2.Спорт турлари бўйича ёш йўриқчиларни тайёрлаш - 2.Спорт турлари бўйича ёш йўриқчиларни тайёрлаш
- Йўриқчиларни олдинги бўлимларимизда қайд қилинганимиздек 12-13 ёшдан кичик бўлмаган, спорт секциясида бир йилдан ортиқроқ шуғулланган, жисмоний жиҳатдан тайёргарлиги яхши саналган, ташкилотчилик қобилиятлари билан ўртоқларидан ажралиб турадиган, ўзининг орқасидан болаларни эргаштира оладиган ўқувчилардан танланади.
- Уларни тайёрлаш машғулотлар давомида кичик топшириқларни бериш билан ёки махсус ажратилган вақт давомидаги алоҳида машғулотларда (семинарда) олиб борилади. Ёш йўриқчиларни тарбиялаш назарий ва амалий машғулотлар тарзида йўлга қўйилади. Назарий машғулотлар суҳбат кўринишида олиб борилади. Бунда ўқувчилар учун махсус адабиётлар тавсия қилиниб, улардан мустақил тайёрланиш талаб қилинади. Ҳар бир машғулотдан сўнг ўзлаштирилган мавзунинг асосий саволлари ҳақида қисқа суҳбат ўтказиш тавсия қилинади.
Йўриқчилар тайёрлаш семинари охирида улар «Ёш йўриқчи» нишонини олиш учун синов топширадилар. Назарий курс бўйича 2-3 нафар тингловчи билан суҳбат тарзида синов ўтказилади. Ўртача ҳар бир йўриқчининг синови учун 10-15 минут вақт сарфланади. - Йўриқчилар тайёрлаш семинари охирида улар «Ёш йўриқчи» нишонини олиш учун синов топширадилар. Назарий курс бўйича 2-3 нафар тингловчи билан суҳбат тарзида синов ўтказилади. Ўртача ҳар бир йўриқчининг синови учун 10-15 минут вақт сарфланади.
- Амалий бўлим бўйича йўриқчи ўқитувчидан алоҳида топшириқлар олиб шу топшириқларга баҳо олиш билан синовдан ўтади. Аoло, яхши, қониқарли, қониқарсиз-деб баҳолар баённомада қайд қилинади. Семинар машғулотини олиб борган ўқитувчи махсус журнал юритади ва бу журналда йўриқчилар тайёрлаш дастури материаллари қайд қилинади, қатнашувчиларнинг давомати, ўзлаштириш баҳолари, топшириқларни бажарганлигининг жорий ва якуний баҳолари, амалий ва назарий материални билиши, билмаслиги ёзиб борилади ва журнал «Ёш йўриқчи» унвонини олиш учун ўқувчилар кўнгилли спорт жамиятига (Ёш куч) топширилади
№
|
М а в з у л а р
|
Соатлар сони
|
|
|
I.Назарий тайёргарлик учун умумий мавзулар ва суҳбатларнинг тезислари
|
|
|
1.
|
Ўзбекистон жисмоний маданияти ва спорти.
|
0,25
|
|
2.
|
«Алпомиш» ва «Барчиной» саломатлик тести.
|
0,5
|
|
3.
|
Президентимиз ва ҳукуматимизнинг жисмоний тарбия ва айниқса ўқувчилар спортини ривожлантириш ҳақидаги тадбирлари (Болалар спорти жамгар-маси, «Умид ниҳоллари» ва бошқалар).
|
0,25
|
|
4.
|
Инсон организмини тузилиши ва функцияси ҳақида назарий тушинча
|
1,0
|
|
5.
|
Жисмоний машқларни инсон организмига таoсири.
|
0,5
|
|
6.
|
Спортда жароҳатланиш ва шикастланишни олдини олиш
|
0,5
| |
|
Жами:
|
3 соат
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |