Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
54
кейинчалик бу одатни ташламоқчи бўлгани-
да уни ташлашга қийналади ва афсуслана-
ди. Шунинг учун чекиш ва ичишга мутлақо 
яқин бормаслик керак. Катталар чекиб-ичиб 
юрибди-ку, зарар бўлганида буни ташлаган 
бўларди деб хато ўйламаслик керак. Балки 
улар қутулиш чорасини топа олмасдан ич-
ичидан қийналиб юргандир ёки ўрганиб қол-
ганидан ташлай олмаётгандир. 
Болалар луғати
Соғлиқ
– сиҳҳат, саломатлик, 
одамнинг касал бўлмай саломат 
ҳолда юриши.
Чора
– тадбир, илож, йўл (ма-
салан, қийин вазиятдан чиқиш 
йўли чорадир).
Фойдали маслаҳатлар
1. Соғлигини ўйлаган киши ўз 
овқатининг асосий қисми саб-
завотлар, мевалар ва булардан 
ташқари шифобахш таомлар-
дан иборат бўлишига эътибор 
қаратиши лозим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
55
2. Бадантарбия баданни соғлом ва кучли 
ҳамда аъзоларни мукаммал даражага етка-
зишдир. Чунки инсон ҳаракат қилишга яра-
тилган, ҳаракатсиз бахт-саодатга эришиб 
бўлмайди.
3. Ҳар куни бадартарбия қилишга одат-
ланган одамга дард яқин келмайди.
4. Бадантарбия билан машғул бўлинса, 
ҳеч қандай дори-дармонга зарурат қолмай-
ди. Бунинг учун маълум бир тартибга риоя 
қилиш ҳам шарт.
5. Бадантарбияни тарк этган киши ял-
қов ва дангаса бўлиб қолади. Зеро, ҳаракат-
сиз қолган аъзолар заиф ва нимжон бўлади.
6. Баданнинг саломат ва қувватли бў-
лиши инсонга энг керакли нарсадир. Чунки 
ўқиш, ўқитиш, ўрганиш ва ўргатиш учун 
инсон соғлом ва тетик бўлиши лозим.
7. Тананинг роҳати таомнинг озлигида-
дир. Дилнинг роҳати сўзнинг камлигида-
дир. Руҳнинг роҳати уйқунинг камлигида-
дир.
8. Кўп овқат ейдиганлар овқати бадҳазм 
бўлади. Овқати бадҳазм бўлган киши доим 
дардманд бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling