Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
41
– уйқуга ётаётган бола “эрталаб барвақт
уйғонаман”, деб ният қилиши керак;
– ухлашдан аввал катталарга: “Мени эр-
та роқ уйғотинглар”, деб тайинлаши лозим.
Баъ зи болалар кун чиққунча ўрнидан тур-
масдан ётаверади. Биров уйғотса ҳам ту-
ришга эриниб, катталарнинг ундовини кута-
ди. Ундай бола – ялқов ва дангаса, дейилади.
Эрта туришнинг фойдалари
йқудан эрта туришнинг ақл, бадан ва
иймонга фойдаси бор. Ақлнинг тиниқ-
лашиб, яхши ишлайдиган вақти
тонг пай-
тига тўғри келади. Ана шу пайтда уйқудан
турган боланинг ақли тиниқ ва ўткир бўлиб,
мияси яхши ишлайди. Бундай боланинг дар-
сида ҳам, ишларида ҳам унум ва барака бў-
лади. У кечгача ғайратли ва хурсанд бўлиб
юради. Ўртоқлари билан ҳам хушчақчақ ва
қувноқ ҳолда ўйнайди.
Тана доимо соғ бўлиши учун ҳар куни эр-
тароқ туришга одатланиш керак. Эрталаб ба-
дантарбия билан шуғулланиш соғлиқни мус-
таҳкамлайди. Уйқудан кеч турган бола ўзи-
ни ланж ва лоҳас ҳис этади.
www.ziyouz.com kutubxonasi