Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таваккалга тайёрлик даражасини аниқлаш" методикаси
- 2 балл
30 баллдан юқори. Сизнинг ахлоқий-этик хусусиятларингиз жуда паст. Ўз маънавий қиёфангиз тўғрисида ўйлаб кўришингиз ва уни ўзгартиришингиз талаб этилади. Сиз билан шериклик муносабатларини ўрнатиш қийин. Сизни на „бошлиқ" на „бўйсунувчи" сифатида қабул қилиш мумкин.
„Таваккалга тайёрлик даражасини аниқлаш" методикаси Йўриқнома. Сўралаётган ҳаракатларни амалга оширишга тайёргарлик даражангизни баҳоланг. Қуйида берилган 25 та саволга ушбу чизма бўйича балл қўйиб жавоб беринг: 2 балл — тўлиқ қўшиламан, тўлиғича „ҳа"; Қ 1 балл — „йўқ" дан кўра кўпроқ „ҳа"; Қ 0 балл — „ҳа" ҳам эмас, „йўқ" ҳам эмас, иккаласининг ўртаси; 1 балл — „ҳа" дан кўра кўпроқ „йўқ" дейиш мумкин; 2 балл — тўлиғича „йўқ". 1.Оғир дардга чалинган одамга тезроқ ёрдам кўрсатиш учун белгиланган тезликни нормадан оширишингиз мумкинми? 2.Агар жуда яхши маош тўлашни ваъда беришса, узоқ муддатли ва хавфли экспедицияга боришга розилик берармидингиз? 3.Қочиб кетаётган хавфли душман, қуролланган ўғрининг йўлини тўса оласизми? 4.Соатига 100 км тезлик билан ҳаракатланаётган поезднинг ёнида машинангизда кетишга қўрқмайсизми? 5.Уйқусиз ўтказган кунингизнинг эртасига нормал ишлаб кетаверасизми? 6.Совуқ дарёни биринчи бўлиб олдинда сузиб ўта оласизми? 7. Қайтариб беришига тўла ишонмаган тақдирда ҳам дўстингизга катта микдорда пул қарзга бериб тура оласизми? Сизни хавфсиз деб ишонтиришган тақдирда шерни ўргатувчиси билан бирга шернинг қафасига киришга журъат қиласизми? Ташқаридан қўллаб туришган пайтда жуда баландликка тирмашиб чиқа олармидингиз? 10. Машқсиз елканли қайиқни бошқара оласизми? 11. Югуриб кетаётган отнинг жиловидан ушлашга журъат қиласизми? Ўн стакан пиво ичиб олган такдирда велосипедни бошқариб кета оласизми? Парашютдан сакрай оласизми? Зарурат бўлиб қолса, Тошкентдан Москвагача билетсиз кета оласизми? Яқиндагина автоҳалокатда оғир жароҳатланган танишингиз билан, у рулда бўлгани ҳолда автотурнирга чиқишга журъат қила оласизми? Ўт ўчирувчилар тентига ўн метрлик баландликдан сакрай оласизми? Узоқ муддат мобайнида тўшакда ётишни талаб қиладиган касалликдан қутулиш учун мураккаб операцияга розилик билдира оласизми? Соатига 50 км тезликда ҳаракатланаётган юк вагонидан сакрай оласизми? Олти кишига мўлжалланган лифтга шошиб турган пайтингизда еттинчи киши бўлиб чиқиб олишингиз мумкинми? Катта пул эвазига кўзингиз боғлиқ ҳолда серқатнов кўчадан ўта оласизми? Ҳаёт учун хавфли, лекин юқори маошли ишга розилик берармидингиз? Кучли маст қилувчи ичимлик истеъмол қилгач, фоизларни ҳисоблай оласизми? Бошлиқнинг юқори кучланишли симни ушлай оласизми? Қисқа муддатли тушунтиришлардан сўнг вертолётни бошқара олармидингиз? Қўлингизда билетингиз бўла туриб, лекин емиш ва пулсиз Москвага кета оласизми? Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling