1- ва 2-лаборатория ишлари


Download 1.65 Mb.
bet20/32
Sana26.07.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1662593
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
fэлектромагнит майдон частотаси;
fкртӯлқинӯтказгичдаги тӯлқиннинг критик частотаси.
Тӯлқин ӯтказгичдаги тӯлқиннинг узунлиги қуйидагича аниқланади:

2.9-формула шуни кӯрсатадики, диэлектрик сингдирувчанлик ошиши билан, тӯлқиннинг фаза тезлиги камаяди, яъни у секинлашади. Агар тӯлқинӯтказгич диэлектрик билан қисман тӯлдирилган бӯлса, унда 2.9- ва 2.9-а формуладаги абсолют диэлектрик сингдирувчанлик а ни эффектив диэлектрик сингдирувчанлик эф билан алмаштириш лозим. Эффектив диэлектрик сингдирувчанлик эф пластинанинг абсолют диэлектрик сингдирувчанлиги ва ӯлчамига боғлиқ. Шунингдек, электр майдон кенг девор бӯйлаб бир текис тақсимланмаганлиги сабабли (2.3-расм), эф пластинанинг тӯлқинӯтказгич ичида жойлашишига ҳам боғлиқ бўлади.
Агар пластина электр майдон кучланганлиги кам бӯлган тор деворга яқин жойда жойлашса, унинг тӯлқин тарқалиш тезлиги ва фазасига таъсири сезиларсиз ва аксинча, агар пластина кучланганлик максимал бӯлган тӯлқинӯтказгич марказида жойлашса, эф юқори ҳамда пластинанинг таъсири катта ва секинлашув эса максимал бӯлади.

Шундай қилиб, пластинани тор девор яқинидан тӯлқинӯтказгичнинг марказига суриб, тӯлқин фазасини бошқариш мумкин. Электромагнит майдон энергиясининг ютилиши кам бӯлиши учун пластина имкон борича юпқа, қайтиш кам бӯлиши учун эса призма шаклида ясалади.
Ихтиёрий юкламадан қайтиш коэффициенти фазасини маълум қайтиш коэффициенти фазасига эга қисқа туташувчи пластинадан қайтган тўлқин билан солиштириб топиш мумкин. Шуни эслатиб ӯтиш керак, қисқа туташувчи пластинадаги қайтиш коэффициенти фазаси га тенг. Фараз қилинг, тӯлқинӯтказгичга қисқа туташган пластиналарни улаганимизда, детектор зонди каллаги жойлашган кесимда электр майдон кучланганлиги тугуни ҳосил бӯлди. Кӯриниб турибдики, ихтиёрий юкламада ю қайтиш коэффициенти фазаси билан тугун ҳосил қилиш учун фаза-айлантиргич ёрдамида қӯшимча  силжишни ҳосил қилишимиз керак, яъни, ю+ = . Бу шартдан ю ни топамиз:
ю = –. (2.10)
Фаза айлантиргичи 0 дан 250 гача даражаланган айлана кӯринишида тайёрланган. Юкламанинг импедансини 2.3- формула билан ҳисоблаш ноқулайлиги сабабли, у тӯлиқ қаршиликлар диаграммаси ёрдамида ҳисобланади. Бунда фаза-айлантиргичнинг шкаласини Λ бӯлакларида даражалаш керак. Бунинг учун қисқа туташтирилган юкламада тӯлқинӯтказгичда ҳосил бӯлувчи турғун тӯлқин режимидан фойдаланамиз. Турғун тӯлқиннинг электр майдон кучланганлиги абсолют қиймати қуйидаги формуладан топилади:

Бу боғлиқлик графиги 2.4- расмда келтирилган.

Координата қиймати z ни ҳисоблашни детекторли каллакнинг зонди жойлашган кесим (z=0) дан бошлаймиз. Шунда z/ нисбий силжиш мусбат ёки манфий қийматга эга бӯлиши мумкин. Агар детектор квадратик тавсифга эга бӯлса, у холда детекторнинг кӯрсаткичи электр майдон кучланганлиги квадратига пропорционал бӯлади:
~|E|2. (2.12)
Фаза айлантиргич дастагини айлантириб m1, m2, …, mn – шкала кӯрсаткичлари ва индикатор кӯрсаткичлари 1, 2, …, n – ни аниқлаймиз. 2.11- ва 2.12-формулалар ёрдамида z1/, z2/,…,zN/ силжишларни топишимиз мумкин. Фаза айлантиргич шкаласи кӯрсаткичи m ва z/ силжиш кӯрсаткичларининг боғлиқлик графигини чизиб, фазометрнинг даражаланган эгри чизиғини ҳосил қиламиз.
Бу эгри чизиқдан фойдаланиб, фаза-айлантиргич томонидан, детекторли зонд каллаги жойлашган кесимда электр майдон кучланганлиги тугунини олиш учун киритилган қӯшимча  силжишни топишимиз мумкин
 = –2z = –4z/. (2.13)
Сӯнгра 2.10-формула ёрдамида юкламадан қайтиш коэффициенти фазасини аниқлаш мумкин.
Қуйида тўлқинўтказгичли импедометр қурилмаси ёрдамида юкламанинг импедансини аниқлаш услуби келтирилган.




  1. Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling