Фармони ўзбекистон республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўҒрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Download 172.78 Kb.
|
Солиқ тизими
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишчи комиссия котибияти
- Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш., 2018 йил 29 июнь, ПФ-5468-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш ҳамда самарасиз солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бекор қилиш бўйича ишчи комиссиянинг янгиланган ТАРКИБИ Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ: Ишчи комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган шахслар киритилади. (илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2018 й., 06/18/5468/1420-сон; 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон) Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари белгиланди Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган. Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди: иқтисодиётга солиқ юкининг даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг соддалаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги солиқ юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш; солиқларни унификация қилиш йўли билан уларни мақбуллаштириш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга бўлган солиқларни бирлаштириш, солиқ ҳисоботларини қисқартириш ва соддалаштириш, операцион харажатларни минималлаштириш; макроиқтисодий вазиятнинг барқарорлигини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва унинг даромадларини мустаҳкам шакллантиришни таъминлаш; солиқ қонунчилигини соддалаштириш, солиқ муносабатлари соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятлар ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш; солиқ солиш масалаларини тартибга соладиган ҳавола қилувчи нормалар ва қонун ости ҳужжатларини максимал даражада чеклаган ҳолда солиқ қонунчилигининг барқарорлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси нормаларининг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлаш, шу жумладан, кодексда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкалари миқдорларини белгилаш; хорижий инвесторлар ва инвестициялар учун қулай режимни сақлаб қолиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ишончли ҳуқуқий ҳимоялаш; солиқ назоратининг шакл ва механизмларини, шу жумладан, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ тўловчиларни янада тўлиқ қамраб олиш ва ҳисобини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ҳисобига такомиллаштириш, трансфер нархларни шакллантириш билан боғлиқ операцияларга солиқ солиш Download 172.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling