8-маъруза. Атмосферани радиозондлаш режа: «метеорит марз»


МАРЗ радиозондини учиришга тайёрлаш


Download 1.64 Mb.
bet3/6
Sana18.06.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1589384
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МЗУ-8-Атмосферани радиозондлаш

3.5.3. МАРЗ радиозондини учиришга тайёрлаш
Аэрологик станцияларда МАРЗ радиозондини учиришдан аввал, станция биносининг ичида махсус назорат–ўлчов асбоблар ёрдамида радиозонднинг техник хусусиятларини сақланганлиги, шунингдек вентиляцияланадиган аэрологик будкада стандарт метеорологик асбоблар ёрдамида температура ва нисбий намликни ўлчаш учун яроқлилиги текширилади.
Бу амаллар қуйидаги кетма–кетликда бажарилади:

  • ўлчайдиган буғинларни тайёрлаш;

  • радиоблокни текшириш;

  • радиозондни йиғиш;

  • истеъмол энергия манбаи мажмуасини тайёрлаш;

  • радиозондни контроль текшириш.

МАРЗ радиозондининг техник хусусиятлари:

Ҳаво температурасини ўлчаш чегараси

+ 50...– 80 °С

Нисбий намликни ўлчаш чегараси (ҳарорат +50 дан – 40 ºС гача) . . . . . . . .

15 – 98 %



Босимни берилган сатҳдаги аниқлаш чегараси . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

Ер сиртидан то 3 – 5 гПа гача



Радиозонднинг узатиш частотаси . . .

(1782 ± 8) мГц

Температура, нисбий намлик ва таянч частота . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . .

СВЧ узаткич нурланишида, частота узилиш (пауза) каби юборилади

Иш шароитидаги радиоимпульс частота юборилиши . . . . . . . . . . . . . .

(800 ± 25) кГц



Частота паузаси қуйидаги чегарада ётади:




Таянч частота (Fоп) . . . . . . . . . . . . . . . . .

(2080 ± 80) Гц (МАРЗ-2-1)
(2080 ± 80) Гц (МАРЗ-2-2)

Температура сигнал частотаси . . . . .

50 Гц... (Fоп – 25 Гц)

Нисбий намлик сигнал частотаси . . .

1400 Гц... (Fоп – 50 Гц) (МАРЗ-2-1)
500 Гц... (Fоп – 50 Гц) (МАРЗ-2-2)

СВЧ генераторининг нурланишида паузанинг узоқлиги . . . . . . . . . . . . . .

(65 ± 15) мкс (МАРЗ-2-1)
(240 ± 40) мкс (МАРЗ-2-2)

Радиозонд массаси . . . . . . . . . . . . . . .

430 г

Одатда аэрологик станцияларда учириш учун икки ёки ҳатто бир неча радиозондлар тайёрланади. Бу амал радиозонд учириладиган пайтда носозлик келиб чиққан ҳолларда тезда бошқасига алмаштириш учун қилинади.
Радиозонднинг ўлчайдиган буғинларни тайёрлаш, унинг ташқи кўрикдан ўтказиш ва градуировкаланган графикларда ёзилган номери, радиозонднинг тегишли буғинларига ўйиб ёзилган ёки бириктирилган номерларига мослигини солиштириб кўришдан иборат бўлади.
Радиозондни учиришга тайёрлашнинг жуда муҳим босқичларидан бири радиоблокни текширишдан иборат бўлиб, радиозондни бутун учиш давомида нормал ишлашини таъминлайди.
Радиоблокнинг электрик параметрларини аэрологик станциялардаги КИПАС–1М, ўзгармас ток манбаи (Б5–45) ва радиозондни КИПАС–1М га улаш учун мўлжалланган МАРЗ/П4 мослама мажмуалари ёрдамида текшириш ўтказилади. Радиозонд улангандан кейин қуйидаги техник хусусиятлари кетма–кет текширилади:

Агар текширилган характеристикалар паспортда келтирилган маълумотларга мос тушмаса, яъни йўл қўйилган чегарадан юқори бўлса, у ҳолда радиозонд бракка чиқарилади.
Асбобларни аэрологик станцияларга ташиш ва сақлаш учун талаб қилинган шартларга риоя қилинса, МАРЗ радиозондни ишлаб чиқарувчи завод унинг сифатини кафолатлайди, яъни 120 мин ичида тўхтамасдан ишлаш эҳтимоллиги 0,95 дан, радиоблокнинг ўртача ишлаш давомийлиги 30 соатдан, градуировка сақланиш муддати 18 ойдан кам бўлмаслиги шарт.
28-МХМ-0,1 батареясини тайёрлаш МАРЗ русумли радиозондларни эксплуатация қилиш бўйича Инструкцияда тўла ёритилган. Батареяни сувдан чиқариб олингандан кейин МАРЗ/П5 мосламаси ёрдамида уни активизация қилинади. Радиозондни йиғиш махсус тагликда бажарилади. Йиғиш кетма–кетлиги Услубий кўрсатмаларда батафсил тафсивланган.
Тайёрланган ва йиғилган радиозонд (батареяси уланмаган) учиришдан 20 мин олдин назорат текширувдан ўтказиш мақсадида аэрологик будкага солинади. Аэрологик будка (А-51-1) одатда метеорологик будкага нисбатан каттароқ бўлиб, албатта вентиляцияланадиган қурилма билан жиҳозланади. Радиозонд аэрологик будкага вертикал ҳолатда шундай осилтириладики, температура датчиги психрометрик термометрнинг резервуари билан бир хил сатҳда ва унга етарлича яқин (оралиқ масофаси 3-5 см) жойлашсин (3.5-расм).
Р

3.5-расм. МАРЗ радиозонднинг метеорологик
будкада жойлашуви.
адиозондни назорат текширув ўтказишдан мақсад, атмосферани зондлаш учун яроқлилигини аниқлашдан иборат. Чунки траспортировка пайтидаги ёки нотўғри шароитда сақланганлиги натижасида радиозонд хусусиятларининг аниқлигини бузилишига олиб келиши мумкин.
Истеъмол батареяси аэрологик будкадаги вентиляция билан бир вақтда бевосита текшириш бошланишидан олдин уланади. Айни бир вақтда РЛС оператори антеннани радиозондга тўғрилайди ва радиозонд сигнали бўйича РЛС ни созлайди.
Аэрологик будкада температура ва намликни ўлчаш учун, намунавий асбоб сифатида аспирацион психрометрдан фойдаланилади.
Агар температура –10 °С дан паст бўлса, у ҳолда радиозонднинг намлик кўрсаткичини сочли гигрометр кўрсаткичи билан солиштиради.
Техник-аэролог томонидан телефон орқали берилган tқуруқ ва tҳўл (ёки tқуруқ ва u (%) сочли гигрометр бўйича) қийматларни оператор РЛС регистрация тасмасига (лента) ва ТАЭ-4б жадвалига ёзиб қўяди.
Психрометрик жадвал ёрдамида нисбий намлик u (%) ни аниқлайди, tпсихр ва uпсихр қийматларни тасмага ёзиб қўяди. РЛСнинг стрелкали асбоблари бўйича визуал ҳисоблар қилади ва мос равишда РЛС тасмасига икки циклдан иборат коммутацияли (Fоп. 1, Ft1 ,Fu1, Fоп. 2, Ft2 ,Fu2, Fоп. 3, Ft3, Fu3) телеметрия частота қийматларни тасмага ёзиб қўяди. Айни бир вақтда бу частоталар тасмага автоматик тарзда печать қилинади.
Учишолди текширувнинг ишлов тартиби қуйидагича бажарилди:
визуал ҳисобланган телеметрия частота қийматларни ва автоматик регистрация қилинган мос маълумотларни бир-бирига мувофиқлиги аниқланади, уларнинг фарқи 1 Гц дан ортмаслиги керак. Таянч частота қийматлари (Fоп. 1, Fоп. 2, Fоп. 3) бир-биридан ± (1 ÷ 2) Гц фарқ қилиши мумкин;
таянч частота қийматларини паспортдаги маълумотлар билан солиштиради. Fоп нинг ўлчанган қийматлари МАРЗ-2-1 учун 2000 – 2160 Гц ва МАРЗ-2-2 учун 1040 – 1120 Гц чегарадан чиқмаслиги керак;
температура ва намлик учун Y-параметр (частоталар нисбати) қийматини қуйидаги формула бўйича ҳисоблайди
Yt = Ft2/ Fоп. 3 ва Yt = Fu2/ Fоп. 3;
радиозонддан ўлчанган tр/з ва uр/з қийматларни функция ёрдамида қайта ўзгартириб, Yt ва Yt параметрларнинг ҳисобланган қийматлари бўйича аниқлайди;
температура ∆t = tпсихр – tр/з ва нисбий намлик ∆u = uпсихр – uр/з фарқларини ҳисоблайди ва уларни қуйидаги рухсат этилган қийматлари билан солиштиради: |∆t| ≤ 1,2 °С: |∆u| ≤ 20 %.
Юқорида қайд этилган барча шартлар бажарилганда радиозонд учиришга яроқли саналади. Назорат текшириш натижалари радиозонд маълумотларини ишлов бериш ТАЭ-4б жадвалига ёзиб қўйилади.
МАРЗ русумли радиозондларни кўтариш № 150 латекс қобиғли шар ёрдамида бажарилади. Қобиқни водород (гелий) газлари билан тўлдириш меъёри йил вақти ва атмосфера ҳолатига боғлиқ бўлади:
қуруқ атмосфера учун шамол тезлиги 10 м/с дан кам бўлганда шар қобиғи радиозонд массаси плюс 1000 – 1500 г юкни эркин кўтариш кучига етгунча тўлдирилади;
ҳўл атмосфера учун шамол тезлиги 10 м/с дан юқори бўлганда шар қобиғи радиозонд массаси плюс 2000 – 2500 г юкни эркин кўтариш кучига етгунча тўлдирилади.
Шар қобиғини тўлдириш меъёри, радиозонд учирилгандан кейин 50 – 60 мин вақт ўтганда 100 гПа сатҳга чиқиши учун кўтариладиган тезликни таъминлаши зарур. Одатда қобиқ илмоғи 10 м, лекин қуёшнинг юқори баландликларида қобиқ сояси радиозондга тушмаслиги учун илмоқ узунлиги 30 м бўлиши зарур.
Радиозонд учирилган заҳотиёқ метеорологик кузатув қилинади, унинг натижалари ТАЭ-4б жадвалининг «Учириш вақтидаги кузатув» («Наблюдения в момент выпуска») графасига ёзиб қўйилади.
Радиозондларни учириш ҳар суткада икки ёки тўрт марта стандарт вақтларда (ўртача гринвич вақти билан) бажарилади: 00 с 30 мин, 06 с 30 мин, 12 с 30 мин, 18 с 30 мин. Учириш вақтидан ± 5 мин оғишга рухсат берилади.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling