13- мавзу: ижтимоий шериклик режа: Ижтимоий шериклик-етуклик мезони


Ўзбекистонда ижтимоий шериклик назариясининг бойитилиши


Download 213.75 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana18.01.2023
Hajmi213.75 Kb.
#1099019
1   2   3   4
Bog'liq
14-mavzu

4. Ўзбекистонда ижтимоий шериклик назариясининг бойитилиши 
ва амалиётининг ривожлантирилиши 
Инсоният тарихида буюк роль ўйнаган ижтимоий шериклик назарияси 
Мустақил Ўзбекистонда ҳаётга кенг тадбиқ этила бошлади. У ҳаётга нафақат 
тадбиқ этилди, балки унинг назарий асослари бойитилди ва амалий 
жиҳатлари ривожлантирилди.
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб 
Президент Ислом Каримов томонидан “Кучли давлатдан кучли жамият сари” 
шиори ўртага ташланди. Кучли жамият эса фуқаролик жамиятидир. Баъзан, 
“Нима учун бира тўла “Кучли давлатдан фуқаролик жамияти сари” шиори 
олға сурилмади?” деган савол ўртага ташланади. Даставвал “Кучли 
давлатдан кучли жамият сари” шиори ўртага ташланишининг сабаби 
шундаки, собиқ шўролар тузуми даврида “фуқаролик жамияти” тушунчаси 
умуман ишлатилмасди. Шунинг учун мустақилликнинг дастлабки йилларида 
бу тушунча мамлакатдаги кўпчиликка таниш эмасди. Агар ўша даврда 
“Кучли давлатдан фуқаролик жамияти сари” шиори ўртага ташланса, у 
кўпчилик учун тушунарли бўлмай қоларди. 
Президент Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик 
ислоҳотларни 
янада 
чуқурлаштириш 
ва 
фуқаролик 
жамиятини 
ривожлантириш” Концепциясида ижтимоий шериклик тўғрисидаги қонунни 
қабул қилиш зарурати тўғрисида сўз юритилар экан, жумладан шундай 
дейилади: “Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишига 
эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва 
самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда «Ижтимоий 
шериклик тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб 
этади. Ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини 
амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолиси 
турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя 
қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан 
ўзаро муносабатларидаги аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-ҳуқуқий 
механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар 
кўзда тутилиши даркор.”
3
3
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон 


Ижтимоий шерикликнинг назарий масалалари Президент Ислом 
Каримовнинг қатор асарлари, нутқ ва мақолалари, хусусан, унинг зикр 
этилган 
Концепциясида 
чуқурлаштирилган 
бўлса, 
амалиётнинг 
ривожлантирилиши уни мамлакатимизда Президент раҳбарлигида амалга 
ошириш жараёнида юз берди. Президент Концепциясидан юқорида 
келтирилан иқтибосда ижтимоий шерикликнинг моҳияти, мақсадлари, 
вазифалари очиб берилган.
Тарихга қилинган қисқа экскурс асрлар давомида катта ижтимоий 
гуруҳлар ўртасида доимо зиддиятлар мавжуд бўлгани, бу зиддиятлар кўплаб 
марта қон тўкилишларни келтириб чиқаргани, исёнлар ҳукмрон синфлар 
томонидан аёвсиз бостирилганидан гувоҳлик беради. Тарихда ҳукмрон 
синфларнинг эзилувчи синфларга ён босишлари ҳам кузатилган. Лекин бу ён 
босишлар эпизодик характерга эга бўлиб тактик мақсадларда вақтдан ютиш 
ёки иложсизлик туфайли юз берган.
Тарихда синфларнинг манфаатларини уйғунлаштиришга чақириқлар 
ҳам бўлган, лекин ана шундай уйғунликни таъминлашга қаратилган 
мафкуралар бўлмаган. Ижтимоий шериклик синфий зиддиятларни юмшатиш, 
манфаатларнинг уйғунлигини таъминлашга қаратилган мафкура эди. Бу 
мафкуранинг келиб чиқишига асосий сабаб меҳнат соҳасидаги муносабатлар 
эди ва бу мафкура биринчи навбатда меҳнат муносабатларини тартибга 
солиш мақсадида яратилди. Кейинчалик бу мафкура ривожланди ва 
бойитилди. Мустақил Ўзбекистон мисолида ижтимоий шериклик нафақат 
меҳнат муносабатларини, балки жамиятдаги мавжуд муносабатларнинг катта 
қисмини тартибга солиш вазифасини бажара бошлади.
Президент Ислом Каримов Концепциясида меҳнат муносабатларига 
урғу берилмаганининг сабаби ҳозирги кунда меҳнат муносабатларидаги 
антагонистик зиддият кўпчилик мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам 
бартараф этилганида. Бундан ташқари, меҳнат муносабатларини тартибга 
солишга йўналтирилган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий меъёрлар дунёнинг 
кўпчилик мамлакатларида мавжуд. Бундай ҳужжатлар орасида марказий 
ўринни “Меҳнат кодекси” эгаллайди. Ўзбекистонда бундай Кодекс 1995 
йилда қабул қилинган эди. “Меҳнат Кодекси”дан ташқари яна кўплаб 
ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда меҳнат муносабатларини тартибга солиш 
масалалари кўриб чиқилган. Бундан чиқадиган хулоса шундаки, асосан 
тартибга солинган меҳнат муносабатларини яна бир марта тартибга 
соладиган ҳужжат ёки институт яратишга зарурат йўқ. Ижтимоий шериклик 
энди жамият олдида турган бошқа муаммоларни ҳал қилишга 
йўналтирилиши лозим. Ислом Каримов Концепциясида ана шу муаммолар 
кўрсатиб берилган. 
Президент Концепциясида “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги 
Қонунни қабул қилиш зарурати ҳақида гапирилар экан, асосий эътибор 
фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қаратилади. Фуқаролик жамиятини 
шакллантириш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган фалсафа, 
социология, сиёсатшунослик ва бошқа фанларга оид адабиётларда асосий 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.2010, 
41-бет 


эътибор фуқаролик жамияти институтларининг моҳияти, миқдори, 
функциялари каби масалаларга қаратилган. Бундай институтлар фуқаролик 
жамиятининг негизини ташкил қилади. Бироқ негизнинг ўзи фуқаролик 
жамияти, дегани эмас. Бундай институтларнинг сони ўн минглаб ва юз 
минглаб бўлса ҳам фуқаролик жамияти қурилиб қолмайди. Фуқаролик 
жамияти вужудга келиши учун ана шу институтлар, давлат ҳокимияти 
органлари ва бизнес вакиллари ўртасида шериклик муносабатлари бўлиши 
шарт. Шу маънода айтиш мумкинки, ижтимоий шериклик фуқаролик 
жамиятига олиб борадиган асосий йўлдир.
Президент Концепциясида ижтимоий шерикликнинг ҳозирги кундаги 
асосий функцияси кўрсатиб берилди. Президентнинг кўрсатмалари 
Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунида 
ўзининг тўла ифодасини топди.
Ижтимоий шериклик назариясига Президент Ислом Каримов 
Концепциясида аниқлик ва янгиликлар киритилиши билан бир қаторда 
амалий 
соҳада 
ҳам 
мазкур 
назария 
ривожлантирилди. 
Бундай 
ривожлантириш ижтимоий шериклик субъектлари доирасини кенгайтириш 
ва уларнинг ўзаро муносабатларини ривожлантириш шаклида амалга 
оширилди. Холислик тақозосига кўра қайд этиш лозимки, ХХ аср охири ва 
ХХI аср бошларида ижтимоий шерикликка нисбатан “секторларо ўзаро 
таъсир” назарияси ҳам вужудга келди. Бу назария тарафдорлари ижтимоий 
шерикликни меҳнат муносабатлари доирасидан ташқарига олиб чиқишди. 
Унга кўра ижтимоий шериклик субъектлари бўлган давлат, фуқаролик 
жамияти институтлари ва бизнес вакиллари ижтимоий масалаларни ҳал 
қилишда ҳамкорлик қилишлари лозим. Мазкур назария тарафдорлари ҳар уч 
сектор вакилларининг ижтимоий масалаларни ҳал қилишда ўзаро тортишув 
ва мунозаралар жараёнида консенсусга келиб фаолият юритишларини 
назарда тутади. Ўзбекистонда ижтимоий шериклик субъектлари ўзаро 
муносабатларининг янгича шакли вужудга келди. Бу шакл томонларнинг 
ўзаро рақобатига эмас, ўзаро ёрдам ва ҳамкорлигига асосланади. 
Томонларнинг мана шундай муносабати ижтимоий шерикликнинг синергия 
эффектини вужудга келтиришига олиб келди. 
Президент И.А.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва ҳаётга тадбиқ 
қилинган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўзбек моделининг асосий 
тамойилларидан бири-давлатнинг бош ислоҳотчи экани ижтимоий шериклик 
соҳасида ҳам ўзининг ижобий натижаларини кўрсатди.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида шўролар тузуми даврида 
ижтимоий ташаббуслари бўғилган ва шундай вазиятга кўникиб қолган 
аҳолининг тафаккур тарзини ўзгартириш зарур эди. Мустабид тузум даврида 
одамлар ижтимоий шериклик тўғрисида билим олиш ва кўникмалар ҳосил 
қилиш имконига эга эмас эдилар. Чунки у даврларда ижтимоий фанлар 
бўйича чоп этилган адабиётларда бу мавзу умуман тилга олинмас, олинган 
пайтларда эса фақат танқидий нуқтаи назардан ёритилар эди. 
Шўролар даври ижтимоий-гуманитар фанларида ижтимоий шериклик 
ғайри илмий назария сифатида баҳоланар эди. Ана шундай кайфиятда 
тарбияланган одамлар ижтимоий шериклик муносабатларига мустақиллик 


қўлга киритилгандан кейин ҳам киришиб кетишлари қийин кечди. Шуни 
ҳисобга олиб давлат томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари қўллаб-
қувватлана бошлади. Давлат даставвал фуқаролик жамияти институтлари 
эркин ҳаракат қилишлари учун меъёрий-ҳуқуқий базани тайёрлади. Бу ҳақда 
Президент Концепциясида шундай дейилади: “Айтиш керакки, фуқаролик 
жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларни тобора 
ривожлантириш, 
уларнинг 
мустақил 
иш 
юритиши 
ва 
чинакам 
мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, 
фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техникавий жиҳатдан қўллаб-
қувватлашни кучайтиришга қаратилган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари 
фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим 
аҳамият касб этди. 
Сўнгги йилларда «Жамоат фондлари тўғрисида»ги, «Ҳомийлик 
тўғрисида»ги 
қонунлар, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
«Ўзбекистонда 
фуқаролик 
жамияти 
институтлари 
ривожланишига 
кўмаклашиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқа қатор 
ҳужжатлар қабул қилинди ва улар фуқаролик жамияти институтлари 
ижтимоий фаоллигини кучайтиришда муҳим омил вазифасини бажармоқда
4

Давлат фуқаролик жамияти институтлари эркин ҳаракат қилишлари 
учун меъёрий-ҳуқуқий базани тайёрлаш билан бир қаторда уларга иқтисодий 
жиҳатдан кўмак беришни ҳам кучайтириб борди. ННТларга кўрсатилаётган 
кўмак давлатнинг иқтисодий салоҳияти ошиши билан бирга кучайиб борди. 
Бу кўмак кейинги бирнеча йил давомида айниқса салобатли бўлди. 2010 
йилда Президент “бундай кўмакнинг миқдори кейинги уч йилда ўн бир 
миллиард сўмдан ортиқн ташкил қилди”, деб айтган бўлса, 2015 йилнинг 
ўзида бу кўмак ҳажми сўмни ташкил қилди.
Давлатнинг ННТларга ҳар томонлама кўмак кўрсатаётганининг 
сабабларидан бири шундаки, ННТларнинг асосий мақсади-аҳолига ижтимоий 
хизматлар кўрсатиш. Аҳолига ижтимоий хизматни давлат идоралари ҳам 
кўрсатади. Лекин ННТлар таркиби ихчамлиги ва бевосита аҳоли ташаббуси 
билан тузилгани сабабли уларнинг хизмати тезкор ва аниқ манзилга 
қаратилган бўлади. Бундан ташқари, ННТлар ижтимоий хизматлар 
кўрсатишга давлат бюджети маблағларидан ташқари хусусий сектор 
маблағларини ҳам грантлар, хайрия ишлари, бадаллар, волонтёрлар фаолияти 
шаклида жалб этиш имкониятига эга. Ўзбекистонда давлат ННТларнинг мана 
шу хусусият ва имкониятларини ҳисобга олиб ҳар томонлама ёрдам 
кўрсатмоқда. Давлатнинг кўмаги грантлар, ижтимоий буюртмалар, 
субсидиялар тарзида амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистонда ижтимоий шерикликнинг ўзига хос хусусиятлари
мақсадлари ва субъектлари “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунда 
мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур Қонуннинг 3-бандида бу ҳақда шундай 
дейилади: “Ижтимоий шериклик давлат органларининг нодавлат нотижорат 
4
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини 
ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.2010, 
40-бет. 


ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан 
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу 
жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига 
дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш 
борасидаги ҳамкорлигидир”
5

Давлатнинг ННТларга кўрсатадиган кўмаги барқарор ва салмоқли 
бўлишини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 
Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг «Нодавлат нотижорат 
ташкилотларини, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-
қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қўшма қарори ҳам 
алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Шу қарор асосида ННТларга мўлжалланган 
грантлар миқдори ва ажратилаётган маблағ ҳажмининг ортиб бориши 
фуқаролик жамияти институтларининг тезроқ оёққа туриб олишлари ва 
фаоллигининг ортишида сезиларли роль ўйнамоқда. 
Мамлакатимизда ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлаш ва 
ривожлантириш соҳасида олиб борилаётган ишларга қисқача кўз югуртириб 
чиқишнинг ўзи ҳам бу масалада жаҳон фани яратган назария янги ёндашув 
билан бойитилгани, унинг бир қатор жиҳатлари аниқлаштирилгани, мазкур 
соҳа амалиёти эса жиддий бойитилганидан гувоҳлик бермоқда.
5
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 488-модда 

Download 213.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling