Изоҳ:
1. Индикатор баҳолаш мезонларида кўрсатилган маълумотлар (ахборот) давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши даражаси бўйича баҳоланади.
2. Ҳар бир баҳолаш мезонининг биринчи бандида кўрсатилган талаблар тўлиқ бажарилмаган, янгилаб бориш даврийлигига риоя қилинмаган, ҳажмининг тўлиқ эмаслиги ёки нотўғри эканлиги ёхуд фойдаланиш имконияти талабларга жавоб бермаган тақдирда, жамланган умумий фоиз кўрсаткичидан 1 баллгача айириб ташланиши мумкин.
3. Индикатор бўйича тўпланган умумий баллар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамланади ва Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикага 9-илова билан тасдиқланган схемада кўрсатилган муддатларда мувофиқлаштирилиб, жамланган ҳолда Баҳолаш комиссиясига тақдим қилинади.
4. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур мезонлар доирасидан четга чиқмаган ҳолда, ўз баҳолаш кўрсаткичларини асослантиришга қаратилган қўшимча жадваллар ишлаб чиқиши ва фойдаланиши мумкин.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методикага
9-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини
БАҲОЛАШ СХЕМАСИ
Do'stlaringiz bilan baham: |