9-маъруза электр занжири ва унинг элементлари. Электр занжирларининг асосий қонунлари


Электр занжирларининг асосий қонунлари


Download 368 Kb.
bet2/6
Sana16.03.2023
Hajmi368 Kb.
#1278911
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
9-маъруза

Электр занжирларининг асосий қонунлари


Oм қонуни электр занжирига оид асосий қонун бўлиб, занжирдаги ток ва кучланиш ўзаро қандай нисбатда боғланганлигини ифодалайди. Бу қонунга кўра тармоқланмаган берк занжирдаги (контурдаги) ток ЭЮК га тўғри пропорционал, занжирнинг тўла қаршилигига тескари пропорционалдир. Мазкур қонунга биноан 1.4-расмда кўрсатилган электр занжирдаги ток қуйидагича ифодаланади:


= (1.5)
Бу ерда r - манбанинг ички қаршилиги; - электр узатиш линия симининг қаршилиги; ro+ RT - занжирнинг тўла қаршилиги; RT =Rл+Rн - ташқи занжирнинг қаршилиги:
(1.5) формула берк контур учун Om қонунини ифодалайди. Шунингдек, ЭЮК манбаи бўлмаган электр занжирининг исталган қисми учун ҳам тадбиқ этиш мумкин. У ҳолда занжирнинг бв қисмидаги (1.4 ва 1.5-расмлар) ток:


(1.6)



1.4-расм


1.5-расм

бундан


Демак, Rн қаршилигида кучланишнинг пасайиши у орқали ўтган токнинг мазкур қаршиликка кўп айтмасига тенг.
К ирхгоф қонунлари мураккаб (икки ва ундан ортиқ контурли) электр занжирларни ҳисоблаш ва уларнинг электр ҳолатларини тўла аниқлаш учун хизмат қилади. Мураккаб занжирлар учун тармоқ, тугун ва контур тушунчалари қўлланади. Тармоқ - электр занжирининг маълум бир қисми бўлиб, кетма-кет бирлаштирилган қаршиликлар (резисторлар), энергия манбалари ва ҳоказолардан иборат. Тугун - электр занжирининг учта ва ундан ортиқ тармоқларининг бирлашган жойи. Контур- занжирининг бир неча тармоқларидан иборат ёпиқ йўл. Масалан, 1.6-расмдаги электр занжири бешта тармоқ (булардан иккитасининг энергия манбаи бор) иккита тугун ва тўққизта контурдан иборат.
Кирхгофнинг биринчи қонуни (токлар қонуни) электр занжирининг тармоқланиш тугунидаги токларнинг қандай тақсимланганлигини ифодалайди. Бу қонунга кўра, электр занжирининг тармоқланиш тугунига келаётган ва ундан чиқиб кетаётган токларнинг алгебраик йиғиндисига нолга тенг. Чунончи, 1.6- расмдаги электр занжирининг А тугуни учун
(1.7)
деб ёзиш мумкин. Бунда тармоқланиш тугуни келаётган токларни «+» ишора ва ундан чиқиб кетаётган токларни «–» ишора билан олган бўламиз. Умумий ҳолда
(1.8)

Download 368 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling