9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


Download 185.42 Kb.
bet35/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

Юза қоидаси. Асосий алмашинув катталиги 1кг тана вазнига нисбатан олинганда сутэмизувчиларда кескин фарқ қилади: ҳайвон қанча кичик бўлса унда асосий алмашинув шунча катта. Агар модда алмашинув жадаллиги 1м 2
тана юзасига нисбатан олинса улардаги фарқ унча катта бўлмайди. Макс Рубнер 1868 йили энергия сарфи (алмашинув жадаллиги) тана юзаси катталиги тўғри пропорционал эканлигини аниқлади. Тана юзаси қанча катта бўлса организмда иссиқлик йўқотиш шунча юқори бўлади, натижада йўқотилган иссиқликни қоплаш учун организм кўпроқ иссиқлик ишлаб чиқара бошлайди.


Озиқланишнинг назарий асослари. Ҳар бир одам организмидаги модда алмашинувининг ўзига хослигига қараб маълум бир овқатли моддаларни истеъмол қилиши зарур бўлади. Мувозанатлашган озиқланиш (А.А.Покровский) назариясига биноан овқат таркибидаги моддалар миқдори ва нисбати организмнинг физиологик эхтиёжига мос келиши зарур. Истеъмол қилинган овқат, ўзлаштирилиш даражаси ҳисобга олинган ҳолда, асосий алмашинув, овқатли модданинг специфик- динамик таъсири ва иш бажаришга ишлатилган умумий энергетик сарфни қоплаши зарур. Кунлик истеъмол қилинган овқатнинг калорияси энергетик сарфдан мунтазам равишда ортиқ бўлса организмда ёғ депоси ортади. Таомлар таркибида оқсил, ёғ ва карбонсувлар мувозанатда бўлишлари керак. Организмдаги ҳам энергетик ҳам пластик эхтиёжни қондириш учун уларнинг энергетик қиммати қуйидаги нисбатда – 15:30:55 % бўлишлари зарур. Шунингдек таом таркибидаги алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислоталари, карбонсувлар таркибидаги мономерлар миқдори ва балласт моддалар (целлюлоза, пектин ва б.) мувозанатда бўлишлари шарт.
Адекват озиқланиш (А.М.Уголев) назариясига асосан, овқатли моддалар ва ҳазм ферментлари таркиби мос келлишлари керак. Бу назарияда хазм уч босқичдан иборат эканлиги ва озиқланиш манна шу босқичларга мос бўлиши кераклиги таъкидлаб ўтилган. Масалан, лактаза етишмовчилигида сут мос келмайдиган овқат ҳисобланади. Бу назарияга асосан, бирламчи нутриентлар ҳазм ва сўрилиш жараёнида шаклланса, иккиламчи озиқ моддалар ичакдаги микроорганизмлар фаолияти натижасида ҳосил бўлади. Микроорганизмлар тасирида ҳосил бўлган моддалар фақатгина энергетик ва пластик қимматга эга бўлмасдан, бошқа физиологик жараёнларга (иммун, ҳимоя, хулқ атвор) ҳам таъсир қилиши аниқланган. Овқат рациони тузиш тарзлари. Нормал ҳаёт фаолияти, яхши кайфият, юқори иш қобилияти, ҳар хил юқумли касалликларга қаршилик қилиш, ўсиш ва ривожланишларни 114 таъминлаш учун озиқланиш организмнинг пластик ва энергетик, минерал тузлар, витаминлар ва сувга бўлган эхтиёжини тўла қондириши керак. Овқат рациони тузиш (яъни, одам учун бир суткада зарур бўлган овқатли моддалар таркиби ва миқдори) қуйидаги тарзда амалга оширилади:
Овқат рациони тузиш асослари. Нормал ҳаёт фаолияти, яхши кайфият, юқори иш қобилияти, ҳар хил юқумли касалликларга қаршилик қилиш, ўсиш ва ривожланишларни 114 таъминлаш учун озиқланиш организмнинг пластик ва энергетик, минерал тузлар, витаминлар ва сувга бўлган эхтиёжини тўла қондириши керак. Овқат рациони тузиш (яъни, одам учун бир суткада зарур бўлган овқатли моддалар таркиби ва миқдори) қуйидаги тарзда амалга оширилади:

  • Рациондаги оқатлар энергияси организмнинг энергетик сарфини қоплаши зарур.

  • Овқатли моддаларнинг калорик қимматини аниқлаш учун 100 г овқат таркибидаги оқсил, ёғ ва карбонсувларнинг фоиз миқдори ва калориялилигини кўрсатувчи жадвалдан фойдаланилади.

  • Овқатли моддалар изодинамияси қонунидан фойдаланилади, яъни оқсил, ёғ ва карбонсувлар энергетик қиммати ҳисобга олинган ҳолда бир-бирининг ўрнини босиши мумкин. Масалан, 1 г ёғ (9,3 ккал) 2,3 г оқсил ёки карбонсув ўрнини босиши мумкин. Лекин бу бир-бирининг ўрнини босиш фақат қисқа муддат давомида бўлиши мумкин , чунки овқатли моддалар энергетик вазифадан ташқари пластик вазифани ҳам бажарадилар.

  • Овқат рационида ҳар бир гурух ишчилари эхтиёжини қондирадиган оптимал миқдорда оқсил, ёғ ва карбонсувлар бўлиши керак, масилан 1 гуруҳ ишчилари учун суткалик рационда 80-120 г оқсил, 80-100 г ёғ ва 400-600 г карбонсувлар бўлмоғи зарур. Рацион таркибидаги оқсил, ёғ ва карбонсувлар нисбати 1:1,2:4 бўлиши керак.

  • Рациондаги овқат организмнинг витаминга, минерал туз ва сувга бўлган эхтиёжини тўла қондириши ҳамда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарни ўзида сақлаши зарур.

  • Оқсил ва ёғларнинг суткалик миқдорини 1/3 қисми ҳайвон маҳсулоти сифатида бўлиши керак.

  • Рациондаги овқат калорияси овқатланиш миқдорига тўғри тақсимланиша керак. Биринчи нонушта суткалик энергиянинг 25-30 %, иккинчи нонушта 10-15 %, тушлик 40- 45 %, кечки овқатланиш эса 15-20 % қисмини ташкил қилиши керак.


  1. Моддалар ва энергия алмашинучви ҳақида тушунча

  2. Оқсиллар алмашинуви. Азот баланси

  3. Углеводлар алмашинуви

  4. Ёғлар алмашинув

  5. Сув ва минерал тузлар алмашинуви

  6. Сувда ва ёғда эрийдиган витаминлар

  7. Энергия сарфи нималарга боғлиқ?

  8. Бевосита ва билвосита калориметрия.

  9. Тўғри овқатланишнинг физиологик асослари нимада?

Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling