Булунғур туман -сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ташаббус доирасидаги 4-ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш


она тили ва адабиёт ўқитувчиси: З.Мирзанова


Download 44.65 Kb.
bet5/17
Sana17.06.2023
Hajmi44.65 Kb.
#1537966
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
китоб такдимоти 2020 й

она тили ва адабиёт ўқитувчиси: З.Мирзанова
АКМ ходими: Г.Ахрарова
«ТАСДИКЛАЙМАН»
Булунғур туман 1-сон
касб-хунар мактаби директори
___________ М.Номазов
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг буш вактини мазмунли ташкил этиш буйича 5 ташаббус доирасидаги 4 ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича “Ёш китобхон” тўгараги аъзолари
ўртасида Ҳамид Олимжон таваллуд топган куни муносабати
билан ўтказилган тадбир
БАЁНИ
12.12.2020 йил Касб-хунар мактаб фаоллар зали
Қатнашди: 1-сон касб-ҳунар мактаби директори М.Номазов, директор ўринбосарлари, мактаб она тили ва адабиёт ўқитувчиси З.Мирзанова, АКМ ходими, мактаб ”Ёшлар иттифоқи” етакчиси Ш.Қаршибоев, педагог ўқитувчилар, 1-гурух 30 нафар, 2-гурух 27 нафар, 3-гурух 30 нафар, 4-гурх 30 нафар, 5-гурух 27 нафар, 6-гурух 26 нафар, 7-гурух 27 нафар, 8-гурух 25 нафар, 9-гурух 26 нафар ўқувчилар.
Булунғур туман 1-сон касб-ҳунар мактабида Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 ташаббус доирасидаги 4 ташаббус “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича “Ёш китобхон” тўгараги аъзолари ўртасида Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.Тадбирда “Ёш китобхон” тўгараги аъзолари бўлган иқтидорли талабалардан Исоқулов Шерзод, Махрамов Жамшид, Муродқосимов Шерозбек, Насириддинов Абдулазиз, Аралқулова Нозима, Аюдуллаева Азиза, Абдурахимова Дурдона, Бахтиёров Миржалол, Бозорова Нодира, Кенжабоева Гавхарлар томонидан шоирнинг ва унинг умр йўлдоши Зулфияхонимнинг ижодидан шеърлар ва шеърларга басталанган қўшиқлар ижро этилди.Шоирнинг “Ўрик гуллаганда” шеъри биринчи босқич талабалари томонидан қўшиқ қилиб ижро этилди. Айниқса, ёшлар ўртасида “Энг гуллаган ёшлик чоғимда” қўшиғи тадбир иштирокчиларига илиқ таассурот қолдирди.“Ёш китобхон” тўгараги рахбари З.Мирзанова Х.Олимжон хақида гапирар экан, қуйидаги “Муқанна” драммасидан келтирилган парчани гўёки, шоир ўзи учун битгандай эканлигини айтиб, қуйидаги мисраларни тадбир иштирокчиларига ҳавола қилди.
Халққа айтинг, мен асло ўлганим йўқ
Ёв қўлида таслим хам бўлганим йўқ
Мен халқимнинг юрагида яшайман
Эрк деганнинг тилагида яшайман
Тадбир сўнгида С.Омонов сўзга чиқиб, шоир ижодининг бетакрорлиги, бахт ва шодлик куйчиси эканлигини таъкидлаб, тадбир иштирокчиларига омад тилади.Мактаб директори М.Номазов иқтидорли талабаларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, мақтов ёрдлиғи ва эсталик совғалар билан тақдирлади.

Download 44.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling