Агрoсанoат мажмуасининг инфратузилмаси ва таркибий тузилмаси


• айрим соҳаларда монополлик даражаси юқори. Хизмат кўрсатувчи корхоналар асосан монопол ҳолдадирлар


Download 0.82 Mb.
bet4/7
Sana04.01.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1077243
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
5-mavzu ASM

айрим соҳаларда монополлик даражаси юқори. Хизмат кўрсатувчи корхоналар асосан монопол ҳолдадирлар;

• фермерлар ва деҳқонларнинг мавқеи ушбу бозорда пастдир;

• хизматнинг барча турлари ҳам яхши шаклланган ва ривожланган эмас.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмасининг ривожланишини шартли равишда тўрт босқичга бўлиш мумкин

  • I – босқич 1995 – 2001 йилларни қамраб олган бўлиб, қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмасининг шаклланиш даври ҳисобланади.
  • II – босқич (2002 – 2006 йиллар) – қишлоқ ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга оид ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган ва фермерларга хизмат кўрсатувчи инфратузилма объектлари давлат дастурлари асосида шакллантирилган.
  • III–босқич 2006–2016 йилларни ўз ичига олиб, бу даврда Республикада хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш дастурлар асосида амалга оширилиб хизмат турларини кенгайтириш, сифат даражасини яхшилаш ва истиқболли фермер хўжаликларининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашадиган хизмат турларини жадал ривожлантиришга эътибор берилган.
  • IV-босқич 2017 йилдан бошланади. Бу давр Ўзбекистонни ижтимоийиқтисодий ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурини қабул қилиниши билан бошланади.

Агросаноат мажмуаси инфратузилмасини ташкил этиш ва ривожлантиришда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш мақсадга мувофиқ:

  • мажмуа тармоқлари, корхоналарининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма хизматларига бўлган реал талабларини ҳисобга олиш;
  • инфратузилма хизматлари нархларининг ишлаб чиқарувчилар учун маъқул бўлишига эришиш (лозим бўлганда давлатнинг иқтисодий дастаклар орқали аралашувини жорий этиш ва рақобатни ривожлантириш орқали);
  • инфратузилма субъектлари фаолиятини тартибга солиб туриш йўлларини топиш;
  • инфратузилма хизматлари бозорида рақобатни кучайтириш, монополияга йўл қўймаслик;

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling