Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


-расм. Сукук эмиссия қилувчи мамлакатлар сонининг ўсиш


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

 
2.11-расм. Сукук эмиссия қилувчи мамлакатлар сонининг ўсиш 
тенденцияси
68
 
68
Sukuk report: A comprehensive study of the global sukuk market. International Islamic Financial Market 2013-
2019 маълумотлари асосида Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 
17 
22 
28 
31 
34 
34 
36 

10 
20 
30 
40 
2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017 2018 


57 
Жаҳон бўйича жами 36 мамлакат сукук эмитенти ҳисобланиб
(2.11-расм), минтақалар бўйича таҳлил қилинганда сукукларнинг энг катта 
ҳажми Осиёга тўғри келади ва 96,7 %ни ташкил этади. 2000 йилга қадар 
жаҳон бўйича фақат Малайзия сукук чиқарган бўлса, 2010 йилда 
мамлакатлар сони 17 тага ва 2018 йил якунига келиб, 36 тага етган. Аммо 
Халқаро ислом молия бозори (IIFM) ташкилотининг 2019 йилги ҳисоботида 
Эрон сукук эмиссия қилган мамлакатлар қаторида қайд этмаган. Ваҳоланки 
2018 ва ундан аввалги ҳисоботларда бу мамлакат маълумотлари келтирилган. 
Ушбу қимматли қоғоздан фойдаланишга бўлган саъй-ҳаракатлар бошқа 
давлатларда ҳам мавжудлиги инобатга олинса, эмитентлар рўйхати яна 
ортишини прогноз қилиш мумкин. 
Сукук эмиссиясини амалга оширган 36 мамлакат таркибида АҚШ, 
Буюк Британия, Люксембург, Германия, Япония ва Франция сингари 
иқтисодиёти тараққий этган мамлакатлар қайд этилганлиги (2.12-расм) 
исломий қимматли қоғозларни анъанавий молия бозорларида ҳам жорий 
этиш мумкинлигини яққол кўрсатади. 
2.12-расм. Жаҳоннинг айрим иқтисодиёти ривожланган 
мамлакатларида сукук эмиссияси ҳажмининг ўсиш тенденцияси
(млн. АҚШ доллар)
69
 
69
Sukuk report: A comprehensive study of the global sukuk market. International Islamic Financial Market 2013-
2019 маълумотлари асосида Тадқиқот натижасида муаллиф томонидан тузилган. 

400 
800 
1200 
1600 
2000 
Буюк 
Британия 
АҚШ 
Люксембург 
Германия 
Япония 
271
767
123
100
282
687
934
60
178
1027
190
1368
1367
280
206
1719
2010 
2013 
2014 
2015 
2016 
2017 
2018 


58 
Кейинги йилларда Буюк Британияда ислом молияси, хусусан, исломий 
қимматли қоғозлар сектори тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда.
2013-2018 йилларда сукук эмиссияси ҳажми йиллик ўртача 50 %дан ошиши 
кузатилган. Бугунги кунда Лондонда жаҳондаги кам сонли ислом молияси 
ҳабларидан бири ташкил этилганлиги юқоридаги фикрларни асослайди. 
Қолган иккита ҳаб Малайзия ва БААга тегишли ҳисобланади. 
Изланишлар кўрсатадики, жаҳон амалиётида сукук фаолияти бўйича 
энг катта улуш ҳамда тажриба Малайзига тегишли. Сукукларнинг қиймати 
бўйича кейинги ўринларда турувчи Саудия Арабистони ва БАА ёки сукук 
чиқариш бўйича тажрибани акс эттирувчи кўрсаткич – эмиссиялар сони 
бўйича иккинчи бўлган Баҳрайн мамлакатларининг иқтисодиёти нефть-газ 
саноатига юқори даражада боғлиқлиги сабаб мазкур мамлакатларга нисбатан 
кўпроқ Малайзия ҳамда бошқа минтақа мамлакати сифатида сўнгги йилларда 
ўсиш суръати бўйича Малайзиядан кейинги ўринда турувчи Туркия 
тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқ. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling