Ферментлар ёрдамида целлюлолитик чиқиндилардан қандли моддалар олиш


Download 81.76 Kb.
bet2/3
Sana27.01.2023
Hajmi81.76 Kb.
#1134361
1   2   3
Bog'liq
4-ma\'ruza

Фруктоза олиш технологияси.
Фруктоза (левулоза) кетогексозаларга киради. Фруктоза глюкозага нисбатан кислоталар ва ишқорлар таъсирига анча лабильдир.
Фруктоза ширинлик даражаси ва физиологик таъсир бўйича глюкоза ва сахарозадан устун туради. Одам организмида фруктоза метаболизми, глюкозадан фарқли, бошқа механизм бўйича амалга ошади, бу эса уни ҳатто қандли диабет билан касалланган беморларга маълум миқдорда истеъмол қилиш имконини беради.
Фруктоза олишнинг бир неча хил усули мавжуд: сахароза гидролизи, глюкоза изомерланиши, фруктоза тутувчи полимерларнинг гидролизи.
Бошқа углеводларни тутувчи эритмалардан фруктоза турли усуллар билан ажратилиши мумкин.
Саноат миқёсида кристалл фруктозани сахароза гидролизатлари ёки глюкозо-фруктозали сироплардан олинади. Глюкозо-фруктозали сироп эса крахмал гидролизатларини изомерланишидан олинади. Фруктоза ишлаб чиқарилишининг самарали усули – ион алмашинув технологиясини қўллаш ёрдамида сахароза ёки крахмалдан олиш ҳисобланади. Бу усулда сахарозани гидролизи ион алмашинув смола ёрдамида амалга оширилади. Крахмал гидролизланади ва ферментлар ёрдамида глюкоза изомерланади. Изомеризатни алоҳида компонентларга ажратилиши хроматографик метод билан амалга оширилади. Хроматография Са-шаклдаги полистиролсульфонатли катионитда ўтказилади.
Фруктоза ва глюкозани сахароза ҳамда крахмалдан олиш схемаси 12-расмда кўрсатилган.

Крахмал суспензияси

Сахароза эритмаси



Изосироп

Буғлатиш

Ион алмашинув тозалаш

Кристаллаш

Изомерланиш

Глюкоза сиропи

Буғлатиш

Ион алмашинув тозалаш

Глюкоза эритмаси

Шакарланиш

Фруктоза сиропи

Кристаллаш

Буғлатиш

Ион алмашинув тозалаш

Фруктоза эритмаси

Хроматографик ажралиш

Инверсия

Ион алмашинув тозалаш



Download 81.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling