Фарғона водийсида анор мевахўрининг тарқалиши ва морфо-биологик хусусиятлари
Download 40 Kb.
|
ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА АНОР МЕВАХЎРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ
ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА АНОР МЕВАХЎРИНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА МОРФО-БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ РАСУЛЖОНОВ АДХАМЖОН Фарғона давлат университети магистранти Анор мевахўри Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида учраб, анорга жиддий зарар етказади. Зараркунанда айниқса, анор нисбатан кўп етиштириладиган ҳудудлар Фарғона водийси, Сурхондарѐ ва Наманган вилоятларида кенг тарқалган. Шунингдек, у Марказий Осиѐда, Россиянинг жанубида, Қрим, Кавказ, Жанубий Европа, Ўртаер денгизи атрофида ҳамда Ҳиндистон, Эронда учрайдиган монофаг ҳашарот ҳисобланади, лекин кейинги пайтларда олма, гилос, беҳида ҳам учраши кузатилган. Анор мевахўрини ўрганиш ва унга қарши кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга доир тадқиқотлар олиб борилган. Анор мевахўрининг тарқалиши, озуқа ўсимлигининг оз ѐки кўплиги, уни парваришлаш ҳолати, шунингдек, ҳудуднинг иқлим шароити каби омилларга боғлиқ бўлади. Жумладан, анор етиштиришга ихтисослашган боғдорчилик хўжаликлари ва хонадонларда зараркунандаларга қарши кимѐвий ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида қўлланилиши натижасида, зарарланиш кўрсаткичи сезиларли бўлмайди, бироқ йирик анор буталари мевахўрнинг доимий ва асосий тарқалиш ўчоғи ҳисобланади.Анор қурти капалагининг танаси юқоридан тўқ жигар ранг, остки томони оқиш тусга эга. Олдинги жуфт қанотлари жигарранг, қўнғир, ва тўқ қўнғир рангларда бўлиб, олдинги қанотлари камбарсимон, орқа қанотлари сербар. Мевахўр капалакларининг рангги тўқ кулранг, майда, узунлиги 11-12 мм, кенглиги 4-5 мм, қанотларини ѐзганда 16-18мм, тўқ –қўнғир рангда,қанотлари ва танаси кулранг бўлади. Капалак кундуз кунлари учмайди, ҳаракатсиз ҳолда ўсимлик танасида новдаларининг пастки қисмларида учрайди. Капалакнинг ранги, поя ва новдалардаги жойланиш ҳолати уларнинг қушлар ва йиртқич энтомофаглардан сақлайди. Капалаклар тухумларини кечалари, анор меваларининг учки қисмига, асосан гул косачаларига қўяди. Дастлаб гул косачаларидаги тўқималари билан озиқланади. Ёз мавсумида ҳаво ҳарорати юқори даражага кўтарилганда, мевалар ўз вақтида суғорилмаганда, сувсизликдан ѐрилиб кетади. Анор ѐриқларига, кўп ҳолларда 1 донадан баъзан 10 тадан ортиқ тухум қўйиши мукин. Бир авлод тухумларни 15 тадан 128 тагача қўяди. Тухумлари овалсимон бўлиб 0,65 – 1 мм., эмбрионал ривожланиши ҳароратга боғлиқ ҳолда 3 – 12 кунни ташкил этади. Мевахўрнинг ѐзги авлодларининг тухумлари ранги дастлабки кунларда оқ ѐки оқ-сариқ рангда кўрина бошлайди. Баҳорги ва кузги авлод капалакларининг тухумлари ривожланиши давомида асосан оқ рангда бўлиб, личинка чиқишига яқинлашган сари уларнинг ранги оқиш-қўнғир рангга кириб боради. Ёзги авлод тухумларининг ривожланиши 2-4 кунга, баҳорги ва кузги авлодларда 5-7 кунга тўғри келади. Қуртларнинг узунлиги 16,7 -18,2 мм. (ўртача 17,2 мм) кам ҳолларда 19,6 -20 мм., кенглиги 2 -3,5 мм. Рангги қизғиш, пушти, оч пушти рангларда, бош капсуласининг ранги оч-жигарранг ѐки тўқ жигарранг бўлиб, ранглари ҳароратнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Юқори ҳароратда кўпинча тўқ жигарранга киради. Қуртлик даври 21-28 кунни ташкил этади. Бу даврда мевалар билан озиқланиб, уларни 295 кимѐвий кураш чоралари қўлланилмаганда 32,2 дан 92,5 % гача зарарлайди. Озиқланиб бўлганидан сўнг ғумбакка айланади. Ғумбаклари ѐпиқ типда, узунлиги ўртача 9 – 11 мм. Ғумбакларининг ранги жигаррангда ѐки оч-жигаррангда бўлади, 2-3 кун ўтганидан сўнг тўқ жигарранга киради. Узунлиги 8-12мм., эни 3-3,5мм. Ғумбакнинг ривожланиши ҳаво ҳароратига боғлиқ ҳолда 9 дан 27 кунгача давом этади. Фарғона водийси шароитида анор мевахўри бир йилда асосан 4 авлод бериб ривожланади.Анор меаваҳўри капалаклари апрель ойининг ўрталарида кунлик ҳаво ҳарорати ўртача +18-22 С ни ташкил этиб, анор бутасининг барглари ѐзилган ва ғунчалар пайдо бўла бошлаган вақтда ғумбаклардан учиб чиқа бошлайди (Фарғона, 07.04.2017 й.). Капалакларнинг учиб чиқиши 15-20 кун давом этади. Қуртлар ҳар бир пўст ташлашдан сўнг кейинги ѐшга ўтади ва 5 ѐшни ўтайди. Қуртларнинг ривожланиш муддатлари ҳароратга боғлиқ ҳолда, баҳордан ѐзга томон қисқариб, кузга томон эса узайиб боради. Анор қуртининг биринчи ѐшдаги қуртлари тухумдан чиққан пайтда оқ сариқ рангда бўлади. Биринчи ѐшдаги қуртлар тана бўғимлари ҳам кўзга ташланмайди. Иккинчи ѐш қуртларининг ранги дастлаб оч қизғиш, учинчи ѐшга ўтишдан олдин оч сариқ рангга киради. Иккинчи ѐш қуртлар мева косачаларида алоҳида ѐки биринчи ѐш қуртлар билан бирга тўқималар, гул қисмлари билан озиқланади. Қуртлар биринчи ѐшдагига нисбатан бир оз ҳаракатчан бўлиб, мева косача тумшуқчасидан ичкарига йўл очиб, ички пардалар ва мева доналари билан озиқланиши мумкин. Қуртлар миграция қилмайди, чунки,анор мевалари қуртларининг ривожланиши учун етарли бўлади. Уларга таъсир ўтказилганда танасини кескин қисқартириш, танасининг олдинги ва кейинги қисмларини атрофга тез тебратиш каби ҳаракатларни содир этади. Тўртинчи ѐш қуртларнинг кўкрак ва қорин оѐқлари, бош капсуласи яхши кўринади.Улар мевалар ичига кириб бориб кўплаб мева доналари биланозиқланади. Бешинчи ѐшга ўтган қуртлар 3-4 кундан сўнг озиқланишдан тўхтайдива мевадан ташқарига чиқиб, мева тумшуқчасида тўқилган оқ пилласи ичида ғумбакка айланиб, ўзи чиқарган экскретлари билан пилла атрофини ўраб олади. Анжир парвонасининг ривожланиш муддатлари мавсумга боғлиқ ҳолда баҳордан ѐзга томон қисқариб, кузга томон узайиб боради. Шундай қилиб, анор мевахўрининг морфобиологик хусусиятларини ўрганиш уларга қарши уйғунлашган кураш чораларини ишлаб чиқиш ва зараркунандани кейинги йилларга прогноз қилишда аҳамиятлидир. Download 40 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling