Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар


Download 5.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/296
Sana29.10.2023
Hajmi5.97 Mb.
#1733110
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   296
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz

Бола – одоБи Билан азиз 
100
ўралади ёки махсус идишга солиниб, ундан 
кейин сумкага жойланади.
Сумкани чанг жойларга қўйилмайди. Баъ-
зи болалар мактабдан қайтаётганда сумка-
сини ифлос жойга ташлаб, ўзлари ўйинга 
берилиб кетади. Ёки уйининг олдига келган-
да сумкани ичкарига олиб кирмасдан кўча 
эшик ёнида қолдиради. Ўйинга овуниб, сум-
касига ифлос бўлиш-бўлмаслигига аҳамият 
бермайди. Бу ёмон одат.
Сочиқ, тиш чўтка ва кўрпа-ёстиқлар
1. Сочиқ, тиш чўтка. Ҳар бир боланинг со-
чиқ ва тиш чўткаси алоҳида бўлади. Булар-
ни ҳаммомнинг ичида тайинли жойга қўйи-
лади. Яхши бола юз-қўлларини ва тишлари-
ни ҳар куни бир неча марта ювади. Тиш чўт-
кани ишлатиб бўлиб, яна ювиб қўйиш керак. 
Сочиқни ҳам тез-тез ювиш лозим. Агар тез-
тез ювиб турилмаса, у ҳидланиб қолади.
2. Кўрпа-ёстиқ ва чойшаб. Уйқуга ётил-
ганда юз кўрпа-ёстиқ ва чойшабларга тегиб 
туради. Чойшабни ва ёстиқ жилдларини ўз 
вақтида ювиб турилади. Агар улар тоза бўл-
са, нафас олганда ҳаво ичга тоза ҳолда кира-
ди. Китоб ва ўйинчоқларни кўрпа, ёстиқ ва 
www.ziyouz.com kutubxonasi


Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
101
чойшаблар орасига қўйиш дуруст эмас. Ки-
йимлар ҳам улардан алоҳида туриши керак. 
Одобли бола уйқудан тургандан кейин кўр-
па-тўшакларини йиғиштириб, уларни чи-
ройли қилиб тахлаб қўяди.
3. Каравот, стол-стуллар. Ҳар бир бола ўзи 
ётадиган каравот чангларини артиб туришга 
одатлани-ши керак. Кўп болаларга уйда дарс 
қилишлари учун алоҳида стол-стуллар аж-
ратиб берилган. Яхши болалар ўз стол-стул-
ларини артиб туради, улар устига ҳар хил 
бўёқлар билан чизмайдилар. Столнинг усти-
ни доимо тартибли тутадилар. Унинг усти-
га чиқиб ўйнамайдилар. Дарс тайёрлайдиган 
столда овқат емайдилар.

Download 5.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   296




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling