Хоразм маъмун академияси ахборотномаси


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023


Download 7.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet316/319
Sana03.08.2023
Hajmi7.27 Mb.
#1664959
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   319
Bog'liq
2023-6-1 merged

 ___________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –6-1/2023  
230
дурагайларининг умумий ва очилган кўсаклари сони кўрсаткичлари бўйича популяциявий 
таркиби, авлодларда ирсийланиши ва шаклланиши, йиллар давомида бир неча авлод 
ўсимликлари фенотипида намоён бўлиши каби жараёнларни ўрганишга илмий изланувчилар 
томонидан алоҳида аҳамият қаратилади[1-5]. 
Ҳозирда Республиканинг ғўза майдонларида бир қанча навлар экилиб пахта ҳосили 
етиштирилаётган бўлиб, мазкур шакллар ўзларининг турли жиҳатлари билан бир-бирларидан 
фарқланадилар. Ҳар бир нав қайсидир жиҳатига кўра бошқаларига нисбатан афзал бўлса, яна 
бошқа навда ҳам ўзига хослик мавжуддир. 
Тадқиқот мақсади: Юқорида келтириб ўтилган мулоҳазаларга монанд равишда ўрта 
толали ғўзанинг бир қатор нав ва тизмаларининг умумий кўсаклари сони ҳамда сентябр 
ойининг биринчи ўн кунлиги охирида кутилаётган ҳосилнинг яъни умумий кўсакларнинг неча 
фоизи очилиб бўлганини ўрганиш ушбу тадқиқотларнинг мақсади ҳисобланади. 
Тадқиқот ашёлари: Ўрта толали ғўзанинг бир қатор нав ва тизмаларининг 
популяцияларига хос бўлган ўсимликларининг 2020 йилги ҳосил намуналарида умумий ҳамда 
очилган кўсаклари сони кўрсаткичларини акс эттирувчи маълумотлари ушбу тадқиқотнинг 
ашёлари ҳисобланади. 
Тадқиқотни ўтказиш услублари: Мазкур тадқиқотларни олиб боришда генетиканинг 
популяцион таҳлил услубидан фойдаланилди. Маълумотларга математик статистик ишлов 
бериш Б.А.Доспехов услуби бўйича (М. 1985) амалга оширилди.
Натижалар: Тадқиқот ашёларининг таҳлил этилаётган белгилари кўрсаткичларини акс 
эттирувчи маълумотлар қуйидаги жадвалда келтирилган: 
Жадвал 
Ғўза шаклларининг умумий ва очилган кўсаклари сони 
№ 
Хўжалик белгилар 
Навлар 
Умумий кўсак сони, дона 
Очилган кўсак сони, дона 
2020 йил 
 
Х ± m 

Download 7.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   311   312   313   314   315   316   317   318   319




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling