатиш; маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторлари фаолиятини баҳолаш ҳамда натижалари бўйича тегишли халқ депутатлари Кенгашларига ахборот киритиб бориш; маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспекторларини рағбатлантириш ёки уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жазо чораларини қўллаш бўйича мазкур ходимларнинг юқори турувчи ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш. Мамлакатимизда кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш, уларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, соҳага оид 10 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди, нуронийларнинг ижтимоий фаолликларини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Фахрий мураббий» ордени ва «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони таъсис этилди. Кексалар учун 152 та туман ва шаҳарда «Нуронийлар маскани» мажмуалари ташкил этилди, барча ишловчи пенсионерларга пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш йўлга қўйилди, вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда нуронийлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллаларда «Кексалар маслаҳати» гуруҳлари ташкил этилди, «Кексалар ҳафталиги» ва «Кексалар учун туризм ойлиги»ни ўтказиш анъанага айланди. Шу билан бирга, мамлакатимизда кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 15 мартда “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” ги ПҚ-167 сонли қарори қабул қилинди. Қарорда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги унга юклатилган асосий вазифа ва фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, маҳаллаларда нуроний ва кексалар билан ишларни такомиллаштириш йўналишида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган: маҳаллаларда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш; вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлардаги «Фахрийлар кенгашлари», фуқаролар йиғинларидаги «Кексалар маслаҳати» гуруҳларининг фаолиятини мувофиқлаштириш; меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтириш; «Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин» шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизимини ташкил қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш; кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида «Нуронийлар маскани» мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш; фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш. Президентимизнинг қарорида ушбу йўналишдаги амалга оширилаётган ишлар кўламини яхшилаш, жонлантириш мақсадида вазирликлар ва турли соха мутасаддиларига аниқ вазифалар ҳамда топшириқлар белгиланган. Жумладан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига икки ой муддатда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда «Бир нуроний ўн ёшга масъул» тамойили асосида маҳаллаларда ҳаётий ва катта амалий тажрибага эга бўлган обрў-эътиборли нуронийлар ва зиёлиларни ишсиз, тарбияси оғир ва муаммоли ёшларга бириктириш орқали уларни жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашиш дастурларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган. Ушбу йўналишда фаоллик кўрсатган нуроний ва зиёлиларни маҳаллалардаги ёшларнинг тарбияси ва ахлоқида бўлган ижобий ўзгаришлардан келиб чиқиб Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилиши кўзда тутилган. Шунингдек қарорда фуқаролар йиғинлари томонидан нуронийлар ташаббуси ва тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича маҳаллаларнинг дастурлари қабул қилинишини таъминлаш ҳам назарда тутилган. Нуронийларнинг жамоатчилик назорати маҳаллаларда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар, мактабларда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши, давомати, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш даражаси ва бошқа давлат хизматларининг кўрсатилиши бўйича ҳам ўрнатилади. Қарорда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартибини тақиқлаш бўйича ҳуқуқий асослар лойихасини яратиш тўғрисидаги вазифалар белгиланган. Шунингдек Президентимиз ушбу қарорида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб: а) Жамғарма маблағлари ҳисобидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳар йили бир маротаба санаторийларда бепул соғломлаштирилади; б) Жамғарма маблағлари ҳисобидан шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади; в) Жамғарма маблағлари ҳисобидан оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилинади. Бунда, дори воситаларининг рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилади ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг қарори қабул қилинган кундаги дори воситаларининг тегишли суммаси компенсация қилинади; г) Жамғарма маблағлари ҳисобидан кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасаларда (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қоплаш вазифалари белгиланган. Бунда, абонемент харажатларининг бир ойлик суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан ошмаган ҳолда спорт йўналишидаги муассасаларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб борилади; д) Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат театрлари ва музейларига кексалар учун чипта нархлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу вазифаларни бажаришга Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари масьул этиб белгиланган. Кексаларнинг республикамиздаги диққатга сазовор жойларга сайёҳлик сафарларини ташкил этиш бўйича Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирликлари олдига аниқ режа-топшириқлар белгиланган. Бунда Жамғармага ажратилган маблағлар ҳисобидан иккита замонавий автобус харид қилсиш, сайёҳлик сафарларини уюштириш бўйича тарихий шаҳарлар ва диққатга сазовор жойларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда туманлар (шаҳарлар) кесимида автобуслар қатновлари графигини тасдиқлаш кўзда тутилган. Шу ва бошқа харажатлар учун 2022 йилда Жамғарма маблағларининг амалда ўзлаштирилишига қараб Давлат бюджетидан 50 миллиард сўм ажратилиши кўзда тутилган. 2022 йил учун графикда белгиланган сафарларни уюштириш жойи, вақти ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ахборот тарқатишнинг бошқа манбалари, шу жумладан «Нуроний» электрон платформаси орқали ҳудудлар аҳолисини камида уч ой олдиндан хабардор қилиш тизимини йўлга қўйиш белгиланган. Амалга оширилган ишлар хақидаги маълумотларни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши белгиланган. 2022 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг «Саll-маркази»га қилинган мурожаатлар асосида қуйидаги хизматларни кўрсатиши ҳам Президентимиз қарорида белгилаб қўйилган. Булар қуйдагилар: а) ахборот-сервис хизмати: оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар шифокорларининг кўригига ёздириш, уларни уйга кўрикдан ўтишга чақириш; Жамғарма хизматларидан фойдаланиш учун буюртма бериш, рўйхатдан ўтиш ва буюртманинг ҳолатига аниқлик киритиш; Жамғарма томонидан ташкил этиладиган профилактик, тиббий даволанишлар ва сайёҳлик сафарлари бўйича маълумотлар олиш; жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасалар (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) тўғрисида маълумотлар олиш; маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида кинотеатрлар, театрлар, музейлар ва бошқа маданий тадбирлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар олиш; б) уйда хизматларни кўрсатиш: Жамғарма томонидан кўрсатиладиган хизматлар доирасида дори воситалари, протез-ортопедия мосламалари ва кресло-аравачаларни уйга етказиб бериш; шифокорлар рецептларига асосан ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг маблағлари ҳисобига дори воситаларини олиб келиш ҳамда оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг шифокори кўригидан сўнг тиббий кўрик маълумотларини етказиш; кутубхоналарга аъзо бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун китоблар, журналлар, газеталар ва бошқа нашрларни етказиш. Кексалар ва нуронийлар учун учун «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» телекўрсатуви, «Нуронийлар маслаҳати», «Маҳаллада гурунг» ва «Ёшлар нуронийлар нигоҳида» рукни остида обрў-эътиборли кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибасига бағишланган кўнгилочар-маърифий кўрсатувлар ва видеороликлар эфирга узатилишини ташкил қилиш Маданият вазирлиги зиммасига юклатилган. Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексаларни маънавий-руҳий ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш, улар ҳолидан хабар олиш масалаларини мувофиқлаштириш мақсадида жойлардаги давлат органлари ва муассасаларининг малакали психологлари, фаол ёшлардан иборат бўлган волонтёрлик гуруҳларини ташкил қилиш ҳам Президентимизнинг ушбу қароридан ўрин олган. Қарор билан Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг марказий аппарати тузилмаси 1-иловага мувофиқ; Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлимлари тузилмаси 2-иловага мувофиқ; Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражаси ва ижтимоий фаолликларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага мувофиқ тасдиқланган. 2022 йил 18 март куни Ўзбекистон Респупликаси Президентининг “2022 — 2026 йилларда «обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли Қарори эълон қилинди. Қарорнинг бошланиш қисмида сўнгги уч йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 1 500 дан ортиқ қишлоқ ва маҳаллалардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилганлиги, хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилганлиги, шунингдек, уларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, шу билан бирга, республикада ўтказилган хатлов натижасида ижтимоий-иқтисодий муаммолари кўп бўлган 1 071 та қишлоқ ва маҳаллалар мавжудлиги аниқланганлиги, бундан ташқари, қишлоқ ва маҳаллаларнинг 179 тасида пахсадан ва хом ғиштдан қурилган умумтаълим мактаблари (мактаб филиаллари) фаолият кўрсатаётганлиги, 5 568 тасида 29 минг км тупроқ йўллар қаттиқ қопламага (қум-шағал, асфальт) ўтказилмаганлиги, 1 540 таси марказлашган ичимлик сув билан таъминланмаганлиги, шунингдек, 49 тасида жамоат транспорти қатнови ҳамда 781 тасида чиқинди йиғиш хизматлари йўлга қўйилмаганлиги кўрсатиб ўтилган. Давлатимиз Рахбарининг “2022 — 2026 йилларда «обод қишлоқ» ва «обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли Қарори Мамлакамимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид юқорида кўрсатилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ва «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида, шунингдек, 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Қарорда 2022 йил учун Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан Халқ қабулхоналари ва маҳаллий ҳокимликларга тушган мурожаатлар сони, олис ва табиий иқлим шароити оғир ҳудудда жойлашганлиги, аҳоли ва тадбиркорларнинг ўзлари истиқомат қилаётган ҳудудни биргаликда ободонлаштириш ҳақидаги ташаббуслари мавжудлигини инобатга олган ҳолда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган жами 413 та қишлоқ ва маҳалла танлаб олинганлиги ҳамда танлаб олинган қишлоқ ва маҳаллалардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг манзилли дастурлари тасдиқланганлиги кўрсатиб ўтилган. Булар қуйдагилар: 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ ва маҳаллалар сони бўйича мақсадли параметрлар 1-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 1а — 1н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар бўйича мақсадли параметрлар 2-иловага, шунингдек, 2022 йил учун молиялаштириш манбалари 2а — 2н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг мақсадли параметрлари 3-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 3а — 3н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида минтақавий йўллар (ички кўчалар) ва ичимлик сув таъминоти тизимларини яхшилаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мақсадли параметрлари 4-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 4а — 4н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида электр таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мақсадли параметрлари 5-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 5а — 5н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида газ таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мақсадли параметрлари 6-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 6а — 6н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида уй-жой фондини яхшилаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мақсадли параметрлари 7-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 7а — 7н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари комплекслари, бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мақсадли параметрлари 8-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 8а — 8н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида алоқа, ахборотлаштириш ва аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мақсадли параметрлари 9-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 9а — 9н-иловаларга мувофиқ; 2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида аҳоли пунктларини ободонлаштириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг мақсадли параметрлари 10-иловага, шунингдек, 2022 йил учун уларнинг манзилли рўйхатлари 10а — 10н-иловаларга мувофиқ. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Ариповга, зарур ҳолларда, ушбу банд билан тасдиқланаётган мақсадли параметрлар ва манзилли рўйхатларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилган. Дастурлар доирасида амалга ошириладиган вазифалар қайси маблағлар хисобидан амалга оширилиши ҳам қарорда аниқ кўрсатилган. Масалан, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимлари ҳамда йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан тегишлича Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси орқали, ижтимоий соҳа объектларини ва бошқа объектларни қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамда вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» жамғармалари орқали, электр энергияси, табиий газ, алоқа ва ахборотлаштириш тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари тегишлича «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши аниқ белгилаб қўйилган. Молия вазирлиги республика бюджетидан Дастурлар доирасида ички йўлларни таъмирлаш учун 2,0 триллион сўм ва ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 1 триллион сўм маблағ ажратиши қатъий белгиланган. Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ҳамда маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ижтимоий соҳа ва бошқа объектларни қуриш (таъмирлаш) ва ободонлаштиришга 1,4 триллион сўм маблағни белгиланган миқдорларда ажратилишини ҳам белгилаб қўйилган. Президентимизнинг ушбу қарорида дастурлар доирасида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бўйича асосий буюртмачилар, амалга оширилган ишларни назорат қилиниши ва давлат маблағларини мақсадли сарфланишини назорат қилувчи органлар ҳақида ҳам аниқ кўрсатмалар белгиланган. Дастурлар доирасида амалга ошириладиган қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига, биринчи навбатда шу ҳудудда яшаётган ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»дан бирига киритилган ёки меҳнат миграциясидан қайтган ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини жалб қилиш чораларини кўрилиши қарорда белгилаб қўйилган. 4. Ўзбекистон Респупликаси Президенти Маҳалла институти имкониятларидан кенг фойдаланиш, аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 16 августдаги “Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-353 сонли қарори қабул қилди. Президентимизнинг ушбу қарори Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари томонидан ҳар бир маҳалла учун бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланмайдиган Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармасини ташкил этиш хақидаги таклифлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди. Қарорда қуйидагилар Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармалари маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади деб кўрсатилган: маҳалладаги ҳудуди 2 000 квадрат метргача бўлган давлат кўчмас мулк объектларини маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг онлайн-буюртманомасига асосан тўғридан-тўғри электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда; маҳалланинг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинадиган маблағлар; халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар; маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиси тавсияси асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар; жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари; хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар); қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар; Шунингдек Президент қарорида шакиллантирилган Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармалари маблағларини молиялаштириладиган асосий йўналишлар ҳам аниқ кўрсатилган. Булар қуйдагилар: маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш; маҳалла биноси, маҳалла ҳудудида жойлашган спорт майдони, нуронийлар чойхонаси, ёшлар маркази, болалар майдончаси, кутубхона, маданият марказини қуриш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда уларни инвентар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш; маҳалла ҳудудида инфратузилмани ривожлантириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш; ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга моддий кўмаклашиш ҳамда уларнинг турар жойларини таъмирлаш ва жиҳозлаш. Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси тўғрисидаги намунавий низомни ишлаб чиқиш Вазирлар Маҳкамасига уни тасдиқлатишга Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Молия вазирлиги масъул этиб белгиланди. Бу вазифани бажаришга икки ой муддат берилди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигига 2023 йил 1 январга қадар Кадастр агентлиги билан биргаликда ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгилаш, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда маҳаллаларнинг ягона классификатори ишлаб чиқиш ва Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилиш вазифаси юкланди. Download 101.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling