3-мавзу: маданий ва маънавий мерос


Download 0.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/27
Sana20.10.2023
Hajmi0.92 Mb.
#1712379
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
madaniyatshunoslik

2. Маданиятнинг функциялари. Маънавий фаолиятнинг турли шакллари мавжуд, бироқ, 
уларнинг барчаси илк бутунлик элементлари бўлиб қолади. Фан, дин, фалсафа, санъат, ахлоқ, 
хуқуқ, сиёсат, мафкура, миллий ўзлик маънавий маданиятнинг аниқ шакллари ҳисобланади. 
Алоҳида шаклдаги маънавиятнинг хусусияти махсус тузилиш ва маълум вазифалар мажмуидан 


12 
иборат, ҳар бирининг ўзига хослигида ифодаланади. Маънавий маданиятнинг айрим шакллари 
(фан, саньат) «чегараланганлиқда» фарқланади, яъни маънавий маданиятнинг аниқ соҳасига 
айланади, бошқа шаклларида (ахлоқий, эстетик) фаолиятнинг барча турлари қоришиб кетади. 
Маданиятдаги ҳайратланарли функционал ҳаққонийлик шуки, унда ҳеч бир ортиқча, шунчаки 
нарса йўқ, барча маданият ҳодисаси ўзаро фойдали умумий алоқадорликда кечади. Тадқиқотчилар 
маданиятнинг турли функцияларини кўрсатадилар. Жумладан: 
Оламни ўзлаштириш ва қайта ўзгартириш; бунда у мавжуд нарсаларнинг жисмоний 
талабларини, шунингдек ижоддаги ҳаётий талабларни қондириш зарурати билан боғлиқ. 
Ҳимоя-мослашув вазифаси; жамият ва атроф-муҳит ўртасидаги мувофиқликни сақлаш. Ушбу 
функция узоқ вақт қийин табиат шароитларда барча янги химоя воситаларини ишлаб чиқишда ва 
кўниктиришда (олов, турар жой, кийим, деҳқончилик ва ҳок.) одамнинг омон қолишини 
таъминлайди. Кейинги вақтларда ўта жиддий бўлиб турган муаммо табиатни химоя қилувчи 
воситаларни яратиш, бунда экологик мезон, экологик тафаккурнинг кенг қўламда ёйилишини 
амалга ошириш зарур. 
Сигпификатик функция (белгилаш, рўйхатга олиш мазмунида):- мазмун, маъно, ном, 
белгилар кўламини ишлаб чиқиш воситасида дунёнинг қиёфасида, воқели белги тизимининг 
яратилиши. Сезгилар ҳам, ташқи идрок ҳам, на шуурнинг бевосита кечинмалар ҳолидаги 
йиғиндиси ҳам йўналишни аниқлаш тизимини инсонга таъминлаб бермайди. Бу вазифани 
маълумотларни ўзида сақламасдан, назарий моделлар ва ахборотлар билимини тўплашни 
вужудга келтириш учун фақат материал бўлиб хизмат қилувчи мазмун бажаради. 

Download 0.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling