Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бола – одоБи Билан азиз 44 Луқмони Ҳакимнинг ўғлига насиҳатлари (2)
Бола – одоБи Билан азиз
42 Уйғонгандан сўнг йғонгандан сўнг қилинадиган ишлар мана булардир: 1. Уйғонгач, Яратганга шукр қилиш; 2. Кийимларни кийиш; 3. Жойни йиғиштириш; 4. Хонани шамоллатиш; 5. Бадантарбия; 6. Атрофдагилар билан сўрашиш. 7. Нонушта; 8. Мактабга тайёргарлик; 9. Ўқишга бориш. Демак, сиз уйқудан кўзингизни очган за- ҳоти уйғониш дуосини ўқийсиз. Дуодан сўнг кийимларингизни киясиз. Ўрин-кўрпаларни чиройли қилиб йиғиб қўясиз. Туни билан хона димиқиб қолган бўлади. Шунинг учун деразаларни бир оз очиб, ҳаво- ни алмаштириш керак. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 43 Уйғонгандан сўнг қилиш номаъқул ҳисобланган амаллар 1. Ўриндан турмай, ялқовланиб ётавериш; 2. Ётадиган кийим билан одамларга кўри- ниш; 3. Ўринни йиғиштирмай туриб кетиш; 4. Юз-қўлни ювмасдан бошқа ишга кири- шиш; 5. Эрталабки зарур ишларини орқага су- риш. Эрталаб уйқудан тургач, озгина бадантар- бия қилишга одатланиш керак. Бундай қи- лиш одамнинг соғлиғи учун жуда ҳам фой- далидир. Машқлардан сўнг нонушта қиласиз. Нонушта тайёрлашда катталарга ёрдамла- шишни ўрганинг. Нонушта пайтида овқат- ланиш одобига риоя қилишни унутманг. Но- нуштадан сўнг дарс жадвалига қараб, китоб- ларингизни текшириб оласиз. Мактабга та- йёргарлик кўрасиз. Бугун керак бўладиган китоб-дафтарларингизни эсингиздан чиқар- манг. Мактабга кеч қолмасдан боришга одат- ланинг. www.ziyouz.com kutubxonasi Бола – одоБи Билан азиз 44 Луқмони Ҳакимнинг ўғлига насиҳатлари (2) й ўғлим, Аллоҳга ширк келтирма! Чун- ки ширк энг катта гуноҳдир. Одамларга юзингни буриштирма. Ҳеч қачон кеккайиб, манмансираб юрма. Чунки Аллоҳ такаббур ва мақтанчоқ кимсаларни хуш кўрмайди. Ерга қараб вазминлик билан юргин ва ҳеч қачон овозингни баланд кўтарма! Эй ўғлим, саломатлик бебаҳо бойлик ва гўзал ахлоқ беқиёс неъматдир. Катталар би- лан гаплашаётганингда ҳар бир сўзингга аҳа- мият бер. Қариндошлар билан алоқани узма. Бекорчи ва бемаъни одамлар олдида ўтирма. Ўзингдан катталар билан ҳазиллашма. Ўғлим, имкон қадар уруш-жанжалдан сақлан! Дунё ишлари учун ортиқча ғам ема. Ёшлигингни ғанимат бил ва илмли кишилар билан маслаҳатлаш. Қайғуга ботма, ғамгин бўлма. Одамларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикма. Тақдирга рози бўл. Ўзингга бе- рилган ризққа қаноат қил. Ўзингдан-ўзинг беҳуда ғамгин бўлма. Хафагарчилик билан қалбингни банд этма. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 45 Эй ўғлим, аввало ўзингга насиҳат қил. Бошқаларга бир нарсани айтишдан олдин ўзинг унга амал қил. Билиминг ва ҳолингга қараб сўзла. Сукут қилсанг, пушаймон бўл- майсан. Сўз кумуш бўлса, сукут олтиндир. Катталар билан тортишма. Мусибатга сабр- ли, кишилар олдида камтар бўл. Ўғлим, ёлғон сўзлашдан жуда эҳтиёт бўл. Чунки ёлғон динингни бузади ва одамлар олдида обрўйингни тўкади. Натижада эъти- бор ва даражангни йўқотасан. Очиқ чеҳрали, тўғри сўзли бўл. Саломлашишга одатлан. Эй ўғлим, оз мол-дунё жўяли сарф-хара- жат ва тадбир билан кўпаяди. Кўп мол-ду- нё беҳуда сарф-харажат оқибатида камаяди. Агар қаноатли бўлсанг, дунёда сендан бой одам бўлмайди. Эй ўғлим, меъдангни овқатга тўлдирма. Акс ҳолда ақлинг ва фаҳм-фаросатинг ўт- маслашади. Агар ошқозон тўлса, фикр ух- лайди, ҳикмат сукутга кетади ва аъзолар ибодатдан бош тортади. Эй ўғлим, ишларингда фақат олимлар би- лан маслаҳатлаш. Олим жоҳилни билади. Чунки унинг ўзи олдин жоҳил эди, жоҳил олимни билмайди, чунки у олдин олим бўл- маган. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling