Унинг иш ҳақи 200 минг сўмни (2 500 х 80) ташкил этди. 2) Ишбай-мукофот шакли ишлаб чиқариш меъёрларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофотлар тўлашни назарда тутади. 2) Ишбай-мукофот шакли ишлаб чиқариш меъёрларини бажарганлик ва ошириб бажарганлик учун мукофотлар тўлашни назарда тутади. Мисол, фармацевт меъёри 70 қадоқ дори воситаларининг тайёрлашни ташкил этганда 80 қадоқ тайёрлади, ишбай нарх – дори воситаси бирлиги учун – 2 500 сўм. Ишлаб чиқариш меъёрини ошириб бажаришнинг ҳар бир фоизи учун ишбай ҳақнинг суммасидан 3% миқдорида мукофот белгиланади. Ишлаб чиқариш меъёрини бажариш фоизи: 114 % = (80 : 70) х 100; мукофот миқдори – 42 % (14 % х 3 %); ишбай ҳақ суммаси – 200 000 сўм (2 500 х 80); мукофот суммаси – 200 000 х 42 : 100 = 84 000 сўм; умумий иш ҳақи суммаси – 200 000 + 84 000 = 284 000 сўм. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шакли: - а) оддий вақтбай тизим – ишчининг меҳнатга соатлик, кунлик, ойлик, таъриф ставкалари ёки аниқ ишлаб берилган вақт учун маош тўланади.
Вақтбай-мукофот тўлови, сифат ва миқдор кўрсаткичлари учун мукофот низом бўйича ишлаган вақт ва лавозим маоши ёки тариф ставкасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблашни назарда тутади. Вақтбай-мукофот тўлови, сифат ва миқдор кўрсаткичлари учун мукофот низом бўйича ишлаган вақт ва лавозим маоши ёки тариф ставкасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблашни назарда тутади. М и с о л, ходим май ойида 16 кун ишлаган. Ойда иш кунлари сони – 22 кун. Ойлик лавозим маоши – 3 млн 200 минг сўм. Май ойи учун мукофот фоизи – 75%. Лавозим маоши бўйича ҳақ – 2 327 272 сўм (3 200 000 : 22) х 16. Мукофот 1 745 454 сўмга тенг (2 327 272 х 75) : 100. Умумий иш ҳақи 4 945 454 сўмни ташкил этади (3 200 000 + 1 745 454). б) мукофотли – соатбай тизим, ишчига оддий вақтбай тўловдан ташқари режалаштирилган вазифаларни бажариш натижалари ҳамда ишнинг сифат кўрсаткичлари, тариф фондига ёки лавозим маошига белгиланган фоизда тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |