Фарғона вилояти қЎштепа тумани халқ таълими БЎлимига


Download 37.07 Kb.
Sana04.04.2023
Hajmi37.07 Kb.
#1325357
Bog'liq
ОИТС 38- мактаб йиғилиш баёни


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ
ҚЎШТЕПА тумани
ХАЛҚ ТАЪЛИМи БЎЛИМИГА
ҚАРАШЛИ
38- УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА
Ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш. гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларининг олдини олиш мавзусида ўтказилган йиғилиш хақида маълумот







Қўштепа тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 38- умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг йиғилиш баёни
___________ йил Шомирза МФЙ
Йиғилиш раиси: _____________________
Котиби: _____________________
Йиғилишда: Шомирза МФЙ профилактика инспектори , Мактаб директори, мактаб хамшираси , юқори синф ўқувчилари, мактаб ўқитувчилари қатнашди.
Йиғилиш кун тартибида:
1. Ўқувчи ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, тамаки чекиш каби иллатларининг олдини олиш тўғрисида
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори сўзга чиқиб йиғилиш иштирокчиларига ташриф буюрган мехмонларни таништириб ўтди ва мактабда 1-декабр “ОИТС қарши курашиш” куни ўтказилаётганлигини, бугунги кунда мухтарам Президентимиз томонидан ёшларга жуда катта эътибор берилаётганилигини , бу борада 2016- йил 14-августдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 406 сонли “Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсати” ни амалга ошириш тўғрисидаги Қонуни қабул қилинганлигини хамда ёшларимиз учун уларнинг униб ўсишлари учун барча шароитлар мухайё эканлигини шундай тинч ва осуда диёрда яшаётган ёшлар бугунги кунда дунёдаги ёшлардан кам эмасликлари хақида гапириб сўзни худуд профилактика инспектори берди. У ўз сўзида ўқувчилар гиёхванд моддаларсиз соғлом турмуш тарзини яратишлари кераклигини ва мактаб ўқувчиларининг озодалиги , сарамжон- саришталиги , дарсларга ва тўгарак машғулотларига ўз вақтида қатнашиши , кечалари сандирақлаб юрмасликлари ҳақида , гапирди. Шунингдек айрим ўғил болаларни хали ёш бўлишларига қарамасдан ўзларини захарлаётганликларини сигарета в нос чекиш каби зарарли одатларга ўрганиб бораётганлигини ва мактаб ўқувчиларининг бундай ишларга аралашиб қолмасликлари кераклигини ўқувчилар иложи борича ўзларини зарарли оқбатлардан холи қилиб оилада хам уйда хам соғлом мухитни яратишлари кераклигини қолаверса бундай зарарли одатлар организмнинг ўсишига , ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини буни тўғри тушунмаган ўқувчилар ўзларини йилдан йилга захарлаб бораётганлигини айтиб бугунги йиғилишдан олган таъсуроотларини оилада ота – оналарига ака укаларига хам айтиб ўтишлари , тушунтиришлари квераклигини ўқтирди .
Шундан сўнг сўзни Шомирза МФЙ профилактика инспектори берди. У ўз сўзида юртимизгда соғлом фикрлайдиган , ўзини зарарли одатлардан асрай оладиган кундалик тартибларга бўй сунадиган ва доимий ўзини озода тутадиган ёшлар нихоятда қадрланишини ,улардан катта –катта олимлар чиқишини айтиб хозирги вақтдаги ёшларнинг вазифаси хақида ва уларнинг ота-она олдидаги мажбуриятлари хақида шапириб ўтди .Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб хамшираси сўзга чиқиб ўқувчиларнинг мактабдаги одоб-аҳлоқлари,дарсларга мунтазам қатнашишлари,тўгарак машғулотларига ўз вақтида қатнашишлари , уйда хам оилада хам соғлом мухитни яратиш кераклиги , ахлоқсизлик ва бошқа зарарли иллатлар бизнинг ўзбек фарзандларини менталитетларига хам тўғри келмаслиги ҳақида гапириб ўтди.
Музокара учун мактаб ММИВДЎ И.Ахмадалиевга сўзга чиқиб, ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш барча шароитлар мухайё эканлигини , мактабда фан ва спорт тўгараклари мунтазам равишда ўтказилаётганлигини шулардан ва устозлардан тарбия олиб давлатимизнинг корига ярайдиган , хамма хавас қиладиган , зарарли одатлардан холи йигит қизлар бўлиб етишишларини тилади.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан
қарор қабул қилади:
1. Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори Т.Турғунов, ММИВДЎ И.Ахмадалиев, худуд профилактика инспекторининг маърузалари ахборот учун қабул қилинсин.
2.Бугунги ўтказилган йиғилиш барча ўқувчиларга ҳулосалар чиқариб олишлари ва зарарли одатлар билан шуғулланмасликлари уқтириб ўтилсин.
3.Барча синф раҳбарларига ўз ўқувчилари билан бугунги ўтказилган йиғилишни тарбиявий соатларда, маънавият соатларида қайта ишлаш вазифаси юклатилсин.
4.Барча синф раҳбарларига ўқувчиларнинг мунтазам дарсларга қатнашишларини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
4. Мактаб директорининг маънавий –маърифийишлари бўйича ўринбосари И.Ахмадалиев ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун тўгарак машғулотларини ўз вақтида ва мунтазам ўтказиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарор ижросини бажарилишини назорат қилиш директор ўринбосари И.Ахмадалиев зиммасига юклатилсин


Йиғилиш раиси: Т.Турғунов
Котиби: Ш. Рахматова
Download 37.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling