Фарзанд тарбияси Йўққа сабр қилиб,борга қаноат


Download 17.21 Kb.
Sana21.02.2023
Hajmi17.21 Kb.
#1219321
Bog'liq
farzand tarbiyasi (Кириллча)


Фарзанд тарбияси
Йўққа сабр қилиб ,борга қаноат
Адо этинг амал, фарзларингизни.
Лоақал бир кунда майли бир соат,
Кўнглин тинглаб билинг фарзандингизни.

Ўша бир соатда ҳикмат яширин,


Аллоҳ тақдир қилган қисмат яширин,
Сиз-у биз билмаган хислат яширин
Кўнглин англаб билинг фарзандингизни.

Ўнта бўлса ўрни бошқа дейдилар,


Лек,бирга қўл чўзсин ошга дейдилар,
Не савдолар тушмас бошга дейдилар
Ҳар дам жамлаб билинг фарзандингизни.

Кимдир ойни кўзлаб ердан узилмиш


Ким бойлик ишқида элдан узилмиш
Жалил Раҳмат сўзи дилдан ёзилмиш
Йўлин танлаб беринг фарзандингизни.
10.12.2021 йил
Жайрон
Ей қалбим гул-чечаги,
Армонимсан кечаги,
Куйдирса-да аламлар,
Кўнгил сендан кечмади.
Жайроним, жайрон,
Юрагим вайрон,
Бу оҳу кўзлар,
Қолдирди ҳайрон.

Сўз айтсам индамайсан,


Ё назарга илмайсан,
Яшнаб кетар бу олам,
Чиройли бир жилмайсанг.
Жайроним, жайрон,
Юрагим вайрон,
Бу жоду кўзлар,
Қолдирди ҳайрон.

Мен кимни ҳам суйибман,


Фироғида куйибман,
Ўша юраги тошга,
Билмай кўнгил қўйибман.

Аразлар ўзгача-да,


Қарашлар ўзгача-да,
Қондирмас ташнамни ёр,
Сув тутиб кўзачада.

Қора-қора қошлари,


Ёлғончи кўз ёшлари,
Сувларга чўкиб кетсин,
Менга отган тошлари.
Жалил Раҳмат

Норин дарё


Норин дарё оқиб борар оққан сайин,
Бир қиз бағрим ёқиб борар ёққан сайин,
Тошқин дарё шовиллаши оҳангдайин,
Ул санамдан кўнгил узай оҳ қандайин.

Бошидаги оқ рўмолин ўйнар шаббода,


Чаккасига гулу райҳон таққандайин,
Гул узатсам қўлим қайтарса мабодо,
Ул санамдан кўнгил узай оҳ қандайин.

Юрак-бағри шунчалар ҳам тош бўлурми,


Бизлар қолиб бошқаларга боққандайин,
Тушим сувга айтсам, сирим фош бўлурми,
Ул санамдан кўнгил узай оҳ қандайин.

Ёр уйидан ёр-ёр эшитгач кўксимни,


Норин дарё илонлари чаққандайин,
Жалил Раҳмат қолдим бир умр ўксиниб,
Ул санамдан кўнгил узай оҳ қандайин.
Жалил Раҳмат

Аллоҳим сизга умр, омадни , бахтни берсин,


Тоғданда юксак ғурур, толедан тахтни берсин.
Қалбга қатра-қатра нур насиба нақдни берсин,
Тунда ҳаловат-ҳузур, кунда хуш вақтни берсин.

Худо қилиб хуш назар, чиройли турмуш бўлсин,


Йиққанингиз зебу зар, олтин ҳам кумуш бўлсин.
Елкангизга тилло пар, бир жуфт ҳумо қуш бўлсин.
Оларингиз ҳар сафар тасанно олқиш бўлсин.
Тавваллуд кунингиз билан! Умрингиз ва ижодингизга барака, оилавий саодат ва омад тилаб Жалил Раҳмат.
Download 17.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling