I боб. Молия бозорининг назарий асослари молия бозорининг иқтисодий моҳияти


Молия бозорининг таркибий тузилиши


Download 1.46 Mb.
bet2/92
Sana23.04.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1387714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92
Bog'liq
Moliya Bozori

Молия бозорининг таркибий тузилиши

Молия бозори таркибига қуйидагилар киради:
- пул бозори;
- қимматли қағозлар бозори;
- валюта бозори;
- инвестиция бозори;
- ссуда капитали;
- суғурта бозори ва ҳ.к.
Молия бозорини таркибан қимматли қоғозлар бозори ва қарзга бериладиган пул бозоридан иборат бўладиган десак ҳам хато бўлмайди. Қарз пули табиатдан бир хил эмас.
У биринчидан, пулни ишлатиб, даромад топишни кўзлайди, бунда пул капитал шаклини олади. Иккинчидан эса, пул шахсий эҳтиёжларни қондириш учун ишлатилади ва оддий тўлов ёки харид воситасини ўтайди. Банкларда, фонд биржасида ва аукционларда ўтказиладиган молия бозори асосан қарз пуллар бозори кўринишида бўлади. Қарз пуллар истеъмол товарларни сотиб олиш, ўз хусусий ишини ташкил этиш ёки кенгайтириш (ишлаб чиқариш воситалари ва ишчи кучини сотиб олиш) учун олиниши мумкин.
Молия бозорида икки гуруҳдан иборат бўлган субъектлар пул билан муносабат қиладилар. Қисқача бўлсада молия бозорининг таркибини кўриб чиқайлик, чунки булар ҳақидаги тўла маълумотлар щрганиб борилади.
Пул бозори – пул эгалари ёки уни сақлаб турувчилар ва пулга муҳтож бўлган субъектлар ўртасидаги муносабатларни ўз ичига олади. Пул бозори давлат хазинасига бевосита нақд пул тушишини таъминлайди ва фирма ёки жисмоний шахсларга ўзларининг вақтинчалик бўш маблағларидан даромад олишга имкон беради.
Қимматли қоғозлар бозори - у даромад келтирувчи дивиденд ва фоиз келтирувчи қимматли қоғозлар муомаласи орасидаги муносабатларни;
Валюта бозори – бунда турли мамлакатлар валютаси олди-сотди қилинади. Бу бозорда корхона, фирма, давлат идоралари ва фуқаролар қатнашадилар. Валюта бозори амалиётда валюта билан савдо қилувчи банклар ва валюта аукцион кўринишида бўлади. Ҳозирги вақтда валюта муомалалари асосан АҚШ долларида ва еврода олиб борилади.
Инвестиция бозори - фойда, дивиденд ёки даромадларнинг бошқа шаклларини олиш мақсадида сақлаб, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга, шунингдек, қимматли қоғозларга сармоя қўйиш борасидаги муносабатларни;

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling