Фармони 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган ўзбекистон республикасининг банк тизимини ислоҳ Қилиш стратегияси тўҒрисида


Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси


Download 82.95 Kb.
bet10/13
Sana17.06.2023
Hajmi82.95 Kb.
#1534731
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (кейинги ўринларда — ЎТТЖ) республика молия тизимида муҳим ўрин эгаллайди. 2019 йилда инвестиция лойиҳалари ва дастурлари доирасида ЎТТЖга банклар томонидан қайта молиялаштириладиган кредитларни тўғридан-тўғри бериш билан, банк тизими орқали унинг ресурсларини ажратишни чеклаш чоралари кўрилди.
Шу муносабат билан, зарур ҳолларда, халқаро молия институтлари экспертлари ва хорижий консультантларни жалб этган ҳолда ЎТТЖ фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида уни янада ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар давом эттирилади.
3. Нобанк кредит ташкилотлари
Молиявий оммабопликни ошириш банк секторини ислоҳ қилиш бўйича режаларни муваффақиятли амалга оширишни таъминловчи омил эканлигини ҳисобга олиб, мазкур Стратегия нобанк кредит ташкилотларини (НКТ) ривожлантириш бўйича ташаббусларни шакллантиришни ҳам кўзда тутади.
Банкларнинг устун мавқеига қарамай, улар аҳолининг муайян қатламларини қамраб олмайди, хусусийлаштириш жараёнида ва хусусийлаштиришдан кейин эса уларнинг фаолияти юқори даромадли йирик корхоналар ва жисмоний шахсларга янада кўпроқ қаратилиши мумкин. Бу эса НКТ фаолиятини кичик бизнес ва кам даромадли аҳолига хизмат кўрсатишга қаратган ҳолда, уларни ривожлантириш зарурлигини тақозо этади.
Шу муносабат билан, молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришда НКТнинг ролини ошириш учун ўрта муддатли истиқболда Марказий банк ва бошқа ваколатли органларнинг саъй-ҳаракатлари қуйидагиларни назарда тутади:
НКТнинг барқарор ривожланишини рағбатлантириш учун лицензиялаш тартиб-таомилларини соддалаштириш, таваккалчилик соҳаларини мутаносиб равишда тартибга солиш ва тегишли инфратузилмадан фойдаланиш имкониятини таъминлаш орқали тенг шароитларни яратиш йўли билан томонларнинг иштирок этиш имкониятини енгиллаштиришга қаратилган қулай норматив-ҳуқуқий базани таъминлаш;
нобанк молия хизматларига оид маҳсулот таклифлари, шакл ва турларини, шу жумладан молия технологиялари соҳасида янги ечимларни кенгайтириш;
таваккалчиликка йўналтирилган назоратни қўллаш, бухгалтерия ҳисоби қоидалари ва талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан лозим даражада тартибга солиш, шунингдек, кредит бюролари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш ҳисобига пруденциал тартибга солишнинг сифати ва қулайлигини ошириш;
молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларига риоя этилиши, шу жумладан «масъулиятли кредитлаш», хизматлар қиймати тўғрисида маълумотларнинг лозим даражада ошкор этилиши, истеъмолчилар шикоятларини кўриб чиқиш механизмларининг тартибга солиниши нуқтаи назаридан НКТни тартибга солиш;
НКТнинг банкротлик тартиб-тамоилларини кредиторларнинг йўқотишларини камайтириш мақсадида тартибга солиш.

Download 82.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling