Гулистон давлат педагогика институтини 2022-2026 йилларда комплекс ривожлантиришнинг


II. ИЛМИЙ – ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ


Download 0.49 Mb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1621846
1   2   3   4
Bog'liq
GDPI konsepsiya yul xarita 25,05

II. ИЛМИЙ – ТАДҚИҚОТ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ҲАМДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

10.

Илмий-инновацион фаолиятни ташкил этиш (ривожлантириш), илмий салоҳиятни ошириш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш масалалари.



  1. Институт профессор-ўқитувчилари учун ҳудудда мавжуд муаммолар ва уларни замонавий ечимларидан келиб чиқиб илмий тадқиқот мавзулари банкини шакллантириш ҳамда илмий даражаларни олиш учун 3 йиллик илмий-тадқиқотлар режасини шакллантириш;

  2. профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларга етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан (Science Direct, Proquest, EBSCO) эркин фойдаланиш имкониятини яратиш, шунингдек халқаро (Scopus, Web of Science) базаларда индексланувчи журналларда илмий натижаларини чоп эттириш чораларини кўриш;

  3. Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва магистрантларни илмий мақолалар тайёрлаши ва уларни нуфузли илмий журналларда чоп эттирилишини таъминлаш;

  4. Институтда олий таълимдан кейинги таълимни йўлга қўйиш ва самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;

  5. Институтга илмий салоҳиятли кадрларни ишга жалб қилиш, профессор-ўқитувчиларни илмий изланишларга кенг жалб қилиш ва 2026 йилда илмий салоҳиятни 60% га етказиш;

  6. Университетлар рейтингида юқори ўринларни эгаллаган педагогика ОТМларининг профессор-ўқитувчи ва олимлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

  7. Институтдаги кафедралар ҳузурида илмий-тадқиқот марказларини ташкил қилиш.

Маблағ талаб этилмайди

Институт бюджетдан ташқари маблағлари


Институт ва хомийлик маблағлари
Маблағ талаб этилмайди

Маблағ талаб этилмайди


Институт бюджетдан ташқари маблағлари


Инновацион ривожланиш вазирлиги, институт бюджетдан ташқари


ва хомийлик маблағлари

2022-2023 ўқув йилидан
2022-2026 йиллар

Доимий
Доимий


2022-2026 йиллар

2022-2026 йиллар


2022-2026 йиллар


Доимий


Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор,
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими,
Илмий инновацион ишларни тижоратлаштириш бўлими

Инновацион ривожланиш вазирлиги






11.

Профессор-ўқитувчилар салоҳиятини мунтазам ошириб бориш, уларни касбий ривожлантириш бўйича режалар.

  1. Профессор-ўқитувчиларини А.Авлоний номидаги Педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг “Узлуксиз касбий таълим” платформасидаги янги методикалар ва халқ таълимидаги янгиликлар бўйича малака ошириш курсларига жалб қилиш;

  2. Институт кафедралари профессор-ўқитувчиларининг камида 5 фоизини етакчи хорижий педагогика олий таълим муассасаларига институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш;

  3. Педагоглик ва илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш ҳамда уларнинг тажрибаларини оммалаштириш.

Институт бюджетдан ташқари маблағлари

Институт бюджетдан ташқари маблағлари


Институт бюджетдан ташқари маблағлари

Доимий
2022-2026 йиллар давомида

2022-2023 ўқув йилидан



Ўқув ишлари бўйича проректори,
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор,
Ўқув услубий бошқарма,
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими,

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими






12.

Халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, халқаро қўшма лойиҳалар ва грант дастурлари, рейтингларда иштирок этиш.



  1. Етакчи хорижий педагогика университетлари билан ҳамкорликда қўшма дастурларни амалга ошириш, талабалар алмашинувини йўлга қўйиш.

  2. Нуфузли хорижий педагогика университетлари профессор-ўқитувчиларини шартнома асосида институтга ишга таклиф қилиш;

  3. Халқаро эътироф этилган университетлар рейтингини баҳоловчи ташкилотларнинг (THE, QS) биринчи 1000 талик рўйхатга кирган олий таълим муассасалари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро ҳамкорлик шартномаларини тузиш;

  4. Хорижий олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари билан ҳамкорликда халқаро доирадаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда халқаро донор (KOICA, Tempus, Mundus, Gorizont 2020) ташкилотлар грантларида иштирок этиш.

Халқаро донор ташкилотлари ва грант маблағлари
Институт ва хомийлик маблағлари
Маблағ талаб этилмайди



2022-2026 йиллар

2022-2026 йиллар


2023-2024 йиллар



Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор,
Халқаро ҳамкорлик бўлими,
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими





Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling