4-Мавзу. ХХ асрнинг иккинчи ярми – XXI асрнинг бошларида умумий фаровонлик назариясининг ривожланиши Режа


Download 147.34 Kb.
bet17/24
Sana30.04.2023
Hajmi147.34 Kb.
#1404438
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
4-мавзу.ХХ аср 2- ярми – XXI аср бошларида ум. фар. наз. рив

Дж.Льюиснинг боқувчи эркаклар модели

Лондон иқтисодиёт мактаби профессори Джейн Льюис умумий фаровонлик давлати назарияси соҳасидаги ишлар билан машҳур, унинг мақолалари кенг ҳаволаланади. “Гендер ва фаровонлик тартиботларининг ривожланиши” мақоласи (1992) фаровонлик демократияси гендер жиҳатларини ўрганиш учун асослардан бири ҳисобланади94. Льюисга кўра, умумий фаровонлик давлати назариясининг ривожланиши “ижтимоий таъминот – ҳақи тўланадиган/ҳақи тўланмайдиган иш” нисбатини ўрганиш ўз ичига олиши зарур.


Welfare State назариясининг ривожланиши аввалги босқичининг танқидини ижтимоий таъминот тартиботларининг таснифини яратиш учун тарихан юзага келган модель хизмат қилиб, унда эркак оиланинг боқувчиси, аёл эса (ўзининг мустақил аҳволига қараб) хотин ва она ҳуқуқигагина эга. Замонавий дунёда ушбу модель турли мамлакатларда турлича жиддий янгиланган.
Льюис оила таъминотида эркак қандай роль ўйнашидан келиб чиққан ҳолда фаровонликнинг уч тартибини ажратади.


Боқувчи эркаклар мустаҳкам моделига эга давлатлар (Буюр Британия, Ирландия)
Ирландияда тарихан боқувчи эркак мустаҳкам модели вужудга келди ва илгаригидек сақланиб қолди. Дж.Льюис қуйидаги мисолни келтиради: дунёнинг турли мамлакатларида ишловчи аёлларнинг 80% игачани ёллаган йирик электроника фирмалари Ирландияда атиги 51% ни ёллай олишди; ишлов берувчи саноатда эса ишчи кучининг фақат 30% ини аёллар ташкил этди. Адабиётларда Ирландия ҳукумати сиёсати, хусусан, эркаклар меҳнат бозорида устувор бўлган саноат ривожланишига нисбатан ҳал қилувчи роль ўйнайди, деган фикр айтилади. Оилали аёллар 1977 йилгача ишдаги тўсиқларга: солиқ тизими доирасидаги муаммоларга, юқори ставкалар ва жуда паст солиқ имтиёзларига ҳамда Европада энг паст болалар нафақаси даражасига дуч келдилар. 1984 йилгача эрли аёллар улар тўловларининг кам давомийлигига эга бўлган паст нафақалар олишди ва ишсизлик бўйича нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлишмади. Бунда Ирландия боқимандаларга аёл ҳақи тўланадиган ишдами ёки йўқлигидан қатъий назар, нафақа тўлайдиган ягона мамлакат бўлган95.
Льюисга кўра, гарчи бу модель ХХ аср охирларидаги ўзгаришларни бошдан кечираётган бўлишига қарамай, Буюк Британия ҳам тарихан боқувчи эркак моделига тортилган.
ХХ асрнинг бошларида эркаклар, шу жумладан, хотини ва онаси сифатида аёллар жавобгарлиги боқимандаларни таъминлашда биринчи даражали роль ўйнади. Буюк Британияда 1911 йилда киритилган ишсизлик вазиятида суғурталаш ва соғлиқни сақлаш Миллий тизими аёллар ва болаларга тарқалмади (кам истисноларда 10% дан ошмаган). Ишловчи эрли аёллар жиддий ҳимояланмади. Англияда ҳомиладорлик бўйича ҳақи тўланадиган таътил берилмади ва ҳақи тўланадиган таътил олти ҳафтаси учун ХМТ Вашингтон Конвенцияси нафақаси ратификацияланмаган96. Ота ўз оиласини қўллаб-қувватлаши кераклиги ва аёлларнинг ҳақи тўланадиган иши уларнинг болалари фаровонлигига ва оила барқарорлигига зарар келтиришига далил бўлиб хизмат қилди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин, урушдан кейинги тартибга солиш аёллар илгаригидек боқимандалар деб ҳисобладилар. У.Бевериж британияликлар туғишини давом эттиришларини таъминлашда хотин ва она каби аёллар роли ҳақидаги масалани ўрганди (миллат сонининг қисқариши юзасидан хавфлар вақтида) ва никоҳ – бу патерналистик муносабатлар эмас, балки “шериклик”, деб туриб олди. Бироқ шерикликда томонлар тенг бўлсаларда, турлича бўлишлари зарур97. Шундай қилиб, бир томондан, хотин ва она сифатида ва бошқа томондан, эркаклар иш ҳақига боғлиқ ижтимоий боқиманда сифатида аёлларнинг роли аниқланган.
1970 йилларнинг ўрталаридан Буюк Британияда ижтимоий ҳимоя тизими доирасида ночор боқимандаларни парваришлаш бўйича нафақа киритиш (меҳнатга лаёқатсизликни парваришлаш бўйича нафақалар) ҳақидаги масала муҳокама қилинди. Қонунчилик аёлларга меҳнатга ҳақ тўлаш, хизмат бўйича кўтарилиш, ишга қабул қилиш ва асосан, иш билан боғлиқ бошқа вазиятлар бўйича жинсий камситишга нисбатан якка асосда ҳуқуқий ҳимоялаш воситаларини тақдим қилиш йўлини босиб ўтди. Бироқ ушбу нафақаларда эрли аёлларга меҳнатга лаёқатсизлик учун парваришлаш уларнинг “табиий” мажбурияти ҳисобланиши асосига кўра, воз кечилган.
Кучли боқувчи эркак моделига эга давлат одатда давлат ва хусусий жавобгарлик ўртасида пухта тақсимланишни олиб бордилар. Гарчи ҳозирги вақтда ҳеч нарса аёлларга ишлашга тўсқинлик қилмасада, уларнинг меҳнати (иш ҳақи ҳам) иккинчи даражалилигича қолмоқда. Ёлланиб ишловчи аёллар кўп сонига қарамасдан, улар одатда тўлиқсиз иш кунида ва истиқболсиз касбларда амал қилдилар.



Download 147.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling