Гурух талабаси Дурдиев Бахром. Мдя транзисторлар асосидаги баъзавий мантиқий элементлар


Download 31.45 Kb.
bet2/2
Sana22.04.2023
Hajmi31.45 Kb.
#1378000
1   2
Bog'liq
Durdiyev Baxrom Eliktronika va sxma

U0ЧИҚ U0 бўлиши учун, қайта уланувчи транзистор (ҚУТ) канали кенглиги юклама вазифасини бажарувчи транзистор (ЮТ) канали кенглигидан катта, ҚУТ канал узунлиги эса ЮТ никидан кичик бўлиши керак. Инвертор статик режими ва ўтиш жараёнлари таҳлил шуни кўрсатдики, тезкорлик ва истеъмол қуввати нуқтаи назаридан ЕМ = (2÷3)U0 кучланиш қиймати оптимал ҳисобланади. Демак, U0 = 1,5 ÷ 3 В бўлганда ЕМ = 4,5 ÷ 9 В бўлади.
МДЯТМ элементларда реал U0ЧИҚ қиймати U0 = UҚОЛ ≈ 0,2 ÷ 0,3 В дан катта эмас, U1ЧИҚ қиймати эса U1ЧИҚ ЕМ.
Мос равишда мантиқий ўтиш


.
МДЯТМ элементнинг яна бир афзаллиги – халақитбардошлиги юқорилигидадир. БТлардаги МЭларда мантиқий 0 нинг халақитбардошлиги (1÷2)U*, яъни 0,7÷1,4 В бўлганда, МДЯТМ да U0ХАЛ = U0 - U0 ≈ 1,5 ÷ 3 В бўлади.
ҲАМ-ЭМАС элементида киришлар сони ортган сари халақитбардошлик камаяди, чунки бир вақтда барча транзисторларнинг қолдиқ кучланишлари UҚОЛ ортади. Шу сабабли ҲАМ-ЭМАС элементларда киришлар сони 4 тадан ортмайди, ЁКИ-ЭМАС элементларда эса 10-12 тагача етади. Амалда ЁКИ-ЭМАС элементлар кўп қўлланилади, ҲАМ-ЭМАС элементлар эса фақат ИС серияларининг функционал тўлиқлиги учун ишлатилади. МДЯ схемаларнинг юклама қобилияти катта, чунки кириш (затвор) занжири деярли ток истеъмол қилмайди. Демак, иш жараёнида занжирдаги барча МЭлар бир – бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлайдилар, U0 ва U1 сатҳи эса юкламага боғлиқ бўлмайди.
МДЯ – тузилма элементлари тезкорлиги эса кириш ва чиқиш занжирларини шунтловчи сиғимларнинг қайта зарядланиш вақти билан аниқланади. Тезкорликни ошириш йўлидаги барча уринишлар бошқа камчиликларни юзага келтирди. Масалан, тезкорликни ортиши юкламадаги сиғимларни қайта зарядланиш токи қийматини ортишига олиб келади. Лекин, бу усул истеъмол қувватини ва чиқишдаги мантиқий сатҳлар нобарқарорлигини ортишига олиб келади. Кўрсатилган қарама – қаршиликлар турли ўтказувчанликка эга (комплементар) транзисторли калитлар ёрдамида, схемотехник усулда бартараф этилиши мумкин.

Назорат саволлари


1. Динамик юкламали МДЯ – транзисторли электрон калит схемасини келтиринг.
2. Бир турдаги МДЯ – транзисторли 3ҲАМ-ЭМАС ва 3ЁКИ-ЭМАС амалларини бажарувчи МЭ схемасини келтиринг ва уларни ишлашини тушунтиринг.
Download 31.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling