Хом ашёни тайёрлаш ва пиролиз газини тоблаш бўлимини технологик схемасининг баёни 4


Сатуратор кубидан сувни оқова сувлар коллекторига ташлаш


Download 0.5 Mb.
bet8/9
Sana18.06.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1570437
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Boynazarov G\'ulom

Сатуратор кубидан сувни оқова сувлар коллекторига ташлаш


Аппаратлар ва қувурўтказгичларнинг ички юзасида эриган қаттиқ моддаларнинг тўпланиб қолишини олдини олади.
Сатуратор орқали айланувчи сувнинг сифатли таркиби, конденсат билан қўшимча таъминлаш ва ортиқча суюқликни оқова сувлар коллекторига чиқариш билан, таъминланади.
Сатураторнинг куб қисмидаги сув (рН-7,0÷8,0 да) ЕА-1121 совуткичда, айланма сув билан иссиқлик алмашиш ҳисобига, 40÷50 оС температурагача совутилгандан кейин, узлуксиз оқова сувлар коллекторига чиқарилади. рН нинг 25 ºС температурадаги қиймати 7,5÷8,5 ни ташкил этади.
ЕА-1121 совуткич – бир йўллик горизонтал, ғилофқувурли иссиқлик алмашгич аппарат бўлиб, унинг қувурлар ҳудудига совутиш суви, қувурлараро ҳудудига совутиладиган сув оқими берилади.
Айланма сувнинг ЕА-1121 совуткичдан қайтадиган оқимининг температураси, жойида ўрнатилган TW-17055 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
ЕА-1121 совуткичнинг қувурлар ҳудудини, босимнинг эҳтимолий кўтарилиб кетишидан ҳимоялаш учун, айланма сувнинг қайтиш қувурўтказгичида 700 kPа босимга мўлжалланган сақловчи клапан ўрнатилган.
ЕА-1121 совуткичдан кейин чиқариладиган сувнинг температураси TI-11022 асбобининг кўрсаткичлари бўйича назорат қилинади.
Чиқариб ташланадиган оқова сувлар оқимининг водород кўрсаткичи автоматик тарзда, AI-11004 оқим таҳлиллагичи билан амалга оширилади.
Параметрнинг максимал (водород кўрсаткичи рН-8,5) ва минимал (рН-6,5) қийматларида сигнал бериш кўзда тутилган.
Чиқариб ташланадиган оқова сувлар таркибининг лаборатория таҳлили учун намуналар, S-1123 намуна олиш мосламасидан олинади.
Чиқариб ташланадиган сувнинг сарфи, FС-11013 тартиблагич билан 4,0 m3/h қийматида ушлаб турилади, унинг FV-11013 «НЁ» клапани сувни сатуратордан оқова сувлар коллекторига чиқариш қувурўтказгичида ўрнатилган.
Параметрнинг минимал қийматида (2,5 m3/h) сигнал бериш кўзда тутилган.


ХУЛОСА


Мен ушбу курс лойихасини бажариш давомида технологик жараённинг ишлаш принципларини билиб олдим. Ишнинг давомида хом ашёни сатурациялаш жараёнини автоматлаштириш принципи ва уни автоматик бошқариш қонунларини ўргандим. Технологик жараённинг ижро механизмини ва регуляторни ишлаш принципи ва унинг узатиш функциясини аниқлаш каби бир қатор маълумотларга эга бўлдим. Мен ўз ихтисослигимни назарий жиҳатдан чуқур эгаллашни, ўзимни билимлимимни мустаҳкамлашни, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий принциплари ва уларни амалга оширишни, ишлаб чиқаришларни ва технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқариш тизимларининг асосий функция ва вазифаларини, ишлаб чиқариш корхонасидаги турли хил бошқариш масалаларини ҳал қилишда бошқарувчи тизимни қуриш ва автоматлаштиришнинг замонавий усулларини қулай олишини, корхоналарни автоматлаштирилган бошқариш тизимларини қуриш ва эксплуатация қилишда ахборотларни қайта ишлаш усулларини қўллай олишини, саноат корхоналарда эгилувчан (мосланувчан) ишлаб чиқариш тизимларини яратиш асосларини билишим керак.
Шунингдек, техник-технологик объектларни интеграллашган бошқариш тизимларининг асосини белгиловчи кимёвий ишлаб чиқариш жараёнлари ва қурилмаларининг умумий структуралари, уларга тегишли турли ҳисоб-китоб ишларини бажара олиш ва уларни тўғри танлаш бўйича билим эга бўлдим.
Технологик жараёнларни мураккаблашуви ва жадаллашуви туфайли замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини бошқариш, уларни микропроцессор техникаси ва бошқарувчи ҳисоблаш техникасини қўллаб кенг автоматлаштириш асосидагина самарали бўлишига эришилади. Автоматлаштириш талаблари технологик жараёнлар лойиҳаланаётган босқичдаёқ ҳисобга олинганда автоматлаштириш катта самара беради.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling