1. Қарз олувчининг қискача тавсифи. Лойиханинг асосий мақсади ва йўналиши


Download 154.5 Kb.
bet2/4
Sana06.10.2023
Hajmi154.5 Kb.
#1694311
1   2   3   4
Bog'liq
¦-¦-¦¦¦-TА¦-¦- ¦-¦-T¦TБTГ¦¬¦-TВ¦¬¦-TА¦¬

МФО : ______



2. Лойиханинг асосий мақсади ва йўналиши.

Корхона белгиланган фаолият турига асосланиб, хар хил турдаги мақарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича халқимизга арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш хамда 3 нафар кишини иш билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бу ишни амалга ошириш учун йилига 16 фоиз бўлган 125000,0 минг.сўм пул маблағини кредитга олиб ўзига тегишли бўлган бинода иш бошламоқчи.


Бу мақсадни амалга ошириш учун 130000,0 минг сўм атрофида маблағ сарфланиши кўзланмоқда. Лекин корхона ўзининг хозирги кундаги имкониятидан хамда Пахта банк томонидан яратилаётган шароитлардан келиб чиқиб, йилига 16 фоизли ставка бўйича 125000,0 минг сўм миқдоридаги кредит маблағини 5 йил муддатга олиш зарур деб хисобламоқда.
Корхона кредит маблағини олгандан кейин бинони ишлаб чиқаришга мослаштириб реконструкция қилишга киришади хамда зарур асбоб-ускуналар ва мосламаларни сотиб олади.
Қурилиш-таъмирлаш ишлари учун сарф харажатлар корхона хисобидан амалга оширилади.



3. Бозор холатининг тахлили

Корхона томонидан ташкил этилаётган фаолияти орқали ахоли учун ишлаб чиқариладиганмаҳсулотга хозирги кунда талаб жуда катта, чунки бу ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар асосан ахолини кундалик эхтиёжлари учун хамда ахолини макарон маҳсулотларига бўлган талабини қондирибгина қолмай ушбу маҳсулотдан турли хил тўй-хашамлардан хам фойдаланилади Бундан ташқари мактаб, ўқув муассасаларига хамда боғча-яслиларга хам шартнома асосида маҳсулот етказиб бериш имконияти мавжуд.


Шу билан бирга кўрсатиладиган хизматлар нархи бозор нархидан 10-15 % арзонлиги хамда сифатлилиги билан хам ахолига хамда корхона муассасаларга енгиллик яратади.
Масалан, 1 кг макарон маҳсулотининг нархи шахар ва шахар атрофидаги магазинларда 3600-4000 сўмни ташкил қилса туманларда ушбу нарх 3500-3800 сўмни ташкил қилади.
Бизнинг корхонамизда 1 кг макарон маҳсулотининг нархи 3000 сўм қилиб белгиланган.


Download 154.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling