Эвфемизмлар лингвистик обект сифатида


Download 51 Kb.
bet1/2
Sana18.06.2023
Hajmi51 Kb.
#1598809
  1   2
Bog'liq
Shoimov maqola 1


Эвфемизмлар лингвистик обект сифатида
Амриддин Шоимов, СамДЧТИ
Мазкур мақолада ҳозирги замон тилшунослигида эвфемизмларнинг ўрганилиш ҳолати, ўрганилган жиҳатлари ва ўрганилиши долзарб масала бўлиб қолаётган томонлари ҳақида сўз юритилади. Зеро бугунги кунга келиб ҳам тил сатҳларидаги турли жараёнларни тадқиқ этиш масаласи ҳукуматимиз томонидан устувор масалалар қаторига қўйилаётган мақсадлардан бири ҳисобланади1.
Шу кунгача ўзбек тилшунослари томонидан эвфемизмларни тадқиқ этиш масаласига кўп бор мурожаат қилинган. Х.Б.Кадирова ўз авторефератида ушбу соҳага оид кўп сонли ишларни санаб ўтган бўлиб, ўзбек тилида эвфемизмларнинг услубий ва функсионал-услубий хусусиятлари, лингвистик ўзига хосликлари, синонимлик жиҳатлари, эвфемизмларнинг фразеологиялар билан боғлиқлик жиҳатлари ўзбек олимлари томонидан ўрганилганлигини таъкидлайди, ҳамда унинг диссертациясида эвфемизм ва дисфемизмларнинг Абдулла Қодирий асарларидаги қўлланилиши ҳақида гап боради. Бунда у А. Омонтурдиэвнинг ўзбек тилининг қисқача эвфемик лугғатидан фойдаланади (Кадирова: 2012, 4 ва 14 бетлар).
Муаллиф ўз номзодлик диссертациясида эвфемизмларнинг талқини ва таснифи ҳақида гап юритади ва уларни бир неча критериялар асосида таснифлайди. Аммо ишда эвфемизмларнинг лингвомаданой ёки прагматик томонлари кўриб чиқилмаган (қиёсланг: Кадирова: 2012).
Эвфемизмларнинг лингвомаданий жиҳатларига ўз эътиборини қаратган ўзбек олимларидан Н. И. Ғайбуллаевани мисол қилиб келтириш мумкин. У ўз тадқиқотларида ўзбек тилида тиббий эвфемизмларнинг лексик-семантик, услубий-функционал, лексикографик, этносоциал, гендер хусусиятларини тадқиқ этиб, уларнинг лингвомаданий жиҳатларига ҳам эътибор қаратган (Ғайбуллаева: 2019, 11). Муаллиф томонидан ёзилган (PhD) диссертациясининг биринчи бобида тиббиёт соҳаси тилининг лингвомаданий аспекти ва тиббий нутқда табу ва эвфемизмлар тадқиқи хусусида гап боради. Ишнинг учунчи бобида гап тиббий эвфемизмларнинг миллий этник хусусиятлар ҳақида борганлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Кўринадики, эвфемизмларнинг лингвомаданий ва миллий этник томонлама ўрганилиши ўзбек тилшунослигида бир қадар ўрганилган. Д.А. Рустамованинг метафорик эвфемизациянинг лингвокультурологик ва социопрагматик аспектлари ноили докторлик диссертациясида эса ўзбек тилидаги эвфемизмларнинг лингвомаданий ва прагматик жиҳатлари ўрганиб чиқилганлиги ўзбек тилшунослигининг ютуғи дейиш мумкин (қиёсланг: Рустамова, 2018).
Аммо ўзбек тилидаги эвфемизмларнинг немис тили билан қиёслаб ўрганиши долзарб масала бўлиб қолмоқда. Айниқса, немис ва ўзбек тилларидаги эвфемизмларнинг лингвомаданий ва прагматик жиҳатларининг қиёсланиши масаласига ҳозирги кунгача этибор қаратилмаган масала ҳисобланиб, ушбу соҳаларнинг ўрганилиши тилшунос олимлар олдида турган муҳим масалалардан бири бўлиб келмоқда. 2019 йилнинг ўзидаёқ икки давлат президентларининг ташрифи сиёсий-иқтисодий ва маданий ҳамкорлик янги босқичга чиққанлигидан далолат беради (http://www.xs.uz./20.03.2020). Шундай экан икки халқнинг бир бирини тўғри тушунишда эвфемизмларнинг лингвомаданий ва гендер масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Юқорида таъкидланган луғат каби немис ва ўзбек тилларининг қисқача эвфемик луғатини тузиш ҳам немис тилини ўрганувчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги кунга келиб, ўзбек тилида немисча - ўзбекча луғатлар мавжуд, аммо уларнинг таркибида эвфемизмлар алоҳида кўрсатиб ўтилмаган (қиёсланг: Исмоилов, Каримов: 2019).
Рус тилшунослигида ҳам эвфемизмлар кенг қамровли ўрганилган бўлиб, рус тилидаги эвфемизмларнинг немис тили билан қиёсий ўрганилиш масаласига ҳам бир нечта диссертацияларда эътибор қаратилган. Энг аввало ушбу соҳага қўл урган олим Н.М.Бердова немис ва рус тиллари эвфемизмларининг вужудга келиши, лексикографик жиҳатлари, стилистик статуслари, уларнинг маъно англатиш характерларини тадқиқ этган (қиёсланг: Бердова: 1981).
Шу кунгача эвфемизмлар рус тилида ва рус тилининг бошқа тиллар билан қиёсланган ҳолда ўрганилишида тадқиқот обекти бўлиб келган. Масалан ХХI асорда амалга оширилган илмий - тадқиқот ишлари Г.Н.Мухамедьянованинг “Эвфемия в общественно-политической лексике (на материале современного немецкого, русского и башкирского языков) (Уфа: 2005)”, А.Н.Прудывуснинг „Эвфемизмы в современном немецком языке (Санкт-Петербург: 2006)“, Е.С.Глиоснинг „Лингвокультурная специфика формирования и функционирования эвфемизмов в современном английском языке (на материале англоязычных интернет-сайтов) (Белгород: 2007)“ ва бошқалар шуларга мисол бўла олади (www.dissercat.com/10.03.2020). Ушбу манбаадан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, асосан рус тили билан инглиз тили қиёсланган ҳолатлар кўп кузатилади.
Немис тили сатҳларида эвфемизмларнинг ўрганилиши ҳақида гап кетганда, шуни алоҳида айтиш мумкинки, бу соҳа ўрганилишига ХХ асрнинг бошларидаёқ эътибор бера бошланган, ва ҳозиргача эвфемизмларнинг тил сатҳларидаги турли жиҳатларига кўп марта эътибор бериб келинмоқда (Schröder: 2016, 5). Шундай экан, хулоса қилиб айтиш мумкинки, эвфемизмлар дунё олимлари қизиқиши доирасида эканлигини айтиш мумкин. Немис ва ўзбек тилларидаги эвфемизмларни қиёслаб ўрганиш ва уларнинг лингвомаданий ва прагматик жиҳатларини ўрганиш эса ушбу соҳадаги яна бир долзарб масала бўлиб қолмоқда.



Download 51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling