Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


Юқоридаги ҳолатни ечими юзасидан фикрларингизни билдиринг


Download 18.68 Kb.
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi18.68 Kb.
#1557052
1   2   3   4
Bog'liq
Mannonov Nabijon BSS

Юқоридаги ҳолатни ечими юзасидан фикрларингизни билдиринг:
1. Фуқаро Н.Хидировнинг оиласи кам таъминланган оила деб эътироф этилган бўлса, унинг 3 нафар 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бўлса-да, нега болалар нафақаси сўраб муражаат қилган аризасига рад жавоби келган?
2. Кам таъминланган оила деб топилган маълумотнома фуқаро Н.Хидиров учун қандай имтиёз беради?
3. Ушбу маълумотнома қанча муддатга амал қилади?


Ечими:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрда “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 654-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 20-бандининг к) қисмига кўра расмий даромад манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган меҳнатга лаёқатли оила аъзоси мавжуд бўлганда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади.
Фуқаро Н.Хидиров иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилганида ёки ишсиз деб меҳнат органларида ҳисобда турганида унинг фарзандаларига болалар нафақаси тайинланган бўларди. Бу ҳолат, фуқаро лоқайдлиги, меҳнатга лаёқатли бўла туриб, иш изламаганлиги билан изоҳланади.


2. «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонунчилик ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган тартибда бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир. Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хизматлардан фойдаланиш ва имтиёзларни олиш учун «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)га Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 3 дақиқа ичида маълумотнома тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарорининг 3-иловасида келтирилган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар қуйидагилардан иборат:

  • Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш.

  • Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш.

  • Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш.

  • Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш.

  • Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш.

  • Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, «Баркамол авлод» марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш.

  • Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез — ортопедия буюмлари билан таъминлаш.

  • Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш ва бошқалар.



3. “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 9-бандига мувофиқ, ушбу маълумотнома оила (шахс) «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган ойдан бошлаб ўн икки ой давомида амал қилади.
Download 18.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling