Фан/модуль коди Fal. Mad. M1104 Ўқув
-Мавзу: Дунёвий ва диний маданият
Download 495.2 Kb. Pdf ko'rish
|
1 02 Маданиятшунослик 1 курс фан дастури
4-Мавзу: Дунёвий ва диний маданият
Ўрта асрларда ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётдаги кескин ўзгаришлар. Иудаизм ва Таврот. Библиянинг таркибига кирувчи китоблар. Эски Аҳдда оламнинг ибтидоси тўғрисидаги чуқур мушоҳадалар, одамлар ўртасидаги муносабатлар, ахлоқий мезонлар, маънавий қадриятлар ва бошқа кўплаб фалсафий ғоялар, ахлоқий ўгитлар. Иудаизм - мустақил диний тизим. Масиҳийлик таълимоти Шарқнинг фалсафий тафаккури маҳсули сифатида. Католик жамоати ва православлар жамоати. Исломий маданият. Исломда илм ўрганиш ташвиқи ва тарғиботи. Туркий қавмлар яшайдиган ўлкаларда исломнинг якдиликка чорловчи ғоялари. Ислом ва илмий билимлар ривожи. Ал- Хоразмий, Абу Наср Форобийнинг илмий мероси. Тасаввуф ва маданият. Тавҳид эътиқоди. Мурувват ва Футувват мувофиқлиги. Футувватнинг зоҳирий ва ботиний рукнлари. 5-Мавзу: Уйғониш даври Марказий Осиё халқлари маданияти. Амир Темур ва темурийлар даври маданияти. Уйғониш (Ренессанс) даври ривожи. Моддий ва маънавий маданият- нинг юксалишини таъминлаган шарт-шароитлар. IХ-ХII асрларда фан ва маданиятнинг юксак чўққига кўтарилиши. Буюк Ипак йўлининг фан ва маданият равнакидаги тутган ўрни. Хоразмдаги Маъмун академияси ва унинг фан ривожидаги аҳамияти. Буюк қомусий алломалар. Ҳадис ва фикҳ илми тараққиёти. Тасаввуф ва унинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни. Суфийлик тариқатининг шаклланиши. Бу даврдаги ижтимоий-фалсафий тафаккур. Табиий фанлар. Математика, астрономия, географиянинг ривожланиши. Тиббиёт. Адабий ҳаёт, шеърият ва тарихий асарлар. Бадиий маданият марказлари. Меъморчилик. Амалий безак санъати. Унинг тараққиётидаги ўзига хосликлар. Минатюра санъатининг ривожланиши. Тарихий асарларга ишланган минатюралар. Китобат санъати. Мусиқа. Ўтмиш анъаналарига садоқат, ворисийлик. Амир Темур ва темурийлар даври маданияти. Ҳунармандчилик ва унинг турлари, тараққиёти. Савдо-сотиқнинг ривожланиши, карвон йўлларининг аҳамияти. Меъморчилик. Шаҳарсозлик. Улуғбек расадхонаси. Сарой ва боғлар қурилиши. Самарқанд регистони. Темурийлар даврида тасвирий санъат ва унинг турлари ривожи. Наққошлик, хаттотлик санъати. Самарқанд миниатюра мактаби ва унинг хусусиятлари. Бадиий ҳунармандчилик ва унинг турли шакллари. Кулолчилик соҳасидаги янгиликлар. Самарқанд – илм-фан маркази. Мирзо Улуғбек даврида Самарқандда илм-фан ривожи. “Зижи жадиди Кўрагоний” асари. Адабиётнинг ривожланиши. Ўзбек адабиётининг вужудга келиши. Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий ва Мирзо Бобур ижоди. ХIV асрнинг иккинчи ярми ва ХV асрдаги маданий юксалишнинг аҳамияти. ХIV-ХV асрлардаги маънавий-маданий ривожланишда Нақшбандийликнинг хизматлари. Мовароуннаҳрда тиббиёт, фалсафа, тарих илми. Китобат санъати. Мусиқа санъати. Ҳозирги замон фанида бу давр темурийлар даври Ренессанси деб аталиши ва унинг аҳамияти. Download 495.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling