1.1. Ўзбекистон Республикасида Фармацевтикани ривожланиш тарихи. 1.2. Биоэтикани юзага келиш шарт-шароитлари. Ўзбекистон Республикасида Фармацевтикани ривожланиш тарихи - Ўзбекистон Республикасида Фармацевтикани ривожланиш тарихи
- Ўзбекистон Республикаси дори воситаларининг таъминоти тарихи Октябр тўнтарилишигача (1917 йилгача), Собиқ Иттифоқ даври (1917-1991 йиллар) ва мустақилликнинг дастлабки 20 йилидаги даврларга бўлинган ҳолда эркин Рахимович Тошмухамедов ва унинг шогирдлари томонидан чуқур ва пухта ўрганилган. Мазкур бўлимда Проф. Э.Р. Тошмухамедовнинг бир қатор илмий мақолаларида чоп этилган маълумотлар келтирилган.
- “Ўрта Осиёни Россияга қўшиб олингунга қадар Туркистон ўлкасида шифохоналар ва дорихоналар бўлмаган. Беморларни даволаш билан табиблар, бақсилар, шаманлар, эшонлар, муллалар, фолбинлар ва бошқалар шуғулланганлар. Булар орасида табибларнинг фаолияти эътиборга лойиқ. Табиблар айрим жарроҳлик операцияларини ўтказганлар, чипқон, ришта беморликларини даволаганлар, зулук солганлар, тишларни, синган ва чиққан аъзоларни муваффақиятли даволаганлар. Табиблар атиргуллар, ялпизлар, анис ва укропларни сув буғи орқали ҳайдаб эфир мойларини олганлар.
Дори воситаларини ҳалтачаларда, шиша идишларда, қутичаларда сақлаб, ҳар бир идиш устига араб ва форс тилларида ёзиб қўйганлар. - Дори воситаларини ҳалтачаларда, шиша идишларда, қутичаларда сақлаб, ҳар бир идиш устига араб ва форс тилларида ёзиб қўйганлар.
- Бозорларда атторлар ўз дўконларида ҳар хил дори-дармонлар билан савдо қилганлар, улар орасида ўсимликлардан, ҳайвонот оламидан олинган, минераллардан тайёрланган дори воситаларини ҳам учратиш мумкин бўлган. Атторлар заҳарли ва кучли таъсир этувчи моддалар билан ҳам, европадан келтирилган дори воситалари билан ҳам савдо қилганлар.
- Р. Палм Туркистон халқ табобатида ишлатиладиган ва табибларнинг дорихона дўконларида сотиладиган 200дан ортиқ дори воситаларни ёзиб қолдирган. Г.Г. Драгендорф – 240 дори воситаларини, Н.В. Солонин – 120, В.И. Кушилевский 140, Б.А. Федченко эса – 35 хил дори воситаларини ёзиб қолдирган. Бу дори воситаларининг ҳаммаси Туркистон халқ табобатида кэнг қўлланилган ва Шарқ халқлари дорихоналарида савдода бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |