§. Кесим эга билан ифодаланган шахс, предмет, ходиса ва ҳаракатнинг нутқ предметининг белгисини, одатда, тасдиқ ё инкор йўли билан англатадиган бўлакдир


§. Кесимнинг қўлланишида шундай хусусиятлар бор


Download 27.89 Kb.
bet3/5
Sana30.04.2023
Hajmi27.89 Kb.
#1404850
1   2   3   4   5
Bog'liq
Share ????????????Кесим-WPS Office


§. Кесимнинг қўлланишида шундай хусусиятлар бор:
Икки ё ундан ортиқ гапдан тузилган қўшма гапларда кесим айни бир сўз билан ифодаланиши лозим бўлса, бир неча кесим вазифасини бир сўз бажаради (ялпи кесим). Бу ҳолат, кўпинча шеърларда, мақолларда ихчамлик учун қўлланади. Мисоллар: Кўр тутганини қўймас, кар — эшитганини. (Мақол.)
Тақлид сўз ва феълдан иборат бўлган составли кесимларда (дукур-дукур қилди, шап этди, шарақ этиб кетди каби) тақлид сўз якка бўлса, эт ёрдамчиси билан, такрорланган бўлса, қил ёр- дамчиси билан келади; баъзан (асосан шеърларда) унинг феъл қисми қўлланмайди ҳам. Бу ҳодиса тақлид сўзнинг хусусияти •билан изоҳланади. Бундай ҳолларда кесим тақлид сўз билан ифодаланади. Кесим тақлид сўз билан ифодаланганда, шу товуш билан характерланадиган ҳаракат, шу билан боғлиқ бўлган ҳаракат- ҳолат, эмоционаллик ифодаланади. Масалан: Бозорда бир кун бир бой Кўтартирди беш пуд юк. Оёқларим титрарди, Зарбидан юрак дук-дук.
Мазмунни кучли ифода қилиш учун, кесим маъно жиҳати- ,дан биринчи ўринда бўлган вақтда, у контекстдан турли восита- лар орқали англашилиб туришига қарамай, такрорлаш ҳодисаси ҳам учрайди (ялпи кесим билан ифодалаш мумкин бўлган ўрин- .ларда хам): Айтган ҳам у, борган ҳам у.
Такрорланиб келиш жиҳатидан феъл кесимнинг характерли хусусиятлари бор: бунда такрор ҳаракатнинг такрорийлиги (многократность) ; узоқ давом этиши (длительность) маъноларини, модаллик, экспрессивлик, кучайтириш оттенкаларини беради. Ми- .соллар: 1. Сўради, сўради, ахир, топди (сўради, сўради — «кўп марта сўради»), 2.— Гапир, гапир! Тезроқ гапир! (Маънони кучайтириш, эмоционаллик.) 3.—• Бачканалигинг қолмади, қолмади- да (С.) (қолмади, қолмади — «ҳеч қолмади»). Чоғиштиринг: Ай- тинг-айтинг, бугун ёмғир ёғиб қолмасин ва бошқалар. Кучайтириш, эмоционаллик учун составли кесимнинг бир элементини такрор- ,лаш ҳодисаси ҳам учраб қолади: Буни эшитиб, онаси ёниб кет- гандир, ёниб. (В. Махкамов.) Лекин такрорлаш составли кесим ҳосил қилмайди: Айланди, айланди, бирдан юриб кетди. Қиёсланг: .Эслашга-ку эслайман, лекин қайси ойда бўлганини билмайман ,(эслашга-ку эслайман: составли кесим эмас).
* * *
§. Кесимнинг «қўлланмаслиги», асосан, қуйидаги ўрин- .ларда учрайди: 1) борлик — мавжудлик маъносини ифодалашда (бор, туради, бўлади каби сўзлар қўлланмаган бўлади, ноль фор- мадан билинади): Китоб шкафда. Қўйлар сувдан ўтмоқда. Мен юрагимни ҳовучлаб тураман: қўй оқиб кетса, ё бирор шикает ет- са, бунинг ҳам тўлови менинг гарданимга; 2) айрим тўлиқсиз гап- ларда: Тожихон! Қаёққа? Пахта теришгами? (У.)— Театрга цачон борасан?—Бугун; 3) эмоционалликка эга бўлган Олға! Ҳамма пахта теримига! типидаги ундов гапларда; 4) мақолларда: Яхши- дан — от, ёмондан — дод. Таом туз билан, туз ўлчов билан.
§. Эга ва кесимни тайинлашдаги, уларнинг ўзаро муноса- батларини белгилашдаги айрим ҳолатларни кўриб ўтамиз.
йўқ сўзи сифатдошдан кейин келиб, эмас маъносида қўл- ланганда, сифатдош билан иккиси бир кесим саналади: бу сўз мустақил қўлланганда, йўқ сўзининг бир ўзи кесим бўлади (сифатдош эга бўлади). Масалан: У айтгани йўқ. Сифатдош эгалик аффикси билан қўлланганда ҳам, йўқ сўзи билан биргаликда бир кесим саналаверади. Биринчи сўз царатқич келишигида қўлланса, сифатдош — эта,йўц сўзи кесим бўлади (У айтгани йўқ — Унинг айтгани йўқ). Бу икки конструкция ҳозирги тилда грамматик,, интонацион жиҳатдан ҳам, маъно жиҳатдан ҳам, фарқлидир;
шеърларда, баъзан прозаик асарларда ҳам, эга ва кесимни тайинлаш, умумий хусусиятга қараш билан бирга, интонациянинг кучи билан ҳам белгиланади: Исмим эди Тошҳаммол (2—5 фор- масидаги вазн).— Исмим эди Тошҳаммол (4—3 формасидаги вазн).
Ким айтган? (Қайси одам айтган?)— Ким айтган? (Айтгаы одам ким?);
эга ва кесим формал белгиси билан фарқланиб турмаса, боғлама ҳам айрим ифодаланмаган бўлса, буларнинг синтактик ҳолати тартиб орқали белгиланади (интонация, пауза одатдаги- дек бўлганда): 1. Етти кун ■—бир ҳафта.— Бир ҳафта — етти кун.
Ким айтган?— Айтган ким? Боглама, предикативлик аффиксп цўлланганда, бу ҳолат, табиий, ўз кучини йўкотади (Кесим, пау- задан ташқари, махсус шакллаиган бўлади). Масалан: Мендир- ман марди майдонинг. (Ф. Й.)—Мен марди майдонингдирман;
эганинг гап охирига кўчирилиб, кесимнинг олдинга ўтииш унинг аҳамият жиҳатидан биринчи ўринга чиқиши — аниқланиши лозим бўлган предметни билдириши — билан ҳам боғлиқдир. (Бу нарса тартиб ўзгаришисиз, логик урғу ёрдами билан ҳам берила- ди.) Қиёсланг: Қуйди ёмғир, қуйди ёмғир. Бўлди кулги, бўлди кул- ги («бўлди кулги» комплексининг составли кесим бўлиб келиши бундан бошқа).
Айтгани айтган типидаги конструкция баъзан бир кесим саналиб, ўрни билан эга + кесим ҳам бўла олади. Бу ҳодиса грамматик ҳолатдан, интонациядан, паузадаи, мазмундан билинади:
ўша феъл билан ифодаланган ишни бажаришда ортицлик, так- рор маъноси англатилганда, бу комплекс бутунлигича кесим саналади. Бундай вақтда иккиси бир бош урғу билан айтилади, орада пауза бўлмайди. 2) «Айтган сўзи цатъий, рад этиб бўлмай- ди» деган мазмун ифодаланганда, айтгани — эга, айтган—кесим саналади (орада қисқа пауза бор). Биринчи ҳолда бу комплекс бош келишикдаги (эга вазифасидаги) сўз билан боғланадн; иккинчи ҳолда эса эга қаратцич келишигидаги сўз билан боғланади.. Масалан: У айтгани-айтган («доим айтади»), Унинг айтгани — айтган («айтгани қатъий»);
атоқли от билан турдош от предикативлик муносабатига киришганда, одатда, турдош от кесим бўлиб келади. (Кесим умум-
I ■ ■' ; ' У
га киритувчи элементдир). Баъзан бунинг акси ҳам учраб қолади. Бундай вақтларда эгадан англашилган тасаввур ҳажм жиҳатидан кесим билан ифодаланган тасаввурга бараварлашиб олиши шарт, чунки эга кесимга нисбатан тушунчанинг ҳажми жиҳатидан кенг бўлмайди ёки тенг бўлади. Бундай ўринларда улар турли йўл- лар билан тенглаштирилади: а) эга якка шахсни кўрсатувчи ол- мошлардан бўлади: У—Тошпўлат; б) эганинг маъноси аниқлов- чи орқали торайтирилади: 1. Шаҳарларнинг шаҳари— Москва.
Бу шаҳар — Москва; в) эганинг маъноси махсус интонация ёр* дами билан торайтирилади: Шаҳар — Москва;
баъзан эга ҳам, кесим ҳам худди айни шу сўзнинг ўзи билан ифодаланиши мумкин: Темир — темир. Пўлат— пўлат. Бундай конструкцияда эга-кесим муносабати тартиб, интонация ёрдамида ифодаланади.
Боглама
§. Эга билан кесимни бириктиришда хизмат қилувчи эле- ментларга боглама дейилади. Булар асл мустақил маъносини тўла (ёки қисман) йўқотиб, ёрдамчи вазифага кўчган элементлардир. Буларнинг вазифаси феъл бўлмаган сўзлар билан қўшилиб, кесимни шакллантириш, предикативликии кўрсатиш, модаллик, замон, майл, шахс-сон маъноларини ифодалашдан иборатдир (феъл бўлмаган сўзлар билан ифодаланган кесимларнинг ёлғиз ўзи бундай маъноларни билдирадиган кўрсаткичларга бевосита эга бўл- майди).
Кесимни шакллантиришда хизмат қиладиган бундай боглама- лар — бўл, цил, эди, экан, эмиш каби ёрдамчилардир. (Булар ага билан мослашиб, ўрни билан ҳар хил шаклга киради, тусланади.) Чоғиштиринг: Одам меҳнат билан одам бўлади.— Одам меҳнат билан одамдир.— Одам — меҳнат билан одам. Шунингдек, предикативлик аффикслари ҳам кесимни шакллантирувчи вазифада келади, улар ҳам модаллик, замон, шахс-сон муносабатларини ифодалаш ролини бажаради.
Боғлама вазифасида келган бўл сўзидан «бўлмоқ», «мавжуд бўлмоқ», «юзага келмоқ», «воқе бўлмоқ» маъносини англатувчи бўл мустақил феълини фарқлаш керак: биринчи бўл составли ке- симнинг ичига киради, иккинчи бўл эса ўзи мустақил кесим саналади. Бу ҳолатлар, умумий мазмундан англашилиш билан бир- га, грамматик воситалар орқали ҳам билинади (бўл составли кесим таркибида бўлса, бутун комплекс бир бош урғу билан айтилади, иккинчи холатда эса эга ва кесим состави пауза билан ажралиб туради ва бошцалар). Мисоллар: 1. У отпуска олдидан жуда кўп мажлислар билан банд бўлди, оғзидан чищан сўз мажлис бўлди. («Муш.»)—Кеча клубда мажлис бўлди. 2. Сиз Кари- мовга ким бўласиз?— Бугун мажлисда қизлардан ким булди?~ Салима бўлади. 3. Бугунги мажлисда, албатта, раис бўлади.— Эн- диги мажлисда раисликка Турсун акани сайлаймиз, у раис бўлади. Бўл ёрдамчиси «бирор ҳолатда бўлмоқ, бирор ҳолатга ўтмоқ,
шунга эришмоқ» каби маъноларни ифодалайди. Масалан: ОпаМ мастер бўлди. Мен аълбчи бўлдим. У отлар билан (кенг маънода) бирикиб келади. Мисоллар: У институтни битириб, ўқитувчи бў- лади. Карим касал бўлиб колди, доктор уни тизатди. План юз: бўлди.
Download 27.89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling