Al bukhariy university nodavlat oliy ta’lim muassasasi “tаsdiqlаymаn” M. Axmedov


Download 2.32 Mb.
bet26/126
Sana17.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1706606
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   126
Bog'liq
DINSHUNОSLIK умк 2022 23 ,05,22

МУҚАДДАС
МАТНЛАРИ

Будда ҳар бир ҳикмат ва ўгитни шогирдлари қалбига жой этиш ва айтган сўзларининг маъносини
англашга ўргатиш мақсадида ўз панд–насиҳатларини ёзиб олишларига йўл қўймаган. Шунга кўра, Будданинг таълимоти бир неча аср давомида оғиздан–оғизга ўтиб, шогирдлари тилидан баён этиб келинган.
Буддавийлик қоидалари ва ахлоқий тамойилларини ўзида мужассам этган ва бугунги кунда дин издошлари томонидан муқаддас, деб эътироф этиладиган “Типитака” (ёки “Трипитака”, санскритча – “Уч сават донолик”) милоднинг бошларида китоб шаклига келтирилган. Ҳозирда “Типитака”нинг илк қўлёзма нусхаси Шри Ланка (Цейлон) да сақланади. “Типитака” учта катта бўлимдан иборат.
Биринчи бўлим – “Виная–питака” (санскритча – “Ахлоқий меъёрлар китоби”) буддавийлар жамоаси “сангҳа” таркибига кириш тартиби, роҳибларнинг хулқ–атвори ҳамда диний кўрсатмаларга риоя қилиш қонун–қоидалари ва унга амал қилинмаган тақдирда бериладиган жазолар тавсифини ўз ичига олади.
Иккинчи бўлим – “Сутта–питака” (санскритча – “Дуолар китоби”) ҳажм жиҳатдан саватларнинг энг каттаси ҳисобланади. Унда асосан “тўрт асл ҳақиқат” ҳақида сўз юритилади. Будда таълимоти шогирдлари тилидан масал, суҳбат, насиҳат, афсона, ҳикматли сўз, достонлар шаклида баён этилган. Шунингдек, ушбу бўлимда Будда жамоаси (“сангҳа”)нинг тузилиши ва унинг шогирдларига оид маълумотлар ҳам келтирилади.
Учинчи бўлим – “Абҳидҳарма–питака” (санскритча – “Диний–фалсафий масалалар китоби”)да диний таълимотнинг асосий қоидалари ифодаланиб, буддавийлик амалиётининг фалсафий мазмун–моҳияти очиб берилган. Матн ёзилиш услуби ва тили мураккаблиги учун буддавий роҳиблар уларни фақат устозларидан таълим олиш йўли билан ўзлаштирганлар.
“Типитака” матнларига вақт ўтиши билан ўзгартиш, тузатиш ва қўшимчалар киритилган. Бундай ўзгаришлар буддавийликда ўзига хос йўналишлар пайдо бўлишига замин яратган.
“Типитака”нинг илк матни санскрит тилида ёзилган бўлса ҳам, вақт ўтиб асл матнлар йўқолиб кетгани учун фақат тибет, хитой ва япон тилларига таржима қилинган намуналари сақланиб қолган. Мазмунан “веда” (санскритча – муқаддас билим) ва браҳманлик фалсафий қарашларидан холи бўлган буддавийлик манбалари, ўзининг оммабоп услубдаги талқини билан оддий халққа тушунарли бўлган. Масалан, “маҳаяна” айнан шу хусусияти туфайли буддавийликни Жанубий ва Жанубий Шарқий Осиёга ёйилишини таъминлай олган. Милоднинг биринчи асридан бошлаб буддавийлик Хитой, Корея, Япония Шри Ланка, Бирма, Таиланд, Вьетнам, Камбоджа, Лаос сарҳадларигача етиб борган.


Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling