2-bosqich “amaliy psixologiya” sirtqi bo’lim 201-guruh talabasi


Download 146.51 Kb.
bet4/10
Sana29.03.2023
Hajmi146.51 Kb.
#1307593
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ALIMOVA1

Дин фалсафаси. Дин социологияси, Дин психологияси каби асосий мавзуси «дин» бўлган Дин фалсафаси, «дин»ни фалсафадан келиб чиқиб тадқиқ қилади. Бу тадқиқот асносида ақлий ва бетараф йўл тутади. Бу илм тури, қандайдир бир Яратувчи куч эътиқодига фалсафий бир асос топишга ҳаракат қилади. Шу туфайли ҳам Дин фалсафаси соҳасида фаолият кўрсатувчиларнинг мақсади диннинг ҳақ ёки ботил эканлиги масаласи билан машғул бўлиш эмас, диний ҳукмларнинг мантиғи ва моҳиятини очиб беришдир. Бу мақсад билан улар, энг аввало Худонинг мавжудлиги билан боғлиқ далилларнинг танқид ёки таҳлилини қилади, бу далилларнинг қанчалик асосли ёки асоссиз эканлиги масаласини кўриб чиқади.
Дин фалсафасини бошқа дин илмларидан ажратиб турувчи жиҳат бу, ундаги ҳукм бериш, хулоса ясаш хусусиятидир. Бошқа дин илмлари, баҳо бериш, муносабат билдириш методига суянган ҳолда диний масалаларни ҳал қилишса; Дин фалсафаси, улар ясаган хулоса ва эришган натижалардан кенг миқёсда фойдаланади ва бу натижалар сабабли бир қанча ҳукмларни чиқаради. Ҳатто Дин фалсафаси, динни мақсад қилиб олган илм турлари қўлга киритган натижалар ва бу натижаларга эришиш учун улар қўллаган методлар ҳақида ҳам ҳукм чиқариши мумкин.
Дин фалсафаси, диннинг моҳияти, инсоннинг диний ҳақиқатлар билан бўлган боғлиқлигини ўрганади. Бу илм турининг эътиборида бўлган мавзуларнинг бошида Худонинг борлиги, сифатлари, яратувчи-коинот муносабати, яратиш, оламнинг яратилишидаги мақсад, қайта тирилиш, пайғамбарлик ва ваҳий каби кенг миқёсда метафизик бир характерга эга масалалар асосий ўринни эгаллайди. Бундан ташқари илм-имон, илм-дин, дин-маданият (дин-санъат, дин-тил-адабиёт) диний тажриба, диний ҳис каби асослар ҳам бу илм турининг сарҳадларига киради.
Дин тарихининг юқорида маълум қилинганлар билан яқиндан алоқасидан ташқари, у суянувчи бир қанча илм турлари ҳам мавжуд. Уларнинг ичида биринчилардан бўлиб тарих ўрин олади. Тарих, макон ва замон таъйин қилган ҳолда ўтмишдаги воқеа-ҳодисаларни ўрганувчи бир илм тури бўлиши билан бирга мозий ва ҳозирдаги динларнинг тарихий шаклланиши жиҳатидан Динлари тарихига яқиндан кўмакчи бўлади.
Диний матнларнинг ўрганилиши, табиий равишда, тилга боғлиқдир. Демак, бир томондан Динлар тарихи суянадиган илм тури эса бу Филологиядир. Бундан ташқари Мифология (Ривоят ва афсоналар), Этнология, Археология, Санъат тарихи, Фольклор ва шунга ўхшаш бир қанча илм турлари борки, улардан ҳам Динлар тарихи изланишларида бевосита фойдаланилади.

Download 146.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling