Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
48
унга киришнинг қоидалари борлигини ях-
ши билмайди. Уларга амал қилишнинг инсон 
соғлиғи учун катта фойдаси бор.
Ҳожатхонага киришдан олдин
ожатхонага киришдан олдин қуйида-
ги ишларга аҳа-мият бериш керак:
1. Oғзида овқат юқи қолмаслиги;
2. Қўлининг тозалигига эътибор бериш;
3. Қалин кийимларини ташқарига ечиб ки-
риш;
4. Қўлида бирон нарса бўлса, уни ичкарига 
олиб кирмаслик;
5. Муқаддас каломлар – оят ва ҳадислар 
бўлса, ташқарида қолдириш;
6. Ҳожатга киришдан олдин дуо ўқиш;
7. Ҳожатнонага чап оёқ билан кириб, у ер-
дан ўнг оёқ билан чиқиш.
Оғизда чайнаб ютилмаган таом бўлаги бўл-
са, у билан ҳожатхонага кирилмайди. Шу-
нингдек, қўл ёғ ёки ифлос бўлса, олдинига 
қўлни яхшилаб ювиб олиш керак. Акс ҳолда 
қўл ки-йимни ушлаганда кийим ифлос бўла-
ди. Ҳожатхонага киришдан аввал қалинроқ 
устки кийимлар нопок сув тегмаслиги учун 
ташқарида ечиб қўйилади. Устки кийим де-
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
49
ганда пальто, чопон ва куртка каби қалин 
кийимлар тушунилади.
Баъзи болалар қисталиб турса ҳам, ўйин-
ни кўзи қиймасдан ўйнашда давом этавера-
ди, фақат иложи қолмаган вақтда ҳожатхо-
нага югуриб қоладилар. Шуни унутмангки
болалар, ҳожати қистаганда ўзини зўриқти-
риш соғлиққа зарар. Чунки бунақа пайтда 
сийдик қонга шимилишни бошлайди.
Ҳожатхонага киргандан кейин
ожатхонага киргандан кейин аҳамият 
бериш керак бўлган ишлар мана бу-
лар:
1. Ҳожатхона эшигини қулфлаб олиш;
2. Кийимни нопок нарсалар тегишидан эҳ-
тиёт қилиш;
3. Тана аъзоларини покиза сақлаш;
4. Ҳожатдан сўнг тозаланиш;
5. Тозаланишда чап қўлни ишлатиш.
6. Ҳожат чиқариш вақтида гапирмаслик.
Ҳожатга кирган одам ҳеч кимнинг кўзига 
кўринмаслиги керак. Чунки уят (аврат) жо-
йини бировга кўрсатиш ёки бировнинг авра-
тига қараш асло мумкин эмас. Шунинг учун 
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling