Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   274
Икхи ёқлама ёзиш — бу хўжалик операцияларини ҳисоб варақпарда 
акс этгириш усули. Бунда юқорида таъриф қилинганидек, ҳар бир 
хўжалик операцияси бир вақгда ва бир хил суммада, бир ҳисоб 
варақнингдебеттомонида, иккинчи ҳисоб варақнинг кредит томонида 
акс эттирилади. Бинобарин, икки ёқдама ёзши деб, хўжалик операция- 
лари таъсирида вужудга келадиган иқгисодий ҳодисаларни ҳисоб варақпар 
тизими билан ўзаро алоқадор ҳолда акс эттириш усулига айтилади.
Икки ёк,пама ёзув бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидаларидан 
бири бўлиб ҳисобланади. Икки ёкутама ёзувтизими биринчи бор 1494 
йилда пайдо бўлган. Унинг асосчиси итальян роҳиби Лука Пачоли 
ҳисобланади. Икки ёк^ама ёзув икки томонламалилик хусусиятига 
эга бўлиб, барча ик^исодий ҳодисалар бир-бирини тўлдирадиган икки 
жиқатга: кўпайтириш ёки камайтириш, пайдо бўлиш ва йўқолиш
175


жиҳатларига эга. Бунинг натижасида корхонада амалга ошириладиган 
барча хўжалик муомалалари камида иккита ҳисоб варақца: бир ҳисоб 
варақнинг дебети ва бошқа ҳисоб варақ кредити бўйича рўйхатга 
олиниши керак, токи дебет бўйича умумий сумма кредит бўйича 
умумий суммани мувозанатлаштирсин ва тизимда ҳар доим баланс 
ушлаб турилсин.
Бухгалтерия ҳисобида 
икки ёқлама ёзшп деб, 
хўжалик муомапалари 
натижасида вужудга келадиган иқгисодий ҳодисаларни ҳисоб варақдар 
орқали ўзаро алокдцор ҳолда акс эттириш усулига айтилади.
Демак, барча хўжалик муомалалари бухгалтерия ҳисоби ҳисоб 
варақларида икки ёқпама ёзув усули билан: бир ҳисоб варақдебетида 
ва айни вақтда бошқа ҳисоб варақ кредитида тенг суммада акс 
этгирилади. Икки ёқпама ёзув тизими назорат аҳамиятига эга, чунки 
ҳисобот даври учун барча ҳисоб варақлар дебети бўйича айланмалар 
суммаси кредит бўйича барча ҳисоб варақлар айланмалари суммасига 
тенг. Ҳар қандай хўжалик муомаласини икки ёқлама ёзув билан акс 
зттириш бухгалтерия бапанси умумий суммасининг тенглигини 
сакугайди.
Икки ёк,лама ёзув орқали ҳисоб варақлар ўртасидаги ўзаро 
боғланишни белгилаш ҳисоб варақлар корреспонденцияси дейилади.
Мисол. Корхона ходимларига март ойи учун 50 000 сўм иш 
ҳақи кассадан тўланди. Бунда 5010—«Миллий валютадаги пул 
маблағлари» ҳамда6710—«Ишчи ва хизматчиларга иш ҳақи юзасидан 
қарэлар» \исоб варақлари ўзаро боғланишни, яъни ҳисоб варақлар 
корреспонденциясини ҳосил қилмоқда.
Дебетланувчи ва кредитланувчи ҳисоб варақ ҳамда муомала 
суммасининг кўрсатилиши бухгалтерия проводкаси деб аталади. 
Бухгалтерия проводкасини тузиш ўтказилган хўжалик муомалалари 
натижасида қандай ҳисоб варақлар дебетланганлиги, қайсилари 
кредитланганлиги ва қанча суммага расмийлаштирилганлигини 
кўрсатишни ифодалайди. Бухгалтерия проводкалари бирламчи 
ҳужжатлар асосида тузилади.
Бухгалтерия проводкалари икки хил бўлади:
— опдий бухгалтерия проводкаси;
— мураккаб бухгалтерия проводкаси;
Оддий бухгалтерия проюдкаси дейилганида бир ҳисоб варақнинг 
дебетланиши ва иккинчи ҳисоб варақнинг кредитланиши тушунилади.

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling