3 маъруза бино ва алоҳида объектларнинг ички совуқ сув таъминоти. Совуқ сув тизимларини туркумлари. Совуқ сув тармоғининг схемалари


(д)-расм Гидропневматик жиҳозлари мавжуд


Download 1.15 Mb.
bet4/6
Sana19.04.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1362076
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Maruza3

4(д)-расм Гидропневматик жиҳозлари мавжуд
бўлган тизимлар.
1-сув киритиш ери; 2-сув ўлчаш счетчиги; 3-марказдан қочма насос; 4-пневматик жиҳоз.


3) Зонали ички сув таъминоти тизими.
Ички водопроводнинг зонали тизимлари қуйидаги икки холатда қўлланилади. Биринчидан системада гидростатик босим рухсат этилган чегарадан ошиб кетганда, иккинчидан системанинг гидравлик режимда ишлаш шароитини яхшилаш (юмшатиш) мақсадида.
КМК 2.04.01 – 97 га мувофиқ хужалик ичимлик водопровод тармоғида гидростатик босим миқдори 60 м дан ошиб кетмаслиги керак. Акс холда водопровод тармоғини вертикал зоналарга булиш талаб этилади. Масалан қаватлар сони 17 дан кўп булган биноларда. Зоналарга булинган системада одатда пастки зонани сув билан таъминлашда шаҳар водопроводидаги кафолатланган босимдан фойдаланилади. Кейинги зоналар сони ва улчамлари ички водопровода насос ёрдамида ҳосил қилинадиган қўшимча босимга боғлик бўлади. Зонали тизимнинг тасвири кетма – кет ва параллел бўлиши мумкин.
Зонали водопровод тармоғининг кетма – кет тасвирида тармоқ узунлиги анча кам бўлади, лекин ишончлилик даражаси паст, ундан ташқари зоналар орасида насос қўрилмаси ўрнатиш талаб қилинади. Зонали тизимнинг параллел тасвирида тармоқ узунлиги анча ортади, лекин насос қурилмаларининг бир жойда жойлашиши уларни автоматлаштириш ва ишини ташқил қилишни осонлаштиради.
Бинолардаги сув таъминоти тизимларида ҳудудларга ажратиб фойдаланиш икки ҳолда амалга оширилади. Биринчи ҳолда бинодаги босим керакли босимдан юқори бўлиб кетса, иккинчидан эса тизимни гидравлик ҳолат бўйича ҳудудларга ажратиш талаб қилинса.
ҚМҚ 02.04.01. – 97 талабига биноан бинонинг пастки қаватларидаги босим 60 метрдан ошиб кетмаслиги керак.
Алоҳида ёнғинга қарши сув тармоғида босим 90 метргача бўлиши мумкин, акс холда сув тармоқлари тизимлари алоҳида лойиҳаланган бўлиши шарт, яъни улар ҳудудларга ажратилади.
Биринчи ҳудуд сув тармоқларидаги босим бир-икки қаватли бинолар учун етарли бўлади. қолган ҳудудлар тармоққа қўйилган талаблар асосида тузилади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling