Андижон Давлат Университети, Физика –математика факультети ўқитувчилари А.Абдурахимов, Х.Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига
Т А Қ Р И З
“Физика ва астрономия тарихи” фанидан маъруза матнлари физика-астрономия бакалавр ихтисослигидаги талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда намунавий дастурда кўрсатилган барча мавзулар қамраб олинган. Матнни унда акс эттирилган тарихий маълумотлар янада тушунарли бўлишини таъминлайди. Айрим мавзулар Интернет тармоги орқали олинган янги маълумотлар билан бойитилган.
Маъруза матни икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисмида астрономия тарихига оид 5 та маъруза, иккинчи қисмида эса физика тарихига оид 12 та маъруза келтирилган ва жаъми 54 саҳифани ташкил этади. Ундаги маълумотлар талабаларни фандан тўла тушунчага эга бўлиши учун етарли деб хисоблайман. Ушбу матндан коллеж ва лицей талабалари фойдаланиши ҳам мумкин.
Тақризчи : АҚХИ доценти П.ф.н. М.Исақов
Андижон Давлат Университети Физика – математика факультети ўқитувчилари А.Абдурахимов, Х.Мадаминов лар томонидан ёзилган “Физика ва астрономия тарихи” фанидан маъруза матнларига
Т А Қ Р И З
Маъруза матни 54 бет, 17 та маърузадан ташкил топган. Матндаги фикрларни ёритиш учун тарихий асарлардан олинган лавўалардан фойдаланилган. Ушбу маъруза матнлари физика-астрономия бакалавр ихтисослигига физика курсида ўтиладиган “Атом ва ядро физикаси” фани учун мўлжалланган. Матнда намунавий дастурда кўрсатилган фанлар бўйича мавзулар мавжуд. Ундан ташқари хозирги адабиётларда кўрсатилмаган жуда кўп қўшимча мавзулар етарлича батафсил баён этилади. Ушбу мавзулар талабаларни мустақил ишларини бажаришда фойдаланишлари мумкин.
Хозирда кенг ўрганилаётган Маъмун академияси, Улуғбек расадхонаси ҳақидаги тарихий маълумотларга ҳам тўхталиб ўтилган. Ўйлайманки, маъруза матни унга қўйилган талабаларга жавоб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |