14 Мавзу: ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар. Режа


Йиғимлар ставкаси, имтиёзлар ва йиғимларни тўлаш тартиби


Download 26.82 Kb.
bet7/9
Sana21.06.2023
Hajmi26.82 Kb.
#1639632
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
29-30 (1)

Йиғимлар ставкаси, имтиёзлар ва йиғимларни тўлаш тартиби.
Автотранспорт воситаларини олиш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар:
1) ишлаб чиқарувчи корхона томонидан қўл билан бошқаришга мослаштирилган энгил автомобилни ёки мотоаравачани олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар;
2) ихтисослаштирилган савдо тармоғидан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган янги автомобил олувчи фуқаролар, шунингдек яқин қариндошларидан ҳадя шартномаси ёки мерос асосида автомобиллар ва мотоаравачаларни олувчи фуқаролар;
3) умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш, таъмирлаш, реконструктсия қилиш ва қуришни амалга оширувчи ихтисослаштирилган йўл хўжалик бошқаруви органи тузилмасига кирадиган корхоналар – мазкур ишларни амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган автотранспорт воситалари бўйича;
4) фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган, қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташиш учун белгиланган намунадаги литсензияга эга бўлган автотранспорт корхоналари – йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари бўйича (енгил автомобиллар ва йўналишли таксилардан ташқари);
5) юридик шахслар – қирқ тоннадан ортиқ юк кўтарадиган, олинган кон автосамосваллари бўйича;
6) ҳомийлик (беғараз) ёрдами сифатида автомобилларни олган (сотиб олган) болалар уйлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, қариялар ва кичик ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, шунингдек бюджет ҳисобидан молиялаштириладиган тиббиёт муассасалари;
7) юридик шахслар – автотранспорт воситаларини битта тизим (давлат ва хўжалик бошқаруви органи) ичида балансдан балансга бепул ўтказишда;
8) қайта ташкил этиш натижасида автотранспорт воситасини олган ҳуқуқий ворис;
9) автотранспорт воситаларини 3–5-бандларида кўрсатилган юридик шахсларга лизингга бериш учун олувчи лизинг берувчилар.
4. Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси.
Мажбурий ажратмани тўловчилар. Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг 2004 йил 21 майдаги Фармонига муво-фиқ мактаб таълимини 2004-2009 йиллар давомида ривожлантириш мақсадида бюджет­дан ташқари мактаб таълими Жамғармаси ташкил этилди.
Мактаб таълимини ривожлантириш мажбурий тўлови мактаб таълимини ривожлантириш 2004-2009 йиллар Давлат умуммиллий дастурига киритилди ва улар давлат солиқлари ва йиғимларига тенглаштирилган. Мазкур жамғарма номи 2011 йил 1 январдан бошлаб таълим муассасаларини реконструктсия қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси деб ўзгартирилди.
Қонунчиликка асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи мулкчилик шаклидан қатъий назар юридик шахслар мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар тўловчилари бўлиб ҳисобланади.
Солиқ солишнинг алоҳида тартибига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек кўрсатилган ажратмалар тўловчилари бўлиб ҳисобланади.
Юридик шахслар деб ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг барча турлари ҳисобланади.

Download 26.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling